Forwarded from Edu.uz
#Расмий
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.
✅ Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:
👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;
👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;
👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий
Озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга ихтисослашмаган бозорлар ёпилади
Бугун Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов раҳбарлигидаги коронавирус пандемиясига қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоятимизда бу йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Штаб аъзоларининг ахбороти эшитилди, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, галдаги вазифалар белгиланди.
Унга кўра, эртадан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.
Карантин талабларига риоя этмай, хўрандаларни қабул қилишда давом этаётган умумий овқатланиш шохобчаларига нисбатан чоралар кучайтирилади.
Корхона ва ташкилотлар томонидан ўз ишчи-ходимлари учун тиббий-гигиеник воситалар жамғарилиши, ҳудудда санитар-тозалаш, дезинфекция ишларини амалга оширилиши мажбурий ҳисобланади.
Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади.
@toshvilpressa

Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Расмий
Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби 24 соат ишлаб турибди. Штаб аъзолари томонидан ҳар соатда воқеалар ривожи тезкорлик билан таҳлил қилиниб, зарур қарорлар қабул қилинмоқда.
Айни пайтда вилоятимиздаги санатория, оромгоҳ ва Чирчиқдаги полигонда қурилган махсус ҳудудда жами 3732 нафар фуқаро карантинга олинган. Вилоят ва туман, шаҳар юқумли касалликлар шифохоналарида 641 нафар фуқаро карантинга олинган.
Уй шароитида 5 минг 933 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар 1558 та хонадонда истиқомат қилишмоқда. Уй шароитида карантинга олинган хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органи ходимлари томонидан қўриқланмоқда.
Уй шароитида карантинга олинган фуқароларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти, 17 турдаги дори-дармон, тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда оғир шароитда кун кечираётган 1000 та камхарж, эҳтиёжманд оилага қорамол, соғин сигир берилаяпти.
Айни пайтда коронавирус пандемиясига қарши кураш чора-тадбирлари учун вилоятимизда 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматолог, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог, 5 минг нафардан кўпроқ ўрта ва кичик ходимлар сафарбар этилган.
Чегара постлари орқали вилоятимизга кириб келаётган фуқаролар карантинга олинаяпти ҳамда уларга барча зарур шарт-шароит яратиб берилмоқда.
27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Қозоғистон Республикасидан “Ғишт кўприк” чегара пости орқали ўтган 167 нафар фуқаро Чирчиқ ҳарбий полигонида қурилган карантин ҳудудига юборилди. Полигонга юборилган фуқароларнинг 158 нафари эркак, 8 нафари аёл ва бир нафари вояга етмаган шахс.
27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Дубай-Тошкент авиарейси орқали юртимизга келган 40 нафар фуқаро Қибрай туманидаги “Ботаника” санаториясига жойлаштирилди. Шунингдек, 650 нафар фуқоро Юқори Чирчиқ туманидаги махсус карантин полигонига жойлаштирилди (кун давомида бу рақамлар ўзгариши мумкин).
Бугунги кунда вилоятдаги барча савдо комплекслари тўлиқ ёпилган. 28 та деҳқон бозори (шундан 16 таси кунлик) ишлаб турибди. Уларда 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган. Бозорларда ҳар куни дезинфекция ва санитар-тозалов тадбирлари амалга оширилмоқда, тепловизорлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари якунига етказилмоқда.
Бугунги кунда шаҳар ва туманлар ҳокимлари – фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори билан ҳудудга кириб чиқиш бўйича чеклов, карантин тартиби ўрнатилмоқда. Хусусан, Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Оҳангарон шаҳарлари, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Чиноз, Пискент туманларида карантин шароитига ўтилди, ҳудудга кириш-чиқиш махсус рухсатнома билан амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда 54 та карантин блокпости ташкил этилган (пойтахтга кириш-чиқиш блокпости билан бирга). Шунингдек, 200 та ички йўл беркитилган.
Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойларда, тоғли қишлоқларда (Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент) арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар томонидан ижро механизми ва ҳужжат алмашувини тўлиқ электрон тизимга ўтказиш бўйича бирламчи чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
@toshvil_koronavirusinfo

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Расмий_баёнот
❗️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон баёнига асосан Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари марказлари томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар (стикер) берилиши йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 6 апрель соат 18:00 га қадар Давлат хизматлари марказларига жами 168 521 та арза келиб тушган. Шундан, 163 444 та кўриб чиқилиб, 28 073 таси қаноатлантирилган (16,7%), 135 371 таси рад этилган (80,3%).
❗️Давлат хизматлари агентлиги стикерлардан белгиланган мақсадларга зид равишда фойдаланмаслик ёки уларни суистеъмол қилмаслик ҳақида бир-неча марта расмий огоҳлантиришларга қарамасдан, бу каби ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда.
Ўз навбатида бундай ҳолатлар республикада белгиланган режим тартибининг бузилишига олиб келиб, коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чораларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
6 апрель куни соат 20.00 дан 8 апрель соат 6.00 га қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат-рейд тадбирлари натижасида 52 та стикер бекор қилиниб, автомашиналар жарима майдонига қўйилди.
❗️ Бу каби назорат-рейд тадбирлари мунтазам равишда республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши ҳақида огоҳлантирамиз!
Ҳурматли фуқаролар!
Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир!
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!
Давлат хизматлари агентлиги
https://telegra.ph/Stikerlar-imtiyoz-ehmas-karantin-sharoitidagi-%D2%9Batij-choradir-04-07

Telegraph
Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир!
❗️ Давлат хизматлари агентлиги бу каби назорат-рейд тадбирлари мунтазам равишда республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши ҳақида огоҳлантиради!
Forwarded from Edu.uz
#Расмий
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти
Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.
Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

#расмий
⚡️Kun.uz сайтида чоп этилган Бўка туманидаги «Maxim gold tex» МЧЖга доир материал юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
❗️Мазкур мақолада келтирилган хулоса ва фактларни мутлақо инкор қилмаган ҳолда, масаланинг моҳияти аслида бошқача эканини таъкидлаймиз.
❌Кластер фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор, сайтда берилган материалда қайд этилган тартибда қабул қилинмайди. Яъни, бу иш бевосита вилоят ҳокимининг кўрсатмасига биноан амалга оширилмайди.
▶️БАТАФСИЛ
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#расмий_муносабат
Янгийўл туманида ноқонуний бунёд этилган қурилмаларнинг бузилиши бўйича расмий муносабат
🌍Бугун ижтимоий тармоқларда, Тошкент вилояти Янгийўл туманининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларнинг эгалари, аҳоли вакиллари томонидан норозилик мазмунидаги мурожаатлар кенг муҳокама қилинмоқда.
📌Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, яъни, уй-жой қуриш ва бошқа мақсадларда эгалланишига қарши назорат тадбирлари бошланган.
🎥Хусусан, Янгийўл туманида ҳам бу тадбирлар жорий йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўз вақтида бу ҳуқуқбузарликлар ҳақида "O‘zbekiston24" телеканалида махсус репортаж эфирга узатилган.
✅Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаролар томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.
▶️Батафсил

#Тошкент_вилояти
#Расмий_муносабат
📹 Куни кеча интернет ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган видеомурожаатларда Чирчиқ шаҳридаги “Маданият” МФЙ вакиллари томонидан сифатсиз колбаса маҳсулотлари муҳтож оилаларга тарқатгани айтилмоқда.
👮Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари амалга оширилайтганлиги ҳамда колбаса маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиниб тегишли лабаратория текширувларига жўнатилгани маълум қилинди. Воқеа тафсилотлари билан видеолавҳада танишинг.
Тошкент вилояти ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❌ Ижтимоий тармоқларда “Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилмоқда" номли мурожаат тарзида эълон қилинган мақола яна бир бор исботланмади.
📍 Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрида “Чинни бозори”да бўлиб, мақолада келтирилган фактларни ўрганганлиги, айрим тадбиркорлар билан суҳбатлашганлиги, лекин мақола ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида аввал хабар берилганди.
✅Мазкур мақола республикамиздаги олий даражадаги комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда ҳам ўз исботини топмади. Шу йилнинг 2 октябрида масалага ойдинлик киритиш мақсадида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича мутасадди вазирликлар раҳбарлари иштирокида тузилган республика Ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М. Кадирханова, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Парпибоева ва Зангиота туман ҳокимининг ўринбосарлари “Чинни бозори”да бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишди.
🔎Мурожаат нуфузли комиссия томонидан ўрганилганда ҳам ўз исботини топмади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати