Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Шоҳруҳ Ғиёсов: биронта қоидабузарлик назоратсиз қолмайди

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқ фаоли Хуршид Далиев томонидан ички ишлар органларининг хизмат ва тезкор транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича (асосан, тезликни ошириш, белгиланмаган жойда тўхтаб туриш, светофорнинг қизил чироғига ўтиш ва ҳоказо) жарима тўланмаётганлиги ҳақида бир нечта постлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳруғ Ғиёсов ушбу ҳолатга изоҳ бериб, қуйидагиларни таъкидлади:

"Биринчидан, конструктив танқид учун барча ижтимоий тармоқларнинг фаолларига, хусусан Хуршид Далиевга фаолиятимиздаги камчиликларни юзага чиқариб, уларни ўз вақтида бартараф этишга қўшаётган кўмаклари учун миннатдорчилик билдирамиз;

иккинчидан, барча ижтимоий тармоқ фаоллари жамоат назорати субъекти сифатида, тарқатаётган ахборотини холислигига эътибор қаратишларини, яъни ўзларида мавжуд бўлган мурожаатларга иккинчи томоннинг муносабатини сўраб, шундан сўнг объектив ахборотни тарқатишлари шартлигига эътибор қаратамиз;

учинчидан, эслатишимиз жоизки, ички ишлар органларига фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида барча зарур чораларни кўриш, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойига дарҳол етиб келиш, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш каби мажбуриятлар юклатилган.

Мазкур мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар учун охирги зарурат сифатида айрим қоидаларни четлаб ўтиш эҳтиёжи туғилади, буларга масалан, хизмат ёки тезкор транспорт воситасида тезликни ошириш, белгиланмаган жойда тўхташ, бегона автотранспортдан фойдаланиш ёки айрим фуқароларнинг ҳуқуқларини вақтинчаклик чеклаш каби ҳаракатларни киритиш мумкин.

Албатта, бундай ҳар бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ички хавфсизлик хизмати ёки қонунни назорат қилувчи органлар томонидан текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилади, ваколатини суиистеъмол қилган ходимлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилади, вазифасини адо этган ходимлар эса, ҳаттоки рағбатлантирилади.

Биронта қоидабузарлик назоратсиз қолмайди".

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Юлдашевага суд ҳукми ўқилди

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 5 апрель куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида судланувчилар Гулжаҳон Юлдашова (1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори), Шиҳназар Рўзметов (1990 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокори), Жахонгир Зиядуллаев (1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори), Алишер Дадаматов (1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳисобчиси) ва Жанар Акимова (1977 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳисобчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, иқтисодчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси С. Авлакулов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Г. Юлдашова Жиноят кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди билан реабилитация қилиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “а”, “б”, “в”, “г” бандлари, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ш. Рўзметов Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ж. Зиядуллаев Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан реабилитация қилиниб, Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми ва 28,228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

А. Дадаматов Жиноят кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди билан реабилитация қилиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ж. Акимова Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шунингдек, жиноят натижасида етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилди.
Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб жиҳатлари, шу жумладан минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Ирана Мухаммада Джавада Зарифа.
В ходе встречи особое внимание было уделено вопросам экономического сотрудничества, развития торговых связей
и продвижения новых проектов кооперации.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным аспектам международной и региональной повестки, включая вопросы обеспечения региональной безопасности и продвижения мирного процесса в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Маtiz”га яширилган 6,8 килограмм гиёҳвандлик воситалари фош этилди

✍️ Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сергели туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Т. бошқарувидаги “Матиз” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Д.га тегишли бўлган қоғоз қутида 5 дона скотчланган ўрамлар борлиги маълум бўлди.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўрамларда 3 кг. 928 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 2 кг. 873 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Aдиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказида "Ўзбекистон китобхонлар юрти" шиори остида "Китобхонлик ҳафталиги" нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида китобхонлар ва олий таълим муассасалари талабалари иштирок етишди.

Тадбирда Термиз давлат университети ректори A.Марахимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Н.Раҳматуллайева ва вилоят Ёзувчилар уюшмаси бўлим раҳбари М.Олломуродовлар сўзга чиқиб, китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш етувчи саодат манбаи, содиқ дўст еканлиги ҳақида сўз юритдилар.

Ушбу ҳафталик давомида 5-9 апрел кунлари вилоятнинг барча ҳудудларида маданий-маърифий тадбирлар, аксиялар ўтказилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар Aдиб Собир Термизий ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Ҳукумат соати» тўғридан-тўғри эфирга узатилади

Эртага, 6 апрель куни соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтади. Унда халқ вакиллари «Мамалакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилади.

🎤 Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб беради.

Мазкур тадбир YouTube видеохостинги орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

〰️〰️〰️

⚡️«Правительственный час» будет транслироваться в прямом эфире

Очередной «Правительственный час» состоится 6 апреля в 15:00 в Законодательной палате Олий Мажлиса. В нем народные представители обсудят вопрос «О текущем состоянии автомобильных дорог общего пользования и международной категории в нашей стране, а также о проводимых работах по проектированию и строительству современных автомобильных дорог».

🎤 На вопросы депутатов по повестки дня ответит министр транспорта Республики Узбекистан Илхом Махкамов.

Мероприятие будет транслироваться в прямом эфире на видеохостинге YouTube.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев "Иннопром" саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром промышленности и торговли Денисом Мантуровым, находящуюся в Ташкенте для участия в работе Международной промышленной выставки «Иннопром».
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы дальнейшего расширения полномасштабного практического сотрудничества, укрепления отношений стратегического партнерства между Узбекистаном и Россией.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд
сотилиши белгиланган йирик давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилди.

“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармон билан давлатнинг бир қатор йирик активларини хусусийлаштириш белгиланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бош вазир ўринбосари Халқаро шахмат федерацияси президенти билан учрашди

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Аркадий Дворкович Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида фахрий меҳмон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб, Бош вазирнинг ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов билан учрашди.

ФИДE президенти Аркадий Дворкович юртимизда шахматни ривожлантиришга қаратилган эътибордан мумнун эканлигини таъкидлаб, ёш шахматчиларимизнинг халқаро майдонларда қозониб келаётган ғалабаларини эътироф этди. Қолаверса, иқтидорли ёш гроссмейстерлар ёрдамида Ўзбекистон яқин келажакда янада ёрқин ғалабаларни қўлга киритишига ишонишини билдирди.

Шунингдек, мамлакатимизда шахматни ривожлантириш борасида ФИДE томони Ўзбекистон шахмат федерацияси билан амалий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ички назорат — пудратчи томонидан камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича чоралар кўриш мақсадида амалга оширилади».

✍️ Шаҳарсозлик кодексининг 30-моддасидан.

🔰 Кодекснинг ушбу моддасида яна қандай мезонлар белгиланган?

Манба: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
10-11 апрел кунлари «Наврўз» этнографик боғида «Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси ўтказилади

Кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси сотувидан тушган маблағнинг бир қисми меҳрибонлик уйларига хайрия тарзида ўтказилади. Тадбир давомида юртимиздаги барча кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулола вакиллари, халқ усталари маҳсулотларининг кўргазмаси, сумалак сайли ва халқимиз севган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Инфографика: Ўзбекистон 2017-2021йилларда иқтисодий эркинлик индексида

📊
Рейтингда Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индекси сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди, шунинг учун мамлакат 2018 йилда 152-дан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди.

📈 Тўрт йил ичида ўсиш 44 позициясини ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикаси сўнгги бир неча йил ичида рейтинг натижаларини таҳлил қилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инфографика: Узбекистан в Индексе экономической свободы 2017-2021 гг.

📊В рейтинге Индекс экономической свободы Узбекистан за последние годы добился заметных результатов, так страна поднялась с 152-го в 2018 году на 108-е место в 2021.

📈За четыре года рост составил 44 позиции.

В инфографике Центра экономических исследований и реформ представлен анализ результатов рейтинга за последние несколько лет.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​«Phanes Group» халқаро компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станция қуради

Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станцияси (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди.

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳам имзоланди.

“Phanes Group” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚЭС (IA) ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (PPA) 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ нимстанцияни ўз ичига олади.

Маълумот учун, “Phanes Group” бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган бўлиб, у қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. “Phanes Group” 2012 йилда ташкил этилган. Компания молиявий ва муҳандислик тажрибасини бирлаштирадиган кенг қамровли ёндашувни амалга оширади. Бунинг натижасида, компания қуёш энергияси соҳасида тўлиқ тайёр ечимларни таклиф қилади.

“Phanes Group” қуёш энергияси соҳасида сармоялар портфелига эга ва унинг географияси кўплаб мамлакатларни қамраб олади. Компания ривожланаётган бозорларга, айниқса Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунга қадар компаниянинг экологик тоза энергия бўйича ҳиссаси 130 МВт.дан ошади. Бундан ташқари, яна 3,5 ГВт ривожланиш ёки режалаштириш босқичида, шу жумладан Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида 922 МВт лойиҳалар портфелида.


@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати:

Ўзбекистонда виза режимининг соддалаштирилиши туризм соҳаси олдида мисли кўрилмаган имкониятларни очди

▫️
Визасиз режим

▫️Соддалаштирилган тартибда ҳамда «e-visa.gov.uz» портали орқали туристик виза расмийлаштириш

▫️Транзит орқали визасиз кириш

📌 Батафсил

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official