Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу борадаги ишларга жами 21 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларига ўн кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Аҳоли бандлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по реализации программ «Обод кишлок» и «Обод махалла». На предусмотренные программами мероприятия решено направить 21 триллион сумов.
Кабинету Министров и областным хокимиятам поручено в десятидневный срок начать строительные работы во всех селах и махаллях, включенных в программы.
Особое внимание уделено вопросам повышения занятости населения.
#Mirziyoyev #videoselektor #obodqishloq #obodmahalla
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазири: 60 фоиз маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 мингдан ортиқ трансформатор янгиланади
__
Министр энергетики: Чтобы улучшить обеспечение электроэнергией в 60 процентах махаллей будут обновлены 15 тыс. км. линий электропередач и более 4 тыс. трансформаторов
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Қиличбозлик: Малика Ҳакимова Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди
✍ Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✍ Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 25 март куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия, Қурилиш, Энернетика, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, "Амирсой" сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.
Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 "Тошкент-Чимён" автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.
Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.
Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 "Тошкент-Чимён" автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.
Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова янги таъсис этилган «Энергетика вазири стипендияси» соҳиби бўлиш шартлари юзасидан тушунтириш берди.
Видеони кўриш, Матнни ўқиш.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

YouTube
Энергетика вазири стипендияси соҳиби бўлиш шартлари
26 март куни соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 62 уй) судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида
🔸Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди,
🔸Фуқаролик ишлари бўйича Якксарой туманлараро суди,
🔸Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда
🔸Тошкент туманлараро иқтисодий суди
томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифинг бўлиб ўтади.
☎️ Маълумот учун телефонлар:
(99) 007-72-91,
(71) 253-53-41,
(71) 253-48-83.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔸Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди,
🔸Фуқаролик ишлари бўйича Якксарой туманлараро суди,
🔸Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда
🔸Тошкент туманлараро иқтисодий суди
томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифинг бўлиб ўтади.
☎️ Маълумот учун телефонлар:
(99) 007-72-91,
(71) 253-53-41,
(71) 253-48-83.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва тадбиркорларга берилаётган енгилликлар
Айни пайтда АОКАда Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:
〰️〰️〰️
Президент Фармонидан кўзланган асосий мақсад — аҳолини қийнаб келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни идорама-идора сарсон бўлиб юришига чек қўйишдан иборат.
Фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар яратилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 1 июндан:
📝 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномасини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
🩺 никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
📕 хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
〰️〰️〰️
🌐 Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
💵 Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

"БАА ва Белоруссия ўтган йили атом электр станциясини ишга туширди. Навбат кимга?"
✍️ "Uzatom" агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, март ойи бошида ядро энергетикасига янги кириб келаётган 30 та давлатдан 100 нафар иштирокчи Халқаро атом энергияси агентлигининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган йиллик йиғилишида онлайн тарзда иштирок этди.
__________________________
ОАЭ и Беларусь в прошлом году ввели атомную энергетику. Кто следующий?
✍️ Как сообщают в пресс-службе Агенства "Uzatom", в начале этого месяца 100 участников из 30 стран-новичков собрались онлайн на главном ежегодном совещании МАГАТЭ по развитию ядерной инфраструктуры.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✍️ "Uzatom" агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, март ойи бошида ядро энергетикасига янги кириб келаётган 30 та давлатдан 100 нафар иштирокчи Халқаро атом энергияси агентлигининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган йиллик йиғилишида онлайн тарзда иштирок этди.
__________________________
ОАЭ и Беларусь в прошлом году ввели атомную энергетику. Кто следующий?
✍️ Как сообщают в пресс-службе Агенства "Uzatom", в начале этого месяца 100 участников из 30 стран-новичков собрались онлайн на главном ежегодном совещании МАГАТЭ по развитию ядерной инфраструктуры.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган
Бу ҳақда айни дақиқаларда давом этаётган матбуот анжуманида Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Аброр Мақсудов маълум қилди.
«Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган. Уларни алмаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозим.
💰 Тўлов — базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида ундирилади. Хизмат кўрсатиш муддати — 20 дақиқадан ошмайди».

Расмий хабарлар I Официальные новости
Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва тадбиркорларга берилаётган енгилликлар Айни пайтда АОКАда Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди: 〰️〰️〰️ Президент…
18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди
Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан «Электрон ҳукумат» платформаси орқали олинади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан «Электрон ҳукумат» платформаси орқали олинади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔴 #DXA_live #Эфирда_ДХА!
Давлат хизматлари марказларида Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинчалик пропискага қўйиш хизмати ишга туширилди
✍Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра:
Тартиб анча соддалаштирилди.
Пойтахтимизда прописка олишнинг осон йўллари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, телеграм каналимизда синов тариқасида ўтказилаётган илк оммавий чатимизга қўлишинг!
❗️Телеграм каналга @davixzmat ҳаволаси ёки суратда кўрсатилган QR-код орқали уланиш мумкин.
📆⏱ Жонли мулоқот 25 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хизматлари марказларида Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинчалик пропискага қўйиш хизмати ишга туширилди
✍Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра:
Тартиб анча соддалаштирилди.
Пойтахтимизда прописка олишнинг осон йўллари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, телеграм каналимизда синов тариқасида ўтказилаётган илк оммавий чатимизга қўлишинг!
❗️Телеграм каналга @davixzmat ҳаволаси ёки суратда кўрсатилган QR-код орқали уланиш мумкин.
📆⏱ Жонли мулоқот 25 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир аҳволда
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди:
〰️〰️〰️
📈 «Бугунги ҳолатга кўра, дунё бўйича 219 та давлатда 125 миллион 424 мингдан ошиқ кишида коронавирус қайд этилган. Касалликдан 2 млн 726 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
🌎 Касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Франция ва Россия Федерациясида ҳар куни 60 мингдан 8 мингтача ҳолатда вирус аниқланяпти. Шунингдек, ҳар куни минглаб ўлим кўрсаткичлари қайд этиляпти.
🛏 Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусни сифатли ва самарали даволашга мўлжалланган махсус шифохоналарда 1049 нафар бемор даволанмоқда ва улардан 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир, 773 нафари — қониқарли ҳолатда».
Батафсил: брифинг видеосида

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир аҳволда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди: 〰️〰️〰️ 📈 «Бугунги ҳолатга кўра, дунё бўйича 219…
❓Коронавируснинг Европада тарқалган штаммлари Ўзбекистонда ҳам аниқланяптими?
АОКАда ўтказилган брифингда Ботир Қурбонов саволларга жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️
«Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Республика илғор технологиялар марказида касалликни мутацияга учраган турларини аниқлаш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам «британча», Бразилия, Жанубий Америка штамми ва бошқа мутацияга учраган штаммларни аниқлаш имконияти мавжуд. 2021 йил 10 январида бир нечта штаммлар мамлакатимизда биринчи марта аниқлангани тўғрисида расмий баёнот берилган эди».
〰️〰️〰️
❓Коронавируснинг янги штаммини юқтирган инсонни қандай тасвирлаб берасиз?
«Вируснинг янги ёки эски штаммига қарамасдан, касалланган беморлар тиббиётга мурожаат қилишлари ва махсус шифохона ёки уй шароитида даволанишлари лозим.
Уй шароитида даволанаётганлар ва у билан мулоқотда бўлганлар ҳам тўлиқ назоратга олинади».
〰️〰️〰️
❓Карантин чоралари қатъийлаштирилаётгани оммавий эмлаш билан боғлиқми?
«Йўқ, бунга умуман боғлиқ эмас. Оммавий эмлаш тадбирлари бу барчамиз масъул бўлган тадбирлар. Оммавий эмлаш тадбирларини ўтказиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз».

⚡️"Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси томонидан ўтган қарийб 3 йил давомида 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
✅ 2018 йил Ўзбкистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси ташкил қилинган эди.
🔰Ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида ёшларнинг 8 635 та бизнес лойиҳаларига жами 1 трлн. 830 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
☝️Охирги 2 йилда ҳудудларда жами 19 та "Yosh tadbirkorlar" коворкинг-марказлари ҳамда 202 та «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари фойдаланишга топширилган.
Батафсил ушбу ҳаволада.

“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган кўчки юзасидан Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди
Жорий йилнинг март ойида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти ҳудудида кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиб, намгарчилик меъёридан ортиши сабабли ҳудуддаги грунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш содир бўлган.
Автомобиль йўли ва йўлга ёндошган қияликлар лёссимон тоғ жинсларидан (суглинкалар, супеслар) ва сунъий тўлдирилган тоғ жинсларидан ташкил топган, остида неоген ётқизиқлари песчаник ва алевролитлар тарқалган.
Ушбу геологик силжиш оқибатида кўчки ёриқларидан таҳминан ҳажми 50 000 м3 гача бўлган кўчки фаоллашган. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг маълумотларига кўра ушбу ҳудудда хавфли геологик жараёнлар фаоллашишининг реал хавфи туғилиб, кўчки ёриқларида 6 март кунидан бошлаб олиб борилган кузатиш натижалари ва ўрнатилган топогеодезик реперлар кўрсаткичига кўра суткасига 10-20 см гача сурилиш, 1,0 м гача чўкишлар давом этмоқда.
Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, “Амирсой” ҳудудига олиб борувчи автомобиль йўлининг 15-16 пикет, 19-20 пикет ва 33-34 пикет оралиқ қисмларида вақтинчалик йўловчи ва автотранспорт воситалари ҳаракати чекланди.
Мазкур ҳолат ҳозирда турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин этилаётганлиги кузатилмоқда. Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз тоғ ва тоғ олди ҳудудларида бу каби жараёнлар мунтазам равишда содир бўлиб туради. Тоғ жинсларининг силжиши, кучли сел келиши, грунтнинг ўта даражада меъёридан ортиқ намланиши таъсирида грунт кўчкиси ва бошқа табиий офат оқибатлари натижасида йўлларнинг вақтинча бир неча кунлаб ёпилиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Бу каби табиий офатлар ўз кўламига қараб автомобиль йўллари ҳолатига ва йўл бўйи инфратузилмаларига ҳам турли кўринишда таъсир ўтказади. Ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар натижасида эса йўллардаги ҳаракат мунтазамлиги таъминлаб келинмоқда.
Ҳозирда “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган табиий ҳодиса Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси вакиллари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари билан биргаликда жойида ўрганилмоқда.
Ўрганишлар натижалари бўйича киритилган тегишли хулоса ва тавсиялар асосида содир бўлган табиий офат оқибатлари бартараф этилади ва қисқа муддатларда автомобиль йўлида тиклаш ишлари амалга оширилиб, автотранспорт воситалари ҳаракати қайта тикланади.