Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарид Шафиев, Озарбайжон Халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази кенгаши директори:

«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсати жуда жиддий кечмоқда. Ислоҳотларнинг барча йўналиши Марказий Осиё ва минтақадаги иқтисодий-сиёсий жараёнлар билан фаол шуғулланишга қаратилган.

Минтақада рўй бераётган сиёсий-ижтимоий воқеаларда Ўзбекистон муҳим рол ўйнамоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, қатор иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилаётганимизни ҳам таъкидлашни истардим. Ҳамкорлигимизнинг асоси — икки қардош мамлакат ўртасидаги мустаҳкам сиёсий таянчдир.

Конференцияда Марказий Осиёнинг бугунги аҳволи, Ўзбекистон мавжуд муаммоларни қандай ҳал қилишини халқаро экспертлар қандай муҳокама қилишини катта қизиқиш билан кутяпман».

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кристиан Вершуц, "KLEINEN ZEITUNG" газетаси мухбири (Австрия):

Мен бу ерга келиб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг шахсан ўзидан маҳалла тизими ҳақида кенг маълумот олдим. Бу мавжуд тузилмалардан кескин фарқ қилади.

Бу тарихий тизим орқали ҳукуматнинг жамоат даражасидаги давлат бошқарувини йўлга қўйгани мени ҳайратга солди. Бу ерда биринчи марта бўлганим ва ҳозирда таасуротларни йиғаётганим учун мамлакат ҳақида кўп гапира олмайман. Лекин менимча, халқингиз катта ислоҳотларга аллақачон тайёр бўлган.

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Toshkent shahrida 15-16 iyul kunlari bo'lib o'tadigan "Markaziy va Janubiy Osiyo: mintaqaviy o‘zaro bog‘liqlik. Tahdid va imkoniyatlar” mavzusidagi Xalqaro konferensiyada ishtirok etish uchun tashrif buyurgan UNESCO Bosh direktorining ta'lim ishlari bo'yicha o'rinbosari Stefaniya Janini va UNESCO ta'lim sektori Ijroiya idorasi rahbari Astrid Gillette Toshkent shahridagi Prezident maktabida bo'lishdi.

🔰Ularga UNESCO bo'yicha Milliy komissiya bosh kotibi va Madaniyat va san'atni rivojlantirish jamg'armasi direktori Gayane Umerova va Tashqi ishlar vazirligi bo'lim boshlig'i Nabijon Quvondiqov hamrohlik qilishdi.

🔹Tashrif doirasida mehmonlar Agentlik rahbari o'rinbosari va vakillari bilan uchrashishdi. Uchrashuv davomida "Yangi O'zbekiston" Universitetining tashkil etilgani Prezident maktablari loyihasining mantiqiy davomi sifatida ta'limda uzviylikni ta'minlashi UNESCO vakillari tomonidan alohida ta'kidlandi.

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Манабу Симизу, Япония иқтисодиётини ривожлантириш институтининг фахрий профессори:

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва унинг Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Афғонистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш сиёсати минтақада ўзаро ҳамкорликнинг янги муҳитини яратдики, бу жуда долзарб ва ўз вақтида осон иш эмас. Жиддий қийинчиликлар туғдирадиган ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши кейинчалик ҳар икки минтақанинг ривожланиши учун яхши имконият яратади.

Умид қиламанки, Халқаро конференция иштирокчиларга Жанубий ва Марказий Осиё ўртасида янги алоқаларни йўлга қўйишда илк қадам бўлиб, замонавий ва дадил қарашлар билан масалаларни муҳокама қилиш имконини беради. Ишончим комилки, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш жаҳон миқёсида, жумладан, Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ минтақаларининг ривожланишига ҳам хизмат қилади".

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давактив агентлиги директори А.Ортиқов айни дамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги Халқаро конференция доирасида "Financial Times" мухбирига интервью бермоқда

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳаллла институти: миллий тараққиётдан халқаро майдон сари

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция иштирокчиларидан бири бўлган Австриянинг “Клеинен Зеитунг”нашри вакили Криштиан Вершуцни қабул қилди.

Учрашув давомида Кристиан Вершуц Янги Ўзбекистонда кечаётган туб ўзгаришларга ўз муносабатини билдириб, жадал ислоҳотлар замирида Президент ташаббуси билан ташкил этилган вазирлик фаолиятига юқори баҳо берди.

Вазир ўринбосари билан суҳбатдан сўнг “Клеинен Зеитунг”нашри вакили Криштиан Вершуц амалий ишлар самарасини кўриш мақсадида Учтепа туманидаги “Шарқ юлдузи”, Мирзо-Улуғбек туманидаги “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишди.

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеризал Хазри, Малайзия стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти директори:

«Икки стратегик муҳим минтақа учун зарур ечимларни ҳал этиш учун Ўзбекистон томонининг бу анжуманни ўтказиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлайман.

Айниқса, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликни таъминлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этиладиган мулоқотнинг ўта муҳим ва долзарб эканини таъкидламоқчиман»

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official