Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Ватанимизнинг халқаро имижини кўтариш ва Ўзбекистон санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда йирик лойиҳа амалга оширилади.

Насиб этса, келгуси йили тарихда илк бор Париж жавоҳири, дунё маданияти ва санъатининг энг нодир намуналарини ўзида жамлаган Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросларига бағишланган кўргазма ташкил этилади.

Бугун Луврга ташрифимиз чоғида музей директори жаноб Жан-Люк Мартинес билан учрашдик ва ушбу кўргазманинг ташкилий масалаларини муҳокама қилдик.

Кўргазма учун музейнинг вақтинчалик экспозиция залларида 310 та экспонатлар учун жой ажратилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2021 йилнинг октябрь ойидан 2022 йилнинг февралигача давом этадиган кўргазмада Ўзбекистоннинг бутун дунёга сочилган энг нодир санъат намуналари ва маданий бойликлари биринчи бор яхлит ҳолатда намойиш этилади.

#Uzbekistan #Paris #SMirziyoyeva #AOKA #Madaniyat #Sanat #ART #Culture #Luvrmuzeyi