Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 5 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Ер кодексига киритилган ўзгартиришлар, мулкдорлар ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд Ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: Фуқаролардан келиб тушаётган саволларга жавоблар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Давлат хавфсизлик хизмати 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди

ДХХ органлари 2020 йилда тўртта терактнинг олдини олди, деб хабар берди ЎзА ДХХ матбуот хизмати маълумотига кўра. Уларнинг иккитаси Ўзбекистонда, иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди, дейилади хабарда.

ДХХ маълумотларига кўра, ўтган йили 67 та яширин гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. Бундан ташқари, экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди.

747 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди, таъкидланди хабарда.

Шунингдек 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди. Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ер участкалари олиб қўйилган мулкдорларга етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қопланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Ер кодексига киритилган ўзгартиришлар билан мулкдорлар ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлаш борасида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🔰"Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилувчи қоидалар назарда тутилган Ер кодексининг 36-моддаси тўр¬тинчи қисми ҳамда 38-моддаси янги таҳрирда баён этилди.

Бундан кўзланган мақсад, биринчи навбатда, ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгилашдан иборат.

Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, туман, шаҳар, вилоят ҳокимларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина тўртта ҳолатда, яъни:

🔹ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

🔹ер участкаси берилган муддат тугаганда;

🔹юридик шахс тугатилганда;

🔹хизматда фойдаланиш учун ер беришга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда тугатилиши мумкин.

⚖️ Ер эгаларининг ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ёхуд ундан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш суд томонидан амалга оширилади.

🌀Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши пировардида мулкдорлар ҳуқуқлари, уларни асоссиз равишда ўз мулкига бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум этишдан ҳимоя қилиш кафолати мустаҳкамланди.

💰Қолаверса, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни давлат томонидан тўлиқ қопланади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Мамлакатимизда Мултииндикатор кластер кузатувлари бошланди

✍️Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Мултииндикатор кластер кузатуви Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳалқаро болалар жамғармаси UNICEF томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиб, болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғади, шу ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбааси ҳисобланди.

Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш бўйича Давлат статистика қўмитаси ваколатли давлат органи этиб белгиланган. Бунда қўмита ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиши натижасида мамлакатда оналар ва болалар турмуш тарзига оид статистик маълумотларни янгилашга ва уларни халқаро маълумот базаларида акс эттиришга эришилади.

MICS кузатувини ўтказишдан кўзланган мақсад аҳолининг яшаш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар билан ўтказилган сўровнома натижаларини, 5 ёшгача бўлган болалар тўғрисида оналари ёки васийларидан олинган аниқ маълумотларни, аҳоли турмуш даражаси, яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ) ва жинси бўйича тўпланган барча маълумотларни мамлакатлар миқёсида халқаро даражада таққослаш имконини беради.

Индикаторлардаги асосий кўрсаткичлар ўзгаришларини яхшироқ кузатиб бориш ҳамда болалар ва аёллар масалалари бўйича дастурларни қабул қилиш жараёнида, ҳукумат ва бошқа ҳамкор ташкилотларга янада самарали хизмат кўрсатиш имконини беради.

Кузатув жараёни Ўзбекистон республикаси бўйича танлаб олинган 726 та махаллада жойлашган 14520 та уй хўжаликларида, жойларга чиқилиб респондетлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали планшетларда электрон кўринишда йиғилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ер кодексига киритилган ўзгартиришлар, мулкдорлар ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар

📹АОКАда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмнинг Шовот туманидаги физика-математика мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб-интернати ташкил этилди

✍️ Адлия вазири матбуот котиби
маълум қилишича, ушбу мактабдан 105 нафар фан доктори ва фан номзоди, 2 нафар сенатор, депутатлар, вазир, 2 та республика банки раҳбари, Президент маслаҳатчиси ўринбосарлари, 14 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 100 нафардан ортиқ вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари етакчилари, минглаб етук тадбиркорлар ва бошқа хизматчилар етишиб чиққан.

"Президентимизнинг бундан бир йил аввал илгари сурган Шовотдаги физика-математика интернатига халқаро мақом бериб, замонавий таълим маскани барпо этиш ташаббусларига Адлия вазирлигининг камтаргина ҳиссаси қўшилганидан бениҳоя мамнунмиз", — деб ёзган адлия вазири Русланбек Давлетов Facebook'даги саҳифасида.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
👉Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-клиник синов босқичи давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази, Соғликни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Хитой Халқ Республикасининг Zhifei Loncom Biofarmaceutical тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган COVID-19 га қарши янги рекомбинант вакцина тадқиқотининг III фазаси доирасида жами 14415 нафар кўнгилли скринингдан ўтказилди. Улардан 13110 нафари COVID-19га экспресс тест, 9975 нафари ПЗР таҳлили орқали текширилди. COVID-19 инфекцияси аниқланмаган кўнгиллилар тиббий кўрикдан ўтказилди.

👉03.04.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда 6865 нафар кўнгилли Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-дозаси, 6667 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 4603 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди.

🌐🌐🌐

👉На данный момент в Узбекистане продолжается 3 фаза клинических исследований узбекско-китайской вакцины ZF-UZ-VAC2001

В рамках III фазы клинических испытаний рекомбинантной вакцины ZF-UZ-VAC2001 в Узбекистане, которая проводится при партнерстве Центра передовых технологий при Министерстве инновационного развития Республики Узбекистан, НИИ вирусологии Министерства здравоохранения и китайской компании Anhui Zhifei Loncom Biofharmaceutical, в общей сложности обследовано 14 415 добровольцев. Из них 13 110 человек протестированы с помощью экспресс-теста на COVID-19 и 9 975 человек - с помощью ПЦР-анализа. Добровольцы, у которых не была диагностирована инфекция COVID-19, прошли медицинское обследование.

👉По состоянию на 03.04.2021 г. 6865 добровольцев получили первую дозу, 6667 человек - 2-дозу и 4603 добровольца - 3-дозу вакцины ZF-UZ-VAC2001.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар залида "ИННОПРОМ саноат ҳафталиги давом этмоқда.

Бу ҳақда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 7 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги икки фармацевтика компаниясига ПРЕСС ТУР ташкил қилмоқда.

Ушбу компаниялар Ўзфармагентлик томонидан коронавирус пандемияси даврида қатъийлик ва фидойилик кўрсатган ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар орасида ўтказилган танлов ғолибларидир:

1.NOBEL PHARMSANOAT корхонаси
2. Дори-Дармон AК

Мурожаат учун - (71) 234-58-50
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 1400 дан ошди, 209 нафари — оғир, 94 нафари — ўта оғир аҳволда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Дунё бўйича 131 млн 925 минг киши коронавирусдан касалланган. Бугунгача 2 млн 866 минг киши ушбу касалликдан вафот этди. Вакцинация жараёнлари бошланганига қарамай, жаҳон миқёсида бир кунда 535 111 киши вирус юқтириб олди

⚠️ Мамлакатимизда нохуш эпидемик вазият такроран кузатилмоқда. Куни кеча республикамизнинг 12 ҳудудида жами 179 та касалланиш ҳолати аниқланди. Шундан 131 нафари — Тошкент шаҳрига туғри келди.

📌 1 апрелдан иммунизация жараёнлари бошланиши натижасида Ўзбекистон бўйича 65 ёшгача бўлган 3441 нафар шахс эмланди. Шунингдек 6110 нафар тиббиёт ходими, жами 9551 нафар фуқаро коронавирусга қарши вакцина олди. Юртимизда икки хил вакцина қўлланилмокда. Барча маълумотлар «emlash.uz» сайтида очиқ ва шаффоф ёритилиб борилмоқда.

Кекса онахон ва отахонларимизни эмлаш жараёнларига чақириб қоламиз».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати маълум қилди.

🔰 “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (179-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Марказ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;

аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритиш;

давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХПда доимий янгилаб бориш;

ЯИДХПда давлат хизматларига боғлиқ масалалар бўйича ваколатли давлат органлари ва идораларининг расмий тушунтиришларини жойлаштириш;

мурожаатларни қабул қилиш ва уларни тегишлилиги бўйича идоравий алоқа марказларига йўналтириш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вакцинация жараёнига бағишланган расмий телеграм каналига обуна бўлинг

Маълумки, 1 апрелдан оммавий эмлаш бошланди. Вакцина бўйича барча тадбирлар ҳамда унинг самарадорлиги ёки таъсир даражаси ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истасангиз Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли расмий телеграм каналга обуна бўлинг.

👉https://t.iss.one/vaksinauzb

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида Пенсия тизимида амалга оширилган ислоҳотларга оид махсус инфографик ролик тайёрланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
7 апрелдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

5 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилдаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 7 апрелдан пойтахтимизда марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчилар учун иситиш мавсуми якунланиб, навбатдаги, 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бегиланган тартибда бошланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни пайтда “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар марказида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида "Ўзбекистон-Россия: саноат соҳасидаги мулоқот" форуми бўлиб ўтмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати форумни онлайн ёритмоқда.

💻📲 Тадбирни онлайн кузатиш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Кимларга фарзандларини навбатсиз боғчага жойлаш имтиёзи берилган?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова фуқаролардан келган долзарб саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️

🔰Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 244-сон қарорига асосан:

✔️кўп болали оилаларнинг болалари;

✔️ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

✔️талабалар ва педагогларнинг болалари;

✔️етим болалар ёки ота-она қаровисиз қолган болалар;

✔️бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

✔️акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болаларга
имтиёз белгиланган.
〰️〰️〰️〰️

2 ой олдин олган ЭРИ калитини йўқотиб қўйдим. Марказ ходимлари калитни флешкага қайта ташлаб бера олишадими?

Бунинг имкони йўқ. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аввал тақдим этилган электрон рақамли имзо калитлари марказ ходимларида сақланмайди.
〰️〰️〰️〰️

Хизмат сафари билан Тошкент шаҳридаман. Самарқанд шаҳрида доимий рўйхатда тураман. Никоҳдан ўтиш учун ариза берган эдим. Ҳозир Тошкентда тиббий кўрикдан ўтсам бўладими?

👰🏻2021 йил 1 июндан бошлаб,
фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

📎Асос - “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони
〰️〰️〰️〰️

Мен Тошкент вилояти, Паркент туманида боғдорчилик-узумчилик ширкати ташкил қилимоқчиман. Рўйхатдан ўтказиш учун қайси органга мурожаат қилиш лозим?

🍇Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомга асосан боғдорчилик-узумчилик ширкатини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

📌2021 йил 1 июндан бошлаб эса, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27 фоизга пасайтирмоқда

Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

15 апрелдан компания ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга кўра, асосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 фоизга пасайтирилиб, Ўзбекистон аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди. Бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди, дейилади хабарда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон тадбиркори” номи билан фирма ташкил этмоқчи эдим. Лекин мазкур фирма номини захирага олиб бўлмаяпти. Мазкур фирма номига чеклов ўрнатилганми?

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номида давлатнинг расмий номи тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса фирма номига киритилиши мумкинлиги белгиланган.

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
XV маротаба ўтказилаётган «Олтин қалам» мукофоти:

🔹Танлов низомига қандай ўзгаришлар киритилди?

🔹2021 йилги танлов учун қанча маблағ ажратилган?

🔹Нуфузли мукофот учун бу йил қандай янги номинациялар мавжуд?

〰️〰️〰️
📹 Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари, «Олтин қалам» миллий мукофоти ташкилий қўмитаси раиси Холмурод Салимов «Ўзбекистон 24» телеканалига ана шу ҳақда интервью берди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Тошкентда “Иннопром. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон, Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа мамлакатлар ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегациялари қатнашаётган ушбу тадбирнинг бошланишигача унда иштирок этиш учун 5 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтди.

Кўргазма мақсадлари – халқаро саноат кооперациясини кучайтириш, илғор технологиялар ва инновацияларга асосланган қўшилган қиймат занжирларини яратиш ҳамда турли мамлакатлардан келган ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатиш.

6 ва 7 апрель кунлари форумда қатнашаётган мамлакатларнинг бизнес ва таълим доиралари иштирокида “Рақамли ишлаб чиқариш”, “Машинасозликда қўшма лойиҳалар”, “Ўзбекистонда халқаро ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш”, “Шаҳарлар учун технологиялар”, “Энергетикада инновациялар”, “Коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш контекстида ЕОИИ фармацевтика бозорини ривожлантириш” махсус сессиялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил қилинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official