Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда 8 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқ обод бўлади

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Молия вазирлиги департамент директорининг биринчи ўринбосари Бобур Худойберганов қуйидагиларни маълум қилди:

〰️〰️〰️
«2021 йилда ҳудудлардаги қишлоқ ва маҳалларда аҳоли шароитини яхшилашга жами 21 трлн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди. Ушбу маблағ қарийб 8 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқлар учун ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, бевосита «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури учун 3,3 трлн сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

💰 Дастурга йўналтириш кўзда тутилган маблағни 2 трлн қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 1 трлн сўм қисми республика бюджетидан ва қолган 1 трлн сўм қисми маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва ўзларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳоким ўринбосарлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурига ажратилган маблағлар шаффофлиги бўйича депутатларга ҳисобот беради», — Молия вазирлиги

Бобир Худайберганов, Молия вазирлиги департамент директорининг биринчи ўринбосари:

«Ажратилаётган маблағ — йирик маблағ. Шу боис унинг сарфланишида шаффофликни таъминлаш ҳам асосий масала ҳисобланади.

Бу йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларининг олдингиларидан фарқи — қайси қишлоқ ёки маҳаллани ободонлаштириш ишларини олиб бориш бевосита маҳаллий кенгашлар томонидан белгиланади.

Чунки депутатлар ҳудудлардаги муаммоларни яхши билади. Қайси муаммони қандай ва қанча маблағ эвазига ҳал этишни ҳам улар яхши билишади. Шаффофлик шу тизим орқали шаклланади.

Ушбу маблағлар сарфланиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилади. Ҳоким ўринбосарлари ҳар ой ва чорак якуни бўйича жратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақида ҳисобот бериб борадилар».

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Коммунал соҳада Сизни қандай муаммолар қийнаяпти? Уйингиз иссиқми? Қишлоғингизга тоза ичимлик суви етиб борганми? Ширкатингиз кўрсатаётган коммунал хизматлар сизни қониқтирадими?

〰️〰️〰️

Эртага, 26 март куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади:

Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Соҳиб Саифназаров, «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари;

Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари.

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 26 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва вазир ўринбосарлари

〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пахта техник чигитидан аҳоли саломатлиги учун хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қандай йўлга қўяди?

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

〰️〰️〰️
✔️ «Ўзбекистонда биргина «Telegram» ижтимоий тармоғининг ўзида 18 миллионга яқин аккаунт бор экан. Агар биз қонунлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботини йўлга қўйишда «Telegram»дан фойдалансак, 18 миллион аҳолини қамраб оламиз. «Facebook» ёки «Одноклассники» тармоқларида ҳам мамлакатимиз бўйича 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.

Жамиятда юз бераётган барча долзарб масалалар, муаммолар, ислоҳотларни халққа ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш, тушунтириш, бунда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашни йўлга қўймоқчимиз.

Ҳар бир депутат журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш тизими жорий этилади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.iss.one/aoka_uz
📎 “2017 - 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2020 йилда 4 522 та уйнинг 867,4 минг кв.м том қисми, 2 486 та уйнинг ертўласи, 3 605 та подъездлар ва 1 150 та уйларнинг фасадлари таъмирланди, 2 823 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилди.

🏠Кўп квартирали уй-жой фонди туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида 54 млрд. 395 млн.сўм ҳажмдаги ишлар бажарилди:

🛠 19 291 п/м дан зиёд ирригация тармоқлари таъмирланди, 274 минг 770 кв.м. тротуарларни бетон қоришмаси билан қопланди.

🚧 “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари доирасида республика бўйича 2 136 та кўп квартирали уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, мазкур ишларга тижорат банкларининг 121,9 млрд. сўм кредит маблағлари жалб этилди.

Лифтларни янгисига алмаштириш юзасидан:

🔹2017 йилда 118 та (19,9 млрд.сўм),

🔹2018 йилда 132 та (22,3 млрд.сўм),

🔹2019 йилда 134 та (22,6 млрд.сўм) ва

🔹2020 йилда 149 та (26,2 млрд.сўм) лифт ускуналари янгисига алмаштирилди.

🔎 2021 йилда қарийб 2000га яқин лифт янгисига алмаштирилади.

————

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2017-2020 йилларда кўп қаватли уй-жойларнинг ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан қилинган ишлар ва билдирилган таклифлар

————

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ 2018-2020 йилларда иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва соҳанинг бугунги кун ҳолати

————

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Етарлича ишлов берилмаган пахта ёғи — инсон саломатлиги учун жиддий хатар

🌱 Пахта ёғи — маҳаллий ва импорт қилинган ёғлар орасида ишлаб чиқариладиган энг арзон ўсимлик ёғи ҳисобланади.

Аҳолининг катта қисми томонидан истеъмол қилинадиган пахта ёғида ишлатиладиган асосий хом-ашё — пахта техник чигитидир. Техник чигит таркибидаги госсипол моддаси -табиий заҳар ҳисобланиб, техник чигитга белгиланган талаблар асосида керакли ишлов берилмаганда инсон саломатлиги учун хавф туғдиради.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Сифатсиз ёғ-мой ишлаб чиқараётган 16та корхона бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материал киритилган

Зафар Саидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари:

📎 Шу кунга қадар 500 дан ортиқ ёғ-мой корхоналарининг рўйхати шакллантирилди ва уларнинг 264 тасида назорат тадбирлари ўтказилди.

🔎 Таҳлил натижаларига кўра, белгиланган талаблар 40 та ёғ-мой корхонасида таъминланганлиги ва 224 тасида (Товар хом-ашё биржасига тақдимнома киритилган) таъминланмаганлиги маълум бўлди.

🔗 Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 186 маротаба (шундан, 20 та огоҳлантириш, 157 та кўрсатма ва 9 та тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилди, 16 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига (шундан, 8 та судларга, 8 та прокуратурага) материаллар киритилди.

—————
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
❗️ОГОҲ БЎЛИНГ!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, ижтимой тармоқда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилаётган янги лойиҳада иштирок этиб, мўмай даромад олиш имкони яратилаётгани ҳақидаги сохта видеороликлар тарқатилмоқда.

⛔️Шунингдек, https://uzbekneftegaz.info/ веб-сайти орқали фойдаланувчиларни сохта лойиҳада фаол иштирок этишга ундовчи ўзбек санъаткорларнинг суратлари ва уларнинг лойиҳада иштирок этиб, бойиб кетгани ҳақидаги ёлғон интервьюлар нашр этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу лойиҳа ва у ҳақдаги видеороликни “Ўзбекнефтгаз” АЖга расман тегишли эмаслигини маълум қилади.

🙅‍♂️“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақиради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Халқаро пресс-клуб сессиясидан

Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

🏛 «Эсимда, ўтган чақириқдаги парламент даврида бизни мутахассис сифатида Қонунчилик палатасига чақиришди. Ўшанда Пресс-клуб энди фаолиятини бошлаган йиллар эди. Кирсам, телефонимни олиб қўйишди. Мен илтимос қилиб, телефонимни қайтариб олиб, парламентга кириб кетдим.

📲 Депутатлар билан даврада гаплашиб ўтирувдик, кимдир менга телефон қилди. Телефонни олсам, депутатлар ҳайрон: «Сиз қандай қилиб телефонни парламентга олиб кирдингиз? Сизга ким рухсат берди?» дейишди. «Сизларчи?» десам, «Биз телефон билан киролмаймиз», дейишди. Мен «Ахир сизлар ижтимоий тармоқни қандай кузатасиз?» деб сўрадим.

🌐 Депутатлар учун эски компьютерлар ўрнатилганди. Мана, Расул Кушербаев билади. Уларда интернет ҳам чекланган экан ўшанда. «Ҳамма ресурсларга киролмаймиз», дейишганди. Фақат интранет, яъни ички сайт қилинган экан.

📌 Мана, ўша пайтдаги бизнинг ёпиқлигимиз, ҳатто депутатларимиз журналистлардан қочиб юрган давр эди. ОАВ билан гаплашмаган. Битта-иккита одам гаплашган мард бўлиб. Интернетда, ижтимоий тармоқда депутатнинг бўлиши мумкин эмас бўлган. Ва буни улар табиий ҳол деб ўйлашган».

〰️〰️〰️
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

«Ҳозир депутатлар мулоқот ёки ижтимоий тармоқларни кузатиш учун парламентда телефонлардан эркин фойдаланишади.

«Facebook»
ёки «Telegram» каби тармоқларда депутатларнинг деярли 90 фоизи ўз саҳифасини очган, атиги 10 фоиздан ортиғи ҳали аккаунтига эга эмас. Шу озчилик орасида ҳам кимлардир аккаунт очган, лекин тартиб-қоидаси билан, мунтазам ва фаол юритмаган. Бу кўрсаткични 100 фоизга олиб чиқамиз, депутатларимиз билан гаплашиб-келишиб олдик».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Кыргызстана Улукбека Марипова.
На встрече рассмотрены вопросы дальнейшего развития многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Кыргызстаном.
Глава нашего государства особо отметил важность своевременной и полной реализации договоренностей и соглашений, принятых в ходе недавнего саммита на высшем уровне.

#Mirziyoyev #qabul #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон театр санъати ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы театрального искусства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Божхоначилар 9,2 млрд. сўмлик қалбаки дориларни қадоқлаб сотишга уринган шахсларни қўлга олишди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада бу хонадон ўзига хос яширин савдо плафтормаси бўлиб, унда “Сall Centre” ташкил қилингани ҳамда сотиш учун мўлжаллаб қўйилган 96 622 дона дори воситалари, 72 902 қути биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ушбу хонадондан умумий қиймати 9 млрд. 179 млн. сўмлик дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ҳамда қадоқловчи ускуналар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёрлиқлар, қўллаш учун йўриқномалар ва бўш қутилар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official