Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 7 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган «Бўлажак олим» танлови ҳақида
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қилинаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Тизимга киритилаётган янгиликлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммазоир Ўринбоев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: 7 май – Алоқачилар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган сўнгги янгиликлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
2021 йилнинг 6-7 май кунлари Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, табиий офат оқибатида Андижон вилояти «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга қаратилган қидирув-қутқарув ишлари давомида Хонабод шаҳар, «Тейит» МФЙ, Қорабоғиш кўчасида яшаган 2 нафар вояга етмаган фуқаронинг жасадлари ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан топилган.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰 Иқтидорли ёшлар ўртасида «Академик ҳаракатчанлик» дастури ва «Бўлажак олим» танлови учун 50 млрд сўм пул ажратилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🧬Жорий йилнинг апрель ойи охирида Инновацион ривожланиш вазирлиги “Бўлажак олим” танловини эълон қилди ва мазкур танловга ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Мазкур танловда уч йўналишдаги лойиҳалар бўйича аризалар қабул қилинади.

🔹Илмий ғоялар

🔹Стартап лойиҳалар

🔹Илмий лойиҳалар молиялаштирилади.

📨 Айни кунларда иккита йўналиш бўйича, яъни илмий ғоялар ва стартап лойиҳаларга аризалар қабул қилиняпти. Танловда илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъи назар 40 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. Бунда битта иштирокчи фақат битта лойиҳаси билан қатнашиши талаб этилади. Бир фуқаронинг танловнинг икки ёки учта йўналиши бўйича лойиҳалари молиялаштирилмайди.

🚫 Бир календарь йили давомида эълон қилинган танлов доирасида ғолиб деб топилган талабгорлар шу давр ичида навбатдаги танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

🔎Танлов доирасида келиб тушадиган илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳаларни турли вазирлик, идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар, хусусий сектор вакилларидан иборат Танлов комиссияси кўриб чиқади. Бунда зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги мутахассисларни, жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлар мутахассисларини қўшимча равишда илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнига жалб қилиш мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқова сувлари оқизилгани аниқланди. Камчилик бартараф этилди, масъулларга нисбатан маъмурий баённома тузилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқова сувлари оқизиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда одамлар бу дарёда чўмилиши, шунингдек, сувдан чорва суғорилиши айтилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Қарши шаҳар «Сув оқова корхонаси»га қарашли «Соҳил бўйи» канализациялар насос станциясининг насосидаги носозлик туфайли канализация тармоғидан оқиб чиқаётган оқова сув Қашқадарё дарёсига оқизилган.

Айни пайтда канализациялар насос станциясидаги камчиликлар бартараф этилган. Қарши шаҳар «Сув оқова корхонаси»нинг масъул ходимларига нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72 моддаси 1-қисми (сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

📲"Бўлажак олим" танловига ҳужжатлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг www.yoshlarakademiyasi.uz сайтидаги “Танловлар” рукнига онлайн тарзда юкланади.

🗳Танлов доирасида Илмий ғоялар бўйича таклифлар жорий йилнинг 20 июнь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

🗳Танлов доирасида Стартап лойиҳалар бўйича таклифлар жорий йилнинг 31 май соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда «Бессмертний полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар расман рад этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда 9 май куни пойтахтда «Ўлмас полк» («Бессмертний полк») акциясини ўтказишга рухсат берилгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Аниқлик киритилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Муҳтор Муҳитдинов пойтахтда «Ўлмас полк» акциясини ўтказиш бўйича қилинган мурожаатни ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ва ЙҲХБга йўналтирган. Бироқ интернетдаги хабарда ёзилганидек, мазкур мурожаатга «Принять к исполнению в установленном порядке» тарзида эмас, балки «Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилсин», яъни «Рассмотреть в установленном порядке» дея имзо чекилган.

Таъкидланишича, мутасадди раҳбарнинг топшириғини нотўғри таржима қилиш оқибатида англашилмовчилик юзага келган. Натижада кенг жамоатчиликка «мутасаддилар мазкур акцияни ўтказиш учун рухсат беришган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга қарши чиқмоқда» деган мазмунда асоссиз хабар тарқатилмоқда.

"Ўлмас полк акцияси ташкилотчилари мурожаат қилган ҳеч бир мутасадди ташкилот томонидан бугунги пандемия шароитида мазкур оммавий тадбирни ўтказишга рухсат берилмаган", — дейилади баёнотда.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бу йил мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ихчам шаклларда ўтказиш чоралари белгиланган. Бундай чекловлар юзлаб одамлар иштирок этиши кўзда тутилган ‘Ўлмас полк’ оммавий тадбирига ҳам дахлдор эканини унутмаслик лозим.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда маҳаллийлаштириш дастури доирасида қилинаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

📢Маълум қилинишича, 2021 йилда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида 1 467,1 млрд сўмлик 26 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

🌀Дастурга киритилган лойиҳаларнинг 17 тасини маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилади.

📊 Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 429,14 млрд сўмлик 23 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди, амалда 23 турдаги 587,66 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилда ва режа 136,94 фоизга бажарилди. Шундан, 11,49 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

🖇 Йил якуни бўйича 26 турдаги 1 467,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

📦2020 йил якуни бўйича 23 турдаги
1 342,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 139,1 фоизни ташкил этди. Шундан 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

📍Дастурга киритилган лойиҳаларнинг 17 тасини маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари:

Корхона томонидан енгил автомобиллар учун “Барс” шиналарининг янги ўлчамлари ўзлаштирилди ва ишлаб чиқариш бошланди. Қулай нархларга эга бўлган “Барс” бренди шиналари барча мавсум учун мўлжалланган бўлиб, ўлчам қатори замонавий бозорнинг турли эҳтиёжларини қондириш учун доимо кенгайиб бормоқда.

⚠️ Ҳар қандай қопламада яъни иссиқ, жазирама асфальт ёки музлаган йўлларда “Барс” шиналари қулайликни таъминлайди.

📹 Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Томскда Ўзбекистон фуқароси билан юз берган ҳолат юзасидан милиция ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Россия Федерациясининг Томск шаҳрида Федерал хизмат ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани юзасидан ваколатли идораларга мурожаат қилингани хабар қилинган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, айни вақтда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Томск вилояти Тергов органлари томонидан РФ ЖКнинг 286-моддаси 3-қисми "а" бандида кўзда тутилган (Куч ишлатиш ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан мансаб ваколатларини ошириш) жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, полиция ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусдан соғайди

Ҳоким Мирзаевнинг таъкидлашича, аҳволи анча яхши ва бугун 9 май тадбирларида иштирок этади.

Шунингдек, шаҳар маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌐 Расширяя внешние рынки (o трендах внешней торговли последних лет)

За последние 5 лет внешний торговый оборот Узбекистана значительно увеличился.

📈 Если в 2016 году общий объем внешней торговли составил $20 млрд, то в 2019 году эта сумма удвоилась и составила $42 млрд.

Большая часть торгового оборота Узбекистана приходится на Китай, Россию и Казахстан, общий объем товарооборота с этими странами составил в:

▫️2017 году 46%
▫️2018-м — 44,8%
▫️2019-м — 42%
▫️2020-м — 41,5%

📍Объем торговых отношений с Европейским Союзом с 2016 по 2019 годы вырос в два раза, составляя $2 млрд в 2016 году и $3,9 млрд в 2019-м. По итогам 2020 года торговый оборот Узбекистана и ЕС равнялся $3,6 млрд.

Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг 654 та кўчмас мулк объектлари Давактив агентлигига давлат мулки сифатида ўтказилади

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан давлат улуши мавжуд тижорат банкларини трансформация қилиш йўналишларидан бири – унинг асосий фаолиятига мос бўлмаган активларини қисқартириш ҳисобланади.

Бу борадаги ислоҳотларни давоми сифатида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

▪️Батафсил
▪️Қарор тўлиқ матни

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Пенсия ва нафақа пулларини кечиктирган тижорат банклари жаримага тортилади

АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Муҳаммадзоир Ўринбоев иштирокида тизимга киритилаётган янгиликлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар моҳиятига бағишланган брифинг ўтказилди.

————-
🖇“Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида қуйидагилар назарда тутилган:

🔹2022 йил 1 январдан бошлаб пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

🔹Тендер танловида пенсия ва нафақа олувчиларга энг яхши ва қулай шароит ҳамда арзонроқ хизмат ҳақи таклиф этган тижорат банки ёки бошқа иҳтисослашган ташкилот ғолиб деб белгиланади. Яъни, ушбу йўналишда соғлом рақобат муҳити яратилади ҳамда тижорат банклари ўртасида фуқароларга пенсия ва нафақаларни етказишда шароитларни яхшилаш учун харакатни рағбатлантиради (бугунги кунда ушбу тўловлар фақат Халқ банки филиаллари томонидан етказиб берилмоқда ва бунинг учун 0,9 фоиз хизмат ҳақи тўланмоқда).

💰Тендерда иштирок этадиган тижорат банки томонидан хизмат ҳақи миқдори тўловларни яшаш манзилига ёки маҳалла фуқаролар йиғини биносига етказиш шартларидан келиб чиқиб, дифференциялашган тартибда сумманинг 1 фоизигача белгилаш мумкин.

⚠️ Пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказиб бериш бўйича хизмат ҳақи харажатлари Пенсия жамғармаси ва республика бюджетидан тўлаб берилади. Яъни, фуқароларнинг пенсия ва нафақа суммасидан хизмат ҳақи ушланмайди.

Бундан ташқари ушбу тизимни жорий этилиши натижасида фуқароларга қуйидаги қўшимча қулайликлар яратилади:

👉 “режали тўлов” хизмати жорий этилиб, фуқаролар хоҳишига кўра ўзларининг пенсия ва нафақаларидан коммунал тўловлари, кредит ёки бошқа тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади;

👉 фуқароларга исталган вақтда тижорат банки ва Пенсия жамғармасига келмаган ҳолда мобиль илова ёрдамида ёки “Call center”га мурожаат қилиш орқали ўзларининг пенсия ва нафақалари олиш шаклини (нақд пулда ёки банк картаси орқали) ўзгартириш имконияти яратилади.

👉 тижорат банклари томонидан пенсия ва нафақаларни етказиб бериш кечиктирилганлиги учун жарима тўлаш тартиби татбиқ этилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official