Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Тафсилотлар
Kun.uz ➡️ материалида

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 17 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Отажон Тошпўлатов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2021 йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар
● Вақти:
14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Рустам Мамаджанов, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2021 йил I чорак якуний натижалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Холида Шадиева, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
❗️18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

📌 Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

📌 Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолатда ўтказиш зарурлиги белгиланди.

📌 Умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, лекин 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади. Автобусларда ўриндиқлар 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади.

📌 1 майдан бошлаб концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказиш тўхтатилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкин

Бу борада ўзбек олимлари жиддий изланиш олиб бормоқда. Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишда шу ҳақда маълум қилинди.

🇷🇺 Шунингдек, апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келиниши айтиб ўтилди.

«Бу учинчи вакцина. Стратегия бўйича биз учта вакцинани танлаб олганмиз», — деди Бош вазир.

💉 Ой охирига қадар яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ «Керак бўлса, ишдан ҳам кетади». Бош вазир 200-300 кишилик тўй ўтказаётган раҳбарларни танқид қилди

Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишдан:

«Барқарорликка эришилиши, мутахассисларнинг тавсияси билан тўй ва маъракада қатнашувчилар сонини 100 кишигача оширдик. Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас. Керак бўладиган бўлса, айнан шу деб лавозимидан кетади.

Куни кеча Президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам қиламиз шу ишни. Халқ саломатлиги учун қилинади шу нарса», — деди Бош вазир.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Савдо мажмуалари, супермаркетларда карантин қоидаларининг бузилиши аниқланса, ушбу объектлар ёпиб қўйилади

Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди. Республика махсус комиссияси томонидан карантин тартибини кучайтириш бўйича қатор чоралар эълон қилинди, жумладан:

🔹Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши ҳамда жамоат жойларида антисептик воситалардан фойдаланиш талабларига амал қилиниши устидан қатъий назорат олиб боради. Талаблар бузилган тақдирда, кескин чоралар кўрилади.

🔹Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги барча ташкилотлар, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар марказларга киришда тана ҳароратини текшириш ва антисептик воситаларни қўллаш талаблари кучайтирилади. Ушбу тартиб-қоидаларнинг бузилиши аниқланганда мазкур объектлар вақтинча ёпиб қўйилади.

🔹Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда карантин чораларига риоя қилиниши бўйича назорат янада кучайтирилади.

🔹Мобил тиббий бригадалар ташкил этилиб, шай ҳолатга келтирилади, республика миқёсида дори-дармонлар захираси яратилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Агрокластерларни тартибга солишда қандай муаммолар мавжуд?

АОКАда ўтган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Отажон Тошпўлатов мавзу юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
🚜 Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини яхшилаш, манфаатдорлигини таъминлаш масалалари соҳада ишлаб чиқаришнинг замонавий усули — кластерлар тизими билан боғиқ.

Бироқ ўтган даврдаги тажриба кластерларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида қатор муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Жумладан:

▪️агросаноат кластерининг ҳуқуқий мақоми белгиланмаган (масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда агросаноат кластерининг мақоми, унинг мезонлари ва тугатиш асослари мавжуд эмас);

▪️агросаноат кластерларини ташкил этиш юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас (масалан, мева-сабзавот кластерлари фаолияти ташаббускор, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида, шоличилик кластерлари ташаббускор ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлар билан тузиладиган икки томонлама битим асосида йўлга қўйилади);

▪️агросаноат кластерлари ва давлат ўртасидаги муносабатлар тартибга солинмаган;

▪️фермер хўжаликларини агросаноат кластерларига мажбурий тартибда бириктирилиши амалиёти мавжуд;

▪️агросаноат кластерларига ер участкаларини ажратишда ягона ёндашув мавжуд эмас;

▪️агросаноат кластерларининг ер участкаларини олиб қўйиш ва фермерлар хўжаликлари билан шартномаларини бекор қилишда маъмурий аралашувлар мавжуд;

▪️агрокластерларнинг ривожланишига асосий туртки бўладиган қишлоқ хўжалиги кооперацияларини шакллантириш тизими мавжуд эмас;

▪️ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва эркин бирлашишга руҳий (психологик) жиҳатдан тайёр эмаслик, хўжалик юритишда ўз-ўзини бошқариш кўникмаларининг етишмаслиги;

▪️кооперация тузилмаларини ташкил этишга агробизнеснинг ҳиссадорлик корхоналари, хусусий тадбиркорлари ва воситачилари томонидан қарши таъсир ва рақобатнинг мавжудлиги.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📡 Сунъий йўлдоши орқали Тошкент шаҳрида ер остига ётқизилган ичимлик суви қувурларида юзага келган қарийиб 400 та кўринмас носозликлар аниқланди. Шундан 300 га яқини бартараф этилди.

💧 2021 йилда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича 5 910,2 км узунликдаги сув тармоқлари ва 559 та иншоот ишга туширилиши белгиланган.

🎓 Корея компанияси билан ҳамкорликда Сув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш Академияси ташкил этилади.

💰 Халқаро молия институтлари иштирокида 2021 йилда қиймати 2,1 млрд. долларга тенг 20 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Рустам Мамажонов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Агроинспекция томонидан кўрсатилиган хизматлар натижасида 15 млрд. 140 миллион сўмлик йиғим ундирилган, шундан 3 млрд 28 миллиони давлат бюджетига йўналтирилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Холида Шадиева маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 Жорий йилнинг 1-чорагида Инспекция томонидан жами 40 минг 755 та назорат тадбири ўтказилган бўлиб, шундан 38 минг 655 таси мониторинг ва 2 минг 100 таси текширишни ташкил этади.

📝 Текширишлар давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан жами 5 минг 785 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб, 1 млрд. 449 млн. сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган, 41 мингдан ортиқ огоҳлантирув, 1 минг 283 та тақдимнома расмийлаштирилган.

👤Қонунбузилиш ҳолатларининг аксарияти 3 минг 178 таси (ёки 88 фоизи) жисмоний шахслар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

💦 Ўтган муддат давомида сув йўналиши бўйича 788 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб 584 млн.сўмлик молиявий жарималар қўлланилган.

🛡Шунингдек, қонуний қарор қабул қилиш учун судларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 1 минг 659 та материал киритилган.

Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан жами 25,0 млрд. сўмлик, шундан пахта йўналишида 18,0 млрд. сўмлик, уруғчилик йўналишида 6 млрд, дон йўналишида 1 млрд 200 млн. сўмлик сертификатлаш бўйича хизматлар кўрсатилди.

💰Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш, давлат рақам белгиси, техник паспорт, техник гувоҳнома бериш, мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш, тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш хизматлари кўрсатилиши натижасида жами 15 млрд. 140 млн сўмлик йиғим ундирилган бўлиб, шундан 3 млрд. 28 млн. сўм давлат бюджетига йўналтирилди.

🚜 Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларига 1 млрд 313 млн. сўмлик 48 комплект пластик шаклдаги техник хужжатларни расмийлаштиришда ишлатиладиган махсус оргтехника воситалари етказиб берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌱Боғдорчилик ва кўчатчилик соҳасида қандай муаммолар мавжуд?

🌱“In vitro” лабораторияларининг афзалликлари нимада?

🌱Ўзбекистонда қандай янги навлар жорий этилмоқда?

🌱Сотиб олинаётган кўчатларга субсидиялар ажратилиши ҳақида биласизми?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати бу борада аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Махсус видеолавҳани Youtubeда кўришингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла —фуқаролар ва оилалар манфаатини ҳимоя қилувчи муҳим ижтимоий институт

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг эълони

Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ноқонуний меҳнат мигрантлари Россияда бўлиб туришингизни қонунийлаштириши мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилишича, 2020 йил 18 апрелда Россия Президентининг “Янги коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.

Ушбу фармон доирасида Россия Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхонлари ҳамкорлигида 2020 йилда Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар фуқароларимизнинг мақоми қонунийлаштирилди.

Маълум қлинишича, ҳозирги кунда ушбу фармонга киритилган ўзгартиришлар асосида Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.

Шунга кўра, Россия Ички ишлар вазирлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати шакллантирилди.

Ушбу рўйхатдаги фуқароларнинг Ўзбекистондаги манзиллари бўйича маҳаллабай ўрганишлар асосида уйма-уй юриб ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига Россия Федерацияси Президентининг юқоридаги фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу тушунтириш ишлари доирасида 200 минг нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Бу тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирмоқда.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Ушбу масалада ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
О динамике развития кожевенно-обувной отрасли Узбекистана в 2016-2020 годах

Инфографика подготовлена на основе данных Ассоциации "Узчармсаноат".

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг қарори юзасидан

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Гиясовнинг мурожаати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обращение Пресс-секретаря Министра внутренних дел Шохруха Гиясова в связи с решением Республиканской специальной комиссии

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной народного артиста Узбекистана Мирзы Азизова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Махсус комиссия томонидан белгиланган вазифалар масъулларга етказилди

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 17 апрель куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар кун тартибидан жой олди.

❗️Видеомулоқотда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият ёмонлашгани, шу боис, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблардан масъулиятни янада ошириш,масжидларда ўтказилаётган таровеҳ, хатми Қуръон ибодатларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Видеомулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев муборак Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси,масжидга туташ ички кўчалар) адо этиш, санитария қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолда, ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, бу борада имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш борасидаги муҳим кўрсатма ва тавсияларни айтиб ўтди.

‼️Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир намозхон масжид ичида ва намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши, бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич), антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин қоидаларига қанчалик риоя қиляпмиз?

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастури

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official