Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Дунёда коронавирус инфекцияси билан билан боғлиқ вазият яхшиланмоқдами?

Нега Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашларга қарамай касалланиш кўрсаткичи пасаймаяпти?

Коронавирус инфекциясига қарши вакцинациялар ҳақиқатдан хавфлими?

Аномал иссиқнинг пневмонияга таъсири қандай?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов ушбу долзарб саволлар юзасидан батафсил маълумот берди.

📹Брифинг видеоси

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, техникалар нархини арзонлаштириш, уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Президент ознакомился с проектами по сельскохозяйственному машиностроению и химической промышленности.
Рассмотрены вопросы, связанные с переносом предприятий из Ташкента в Чирчик и организацией на их базе кластера сельхозмашиностроения.
Даны поручения по повышению уровня локализации, удешевлению техники, совершенствованию системы сервиса.
На презентации рассмотрены и проекты по созданию химических кластеров.

#Mirziyoyev #taqdimot #mashinasozlik #kimyosanoati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши билан боғлиқ Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Лидеры с удовлетворением отметили текущую динамику развития многопланового сотрудничества между двумя странами.
Президенты отдельно остановились на вопросах развития ситуации в Центральной Азии в связи с ухудшением обстановки в северных районах Афганистана. Достигнута договоренность о тесном взаимодействии по линии уполномоченных ведомств и организаций Узбекистана и России.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️1 августдан бошлаб тўй ва маросимлар 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилади

Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Шу пайтгача 100 кишига рухсат берилганди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Дин соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Илҳом Маърупов, Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти билан боғлиқ муҳим масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Музаффар Назаров, Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Олий суд, Кадастр агентлиги
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔹Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Маҳалла раиси — ислоҳотчи” шиори остида Наманганда ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ўтказди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Темир дафтарданман". Навбатдаги сон қаҳрамони - Сирдарё туманида яшовчи Шаҳноза Ҳусанова "Темир дафтар"дан сўнг ҳаётида нималар ўзгаргани ҳақида сўзлаб беради.

Проект "Темир дафтарданман". Героиня очередного выпуска - жительница Сирдарьинского района Шахноза Хусанова расскажет о том, что изменилось в её жизни после включения в "Железную тетрадь".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Кеча юртимизда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔹2021 йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 568 (+496) нафарни ташкил этмоқда.

✔️Касалликдан соғайганлар жами 109349 (+281) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил қилди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🔰Брифингда янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ берилди.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун шарҳи билан 👇қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:

📝 Матн

🇷🇺Рус тилида матн

📹Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
Сўнгги 5 йилда мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ масалаларда 20 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган

АОКАда "Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
〰️〰️〰️〰️
Соҳага оид қандай ислоҳотлар амалга оширилган?

1️⃣ Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони ва Ҳукумат қарорига асосан 2019 йилнинг 1 майига қадар республика миқёсида бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди;

2️⃣ Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилди;

3️⃣ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартиби янада такомиллаштирилди;

4️⃣ “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
Қонун қабул қилинди;

5️⃣ “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Айни дақиқаларда АОКАда "Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

〰️〰️〰️〰️

Снослар қайси ҳужжатлар асосида тартибга солинади?

Батафсил — инфографикада

Расмий хабарлар | Медиабанк