Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.
Марказда 5 та жарроҳлик амалиёти хонаси, 100 ўринли стационар мавжуд, 140 та янги иш ўрни яратилган.
Мутасаддиларга Самарқандда хусусий тиббиёт университети ва клиникадан иборат тиббиёт кластерини ташкил этиш, хорижда ишлаётган самарқандлик шифокорларни ишга таклиф этиш учун вилоят ҳокимлигида жамғарма тузиб, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой многопрофильного медицинского центра в городе Самарканде.
В центре действуют 5 операционных залов и стационар на 100 коек, создано 140 новых рабочих мест.
Ответственным лицам поручено организовать в Самарканде медицинский кластер, состоящий из частного медицинского университета и клиники, создать фонд для приглашения самаркандских врачей, трудящихся за рубежом, обеспечения их жильем.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХТВ томонидан ўқувчилар пайпоғининг ҳажми бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмагани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда блогер Шахноза Соатова томонидан Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайтида юз берган ҳолат юзасидан пост эълон қилинди.

✍️ Халқ таълими вазир матбуот котиби Лайло Рустамованинг таъкидлашича, вазирлик томонидан келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Шу ўринда мазкур ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтгани аниқланган ва ҳозирда ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хусусий брокерлик компаниясининг лицензия бланкаси сохталаштирилгани аниқланди

📱Интернет сайтлари ва турли хил ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган “PRIME CAPITALS” хусусий брокерлик компаниясининг лицензия бланкаси Марказий банк томонидан тижорат банкига “банк операцияларини амалга ошириш учун” берилган амалдаги лицензия бланкасига ўхшатма шаклида сохталаштирилганлиги аниқланди.

📢 Марказий банк “PRIME CAPITALS” хусусий брокерлик компаниясига “банк операцияларини амалга ошириш учун” лицензия берилмаганини маълум қилади.

⚠️ Фирибгар компания ёки фирмалар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали фирмаларнинг хизматларидан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.

♻️Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида (www.cbu.uz) мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўришни тавсия этади.

❗️Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олади.

Марказий банк ахборот хизмати

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди.
Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилади.
Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил Героя Узбекистана Хасана Нормуродова, лечащегося в Самаркандском филиале Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи.
Шавкат Мирзиёев пожелал ветерану труда скорейшего выздоровления, бодрости духа и долгих лет жизни.
Хасан Нормурадов поблагодарил главу государства за оказанное внимание и поддержку.

#Mirziyoyev #safar #nuroniy #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Самаркандскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон текбол федерацияси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади мамлакатимизда текбол спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, текбол спорт тури бўйича профессионал ва ҳаваскор спортчиларни тайёрлаш, шунингдек аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

Жорий йилнинг январ-март ойларида 5 236 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 5 114 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми берилган.

ДХА ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилнинг уч ойида 91 067 нафар ўғил бола ва 84 837 нафар қиз болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган.

Жорий йилда қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима (2969), Шукрона (2252), Имона (1913), Фарзона (1423), Мубина (1350) исмлари ҳам кўп қўйилган.

Ўғил болалар исмларининг топ 5талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Муҳаммад (2997), Абдуллоҳ (2711), Мустафо (2333), Имронбек (2062) исмлари ҳам бор.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Бугун, 16 апрель куни «Дарё» интернет-нашрининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Отабек Қўлдошев ҳамда Қарши шаҳар ИИБ ходими ўртасида рўй берган воқеа Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат акс этган видеолавҳада ички ишлар органи ходими журналистга нисбатан амалдаги бир нечта қонун нормаларини қўпол равишда бузган.

Хусусан, "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасига кўра, давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим, 14-моддада эса журналистнинг ушбу қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Шунингдек, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасида «Ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, ...оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга ошириши» зарурлиги белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Агентлик ўз ваколати доирасида Ички ишлар вазирлигига сўров юборди.

АОКА айни пайтда давом этаётган хизмат текшируви натижаларини синчковлик билан кузатиб боради. Ишонамизки, Ички ишлар вазирлиги амалдаги қонунчилик нормаларини четлаб ўтган ходимнинг хатти-ҳаракатларига муносиб баҳо беради ҳамда тегишли чора кўради.

Таъкидлаш жоиз, бу каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги давлат сиёсатига зиддир. Агентлик, ўз ўрнида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шамсидинов Комилжон Камаридинович 1975 йил 17 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

К.Шамсидинов 1996-2019 йилларда ТИФ Миллий банки Самарқанд бўлимида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official