Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.19K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ 12-30 июль кунлари ихтисослаштирилган мактаб интернетлар учун Давлат тест маркази томонидан саралаш танловлари ўтказилади

🔰 2021-2022 ўқув йили учун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 10 июнида бошланиб, 10 июлга қадар давом этади. Ота-оналарга қулайлик яратиш ҳамда қабул жараёнларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳужжатлар тўлиқ my.maktab.uz сайти орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.

📲 Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига 5-синфдан, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга 7-синфдан қабул амалга оширилади.

✔️Бугунги кунга қадар Республика бўйлаб мавжуд 739 мактабга 84 минг нафардан ортиқ талабгор ҳужжат топширди.

📝 Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 12-30 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

⚠️Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан бу йил физика ва чет тили фанларини ўқитилишига алоҳида эътибор қаратилади.

🏫Бу борада тегишли Президент қарори қабул қилиниб, республика бўйича 70 та физика фани бўйича, 207 та чет тили фани бўйича мактаб ташкил этилади.

🖇Бундан ташқари, 56 та математика, 59 та кимё-биология, 82 та информатика ва ахборот технологиялари йўналишида жами 418 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Нодавлат хусусий таълим муассасаларига ҳам 7 ёшга тўлганлар 1-синфга қабул қилинади

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига болалар “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 9-моддасига асосан етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунингдек, мазкур қонун талаблари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги, мулкчилик шаклидан қатъий назар, яъни нодавлат хусусий барча таълим муассасалари учун ҳам мажбурийдир.

Олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш
Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Умумтаълим мактабларига бириктириладиган микроҳудудлар маҳаллаларнинг жойлашуви ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида белгиланади.

Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта ўзгартирилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Брифинг

Мавзу: Иссиқ об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини паваришлаш
Вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу: COVID-19 билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнлари
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингидан фотосуратлар

Фотографии с очередного брифинга пресс-секретаря Президента для представителей средств массовой информации

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси Фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгаш йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Куни кеча Чўлпон-Ота шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) Табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашнинг XXXIII йиғилиши бўлиб ўтди, унда МДҲ давлатлари фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари, шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар. Батафсил...
—————
Делегация МЧС Узбекистана приняла участие в заседании Межгосударственного совета по чрезвычайным ситуациям

Накануне, в городе Чолпон-Ата (Республика Кыргызстан) состоялось ХХХIII заседание Межгосударственного совета по чрезвычайным ситуациям природного и техногенного характера, в котором приняли участие представители чрезвычайных ведомств стран СНГ, а также руководители авторитетных международных организаций. Подробно...

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2020 йилда 7878 та ҳолатда темир йўлдан фойдаланиш қоидалари ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган

Бу ҳақда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Умумтаълим мактабларнинг 1-синфига ҳамда ихтисослашган мактабларнинг 5-7-синфларига қабул бўйича мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар (АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан):

Ҳозирги кунда ўзининг микроҳудидан ташқаридаги мактабларга ҳужжат топшириш масаласи қандай ҳал қилиняпти? 👉Видео

Микроҳудуддан ташқаридаги мактаблардаги квота жойлари тўлган ёки тўлмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни ота-оналар қандай олиши мумкин? 👉Видео

Олти ёшдан болалар мактабларга олиш керак. Шунда синфлар сони кўпаяди. Кўп ҳолларда синфлар тўлмаслиги туфайли ўқитувчилар ишсиз қолмоқда. 👉 Видео

Онлайн рўйхатга ўтмасдан туриб, мактабнинг ўзига бориб ҳужжат топширса бўладими? 👉Видео

Бир жойдан иккинчи жойга кўчган инсонларнинг фарзандлари қайси мактабга боради? Бу борада қандай йўл тутилади? 👉Видео

Қибрай тумани Тошкент шаҳри билан чегарадош ҳисобланади. Ўша тумандагилар Тошкент шаҳридаги мактабларга фарзандини берса бўладими? 👉Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
Бугун АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда аномал иссиқ об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш борасида маълумот тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️

▫️Жумладан, иссиқ ҳароратнинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида қуйидаги тадбирлар тавсия этилади:

✔️Биринчидан, культиваторларни тўлиқ ишга жалб қилиш, ишчи органларини тўлдириш ва балиқ сирти қилиб ўраган ҳолда, эрталаб ва кечки соатларда ишлашини ташкил этиш;

✔️Иккинчидан, туманда мавжуд барча пуркагичларни (ОВХ-600, VP-1, штангали Апполон) кечки соат 19:00 дан кейин эрталаб
7:00 гача ишлашини тизимли ташкил этиш;

✔️Учинчидан, барча техникаларни ва фекаловозларни жалб қилган ҳолда, тизимли равишда маҳаллий ўғит жамғариш ва экскремент (гўнг-навоз) чиқаришни ташкил этиш.

📌Ҳудудлардаги чорвачилик, паррандачилик ва қўйчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тўпланган маҳаллий ўғитлар суғорилаётган дала майдонларига бепул олиб чиқилади.

✔️Тўртинчидан, жойларда мавжуд сув штабларида сувдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

✔️Бешинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувчилар сонини камида 2-3 мартага ошириш, уларга далада барча шароитларни яратиш ва тунги суғоришга алоҳида эътибор бериш;

✔️Олтинчидан, суғорилаётган ҳар бир майдон “шарбат усулида” суғорилиши, суғоришни қисқа ўқ ариқлардан фойдаланган ҳолда ҳамда мавжуд эгилувчан қувурлар орқали амалга ошириш;

✔️Еттинчидан, микроиқлим ҳосил қилиш ва зараркунандалар кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, имкон қадар дала атрофларига сув сепиш учун барча машина ва агрегатларни жалб этиш;

✔️Саккизинчидан, ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилган ғалла майдонларда экилган такрорий экинларни ушбу сув тежовчи ускуналарни қўллаган ҳолда, суғориш ишлари ўтказилади.

📹Брифинг видеоси

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы двусторонней повестки узбекско-таджикских отношений, а также обменялись мнениями по аспектам регионального взаимодействия.
Особое внимание уделено развитию ситуации
в нашем регионе в связи с ухудшением обстановки и усилением напряженности на афганском направлении. Подчеркнута важность продолжения тесной межведомственной координации.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Почта ва куръерлик жўнатмалари, даврий матбуот нашрлари ва бошқа жўнатмаларни етказиш учун 240 та электроскутер сотиб олинди

АОКАда почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

————
📎 “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаи этиб, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 100,0 млрд.сўм миқдордаги оддий акцияларини қўшимча чиқариш белгиланган.

🛵 Ҳозирги кунга қадар, тижорат банклардан кредит ва лизинг маблағларини жалб этган ҳолда почта ва куръерлик жўнатмаларни, даврий матбуот нашрларни ва бошқа жўнатмаларни марказдаги почта саралаш бўлимидан олиб, олувчиларга етказиб бериш (бунда алоқа бўлимлари почта жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланмайди) амалиётини жорий этиш мақсадида 240 та электроскутер сотиб олинди ва иш жойларига берилди. Почта алмашинувларини амалга оширишда фойдаланилаётган автотранспортлар сони эса 388тага етди.

✍️ “Гибрид почта” хизматидан фойдаланиш бўйича 50дан ортиқ ташкилотлар билан шартномалар тузилди. Шунингдек, ушбу хизматни ривожлантириш ва иш унумдорлигини ошириш ҳамда почта жўнатмаларига ишлов бериш жараёнида қўл меҳнатини қисқартириш мақсадида, 2та “Neopost” автомат конвертлаш ускунаси харид қилиниб, Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишлатилмоқда.

🗳 Мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиши учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи 30 та автоматлаштирилган комплекслар (почтаматлар) сотиб олинди ҳамда Тошкент шаҳридаги 13 та почтамат почта алоқаси объектларига ва аҳоли гавжум ҳудудларга, 17 та почтамат Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус, Навоий, Самарқанд, Наманган, Фарғона (3 та), Қарши, Сурхондарё, Тошкент вилояти (3 та) ва Урганч шаҳрига ўрнатилди. Бугунги кунда, уларни тармоққа улаш ва ахборот тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

📲 Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи “UNISAVDO” бренди остида Миллий онлайн савдо майдончаси 2021 йил феврал ойидан синов тариқасида ва март ойидан бошлаб тўлиқ ишга туширилди. Шунингдек, май ойидан мобил иловаси ишга туширилди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Праздник дружбы – праздник мира и толерантности

На земле Узбекистана с древнейших времен проживали представители разных национальностей, обменивались знаниями, вели торговлю. Гостеприимство и великодушие, присущие нашему народу, имеют именно эти корни.

Наглядным примером этой идеи является творчество классических поэтов Востока таких как Джалалиддин Руми, Сади Шерази, Алишер Навои, Захириддин Мухаммад Бабур. Не случайно, Навои в своих произведениях изображал героев как представителей разных народов. Среди этих образов есть тюрки, персы, арабы, греки, китайцы и армяне.

👉 Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия почта тизимига қандай таъсир кўрсатди?

Алишер Файзуллаев, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бош директор вазифасини бажарувчи:

«Пандемия почта тизимига зарар келтирди. Ҳа, озиқ-овқат етказиб берувчилар учун фойдали бўлди, бироқ бизда бундай хизматлар йўқ.

Самолётлар учмади, поездлар юрмади. Ҳаттоки мамлакат ичидаги почталарни етказиб беришимиз ҳам қийинлашди. Узоқ вилоятларга ҳам почталарни автомобилларда етказишга мажбур бўлдик».

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк