Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2022 йил 1 июлдан бошлаб:

👨🏻‍💻 меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда «Ягона меҳнат миллий тизими» орқали электрон тарзда олинади;

давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

💳
давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

———
АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Муҳаммазоир Ўринбоев иштирокида ўтказилган брифингдан.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Бугун, 7 май куни соат 17:00 да АОКА анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида махсус брифинг бўлиб ўтади.

📢 Тадбирда кеча-кундузда республикадаги айрим вилоятларда кучли ёмғир оқибатида юз берган сел тошқини ва кўрилаётган тезкор чоралар тўғрисида маълумот берилади.

📹 Брифинг тўғридан-тўғри АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги "Facebook" саҳифаси ва "YouTube" канали орқали ёритилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКАда АКТвазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифингда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Соҳа корхоналари томонидан 168,5 млн. долларлик дастурий маҳсулотлар тайёрланади, экспорт ҳажми 20,0 млн. долларга оширилади.

🌀 50 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилади, уларнинг умумий узунлиги 118,6 минг км.га етказилади.

📡 2021 йил биринчи чоракда 945 та база станцияси ишга туширилди.

🏛 82 та умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Қорақалпоғистон Республикасининг «ўсиш нуқталари»ни комплекс ривожлантириш таклиф қилинди

Ҳудудни ривожлантиришга оид келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта асосий йўналиш белгиланди:

📍Биринчиси — туман ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш, иккинчиси — аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни камайтириш, учинчиси — инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тўртинчиси — Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш, бешинчиси — хизмат кўрсатиш соҳасини тўла ишга тушириш, олтинчиси — қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, еттинчиси — аҳолини турар-жой билан таъминлаш, саккизинчиси — ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тўққизинчиси — ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ўнинчиси — жиноятчиликнинг олдини олиш.

💰 17 туман ва шаҳарда 2020-2022 йилларда умумий баҳоси 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестицион лойиҳа шакллантирилган.

💼 523 миллион долларлик бевосита хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, деярли 20 минг янги иш ўрни яратиш мўлжалланган.

🔘 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Республикада мавжуд 23 та махсус иқтисодий зонанинг 3,9 минг гектарида қиймати 5,3 млрд. доллар бўлган 895 та инвестиция лойиҳаси жойлаштирилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

🌆 Мамлакатимиздаги мавжуд 23 та махсус иқтисодий зона жами 8,8 минг гектар ер майдонини эгаллайди. Улардан 3,9 минг гектарида қиймати 5,3 млрд. доллар бўлган 895 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган.

🔘Махсус иқтисодий зоналарнинг қолган 4,9 минг гектари инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мумкин бўлган бўш ер майдонлари ҳисобланади.

⚠️Уларнинг 65 фоизи зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган. Махсус иқтисодий зоналарнинг тўлақонли фаолият кўрсатишига халақит бераётган энг катта тўсиқ ҳам мана шу муаммо ҳисобланади.

🚫 Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 60 та кичик саноат зонаси зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Президент қарорига кўра, Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналар ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш тадбирларига 2021 йилда 1,6 трлн сўм, 2022 йилда 1,8 трлн сўм маблағлар ажратилади.

🌀 Жорий йилда эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган 332 та лойиҳа, кичик саноат зоналарида умумий қиймати 9,5 триллион сўм бўлган 1 минг 845 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

Бу лойиҳалар асосан иқтисодиётимизнинг ўсиш нуқтаси ҳисобланган электротехника, чарм-поябзал, қурилиш материаллари, нефт-газ, фармацевтика, туризм, иссиқхона хўжаликлари, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш саноати йўналишларда амалга оширилади. Натижада 20 минг 298 та янги иш ўрни яратилади. Бу эса шу йилнинг якуни билан 400 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 350 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш ҳамда давлат бюджетига қўшимча 2 триллион сўмдан кўп маблағларни йўналтиришга имкон беради.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини фаол тайёрлашга келишиб олинди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В начале беседы главы двух государств обменялись сердечными поздравлениями в связи
с 76-годовщиной Победы над фашизмом.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Рассмотрен график предстоящих мероприятий. Достигнута договоренность о продолжении активной подготовки повестки запланированных встреч на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий ахборот манбалари такомиллаштирилмоқда

Бугун, 7 май куни Қонунчилик палатасининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси АОКА кўмагида верификация қилинди, яъни унга ишончлилик мақоми берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кўз ўнгимизда...

💠 Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан соҳадаги ислоҳотлар хусусида махсус кўрсатув тайёрланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.
– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье советника Президента, известного ученого и педагога Рустама Касымова.
Были прочитаны суры из Корана и молитвы за покойного.
- Я глубоко опечален. Мы делали все, что в наших силах. Но такова воля Всевышнего. Мы потеряли преданного Родине, самоотверженного, образованного человека, одного из передовых представителей нашей нации, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #taziya #RustamQosimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамизнинг айрим вилоятларда кучли ёмғир натижасида юз берган сел тошқини оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар

Бугун АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида ўтказилган махсус брифинг тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Марказий банк аҳолини кредит бўйича қарздорликни тўлашда эътиборли бўлишга чақиради

🔎 Сўнгги пайтларда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини амалга оширишда пул маблағларини банк кассасига топширмасдан, нақд шаклда банк ходимининг қўлига бериш ёки банк картаси орқали банк ҳисобварағига эмас, балки банк ходими томонидан кўрсатилган (ўзининг ёки бошқа шахсларнинг) банк картасига ўтказиб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

☝️Қайд этиш жоизки, қарз олувчи томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва оғзаки келишув асосида пул маблағларини бошқа шахсларнинг қўлига топширилиши ёки банк картасига ўтказилиши, юридик жиҳатдан, қарз олувчининг банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилганлигини англатмайди. Аксинча, кредит тўлови учун бошқа шахсларнинг қўлига топширилган ёки банк картасига ўтказиб берилган ушбу маблағлар кейинчалик банкка кирим қилинмаса, банк билан қарз олувчи ўртасида турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

🏦Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати кредит тўловларини исталган тижорат банкининг касса бўлинмаси орқали ёки масофадан туриб банклар ва бошқа тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларидан фойдаланган ҳолда, кредит (қарз) берган банкнинг ҳисобварағига тўғридан-тўғри амалга оширишни тавсия этади.

Фуқаролар томонидан мазкур тавсияларга амал қилиниши келгусида кредит тўловларининг тўланишида юзага келиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Марказий банк ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи
с Днем Победы и приближающимся священным праздником Рамазан-хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, состоялся обмен мнениями по ситуации в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ўзбекистон жаҳон медиа маконида (ҳафталик дайжест)

Сўнгги ҳафтада дунё ахборот ресурсларида Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб мақолалар эълон қилинди. Материлларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти, иқтисодий таҳлиллар ҳамда бошқа мавзулар ўрин олган.

〰️〰️〰️
🇩🇪 «Topmostpopular» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон жаҳон туризм босқичига қайтишни режалаштирмоқда» (Uzbekistan planning a comeback on the world tourism stage) номли мақолада март ойининг ўрталаридан бошлаб мамлакатга кириш чекловларининг юмшатилиши Ўзбекистоннинг Ипак йўли йўналишидаги муҳим манзил мақомини қайтаришга ёрдам бериши таъкидланган.

〰️〰️〰️
🇰🇷 «The Korea Times» ахборот агентлиги

«Ўзбекистонда парламентаризмнинг ривожланиши: Мирзиёев президентлигининг биринчи босқичи якунлари» (Development of parliamentarism in Uzbekistan: results of first term of office of President Mirziyoyev) сарлавҳали материалда давлатимиз раҳбарининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширган ислоҳотларига юқори баҳо берилган.

Таъкидланишича, ушбу ислоҳотларга қараб, қабул қилинган мазкур Cтратегиянинг муваффақиятига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Эришилган натижаларга парламент фаолиятидаги смарадорликка қараб ҳам баҳо бериш мумкин.

〰️〰️〰️
🇮🇹 Италиянинг «Economy» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон итальян компанияларига ишонч билдирмоқда» (L’Uzbekistan scommette sulle imprese italiane) сарлавҳаси остида Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров билан интервью эълон қилинди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд экани, бир қанча итальян компаниялари Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётгани ҳамда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо айланмаси мунтазам ўсиб бораётгани қайд этилган.

〰️〰️〰️
🇪🇬 Мисрнинг «Sada ElBalad English» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги учун қайғуради» (Uzbekistan Cares about the Welfare of Every Citizen) номли материалда Ўзбекистонда барча соҳада амалга оширилган ислоҳотларга баҳо берилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши маҳалла тизими фаолиятида туб ва тарихий воқеликка айланган.

〰️〰️〰️
🇭🇷 Хорватиянинг «Post Online Media» веб-нашри

«Ўзбекистон пиёда юрган фуқароларни рағбатлантиришга қарор қилди» (Uzbekistan decides to reward citizens for taking walks) номли мақолада юртимизда бир кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёшдан катта инсонлар рағбатлантирилиши олқишланган.

Материалда Ҳукумат томонидан одамлар эркин рўйхатдан ўтиши ҳамда электрон ҳамёнларга кунига 0,3 доллар ўтказишлари учун махсус онлайн платформа яратилгани алоҳида қайд этилган.

〰️〰️〰️
🇧🇪 Белгиянинг «The Brussels Times» нашри

«Ўзбекистон мустақил ва эркин оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш учун ислоҳотларни мустаҳкамлайди» (Uzbekistan strengthens reforms for access to independent and free media) сарлавҳали мақолада мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий тараққиётга эришиш йўлида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида сўз боради.

Хусусан, Ўзбекистонда ОАВ фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини, шунингдек, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, журналистлар фаолияти ва касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив асосларини тиклаш бўйича қонунчилик базаси тизимлаштирилаётгани алоҳида эътироф этилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этиши мумкин

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,

2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

🚫 Ушбу тартиб троллейбус ва трамвай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Матисақов Элёрбек Камолидинович 1989 йил 8 майда Андижон вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Э.Матисақов 2011-2020 йилларда Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгашида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official