Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Иқтибос Суверен халқаро облигацияларни миллий валютада жойлаштиришдан олинган даромад 2 трлн. сўмни ташкил этди, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди. “Бу йил 429,7 млрд. сўмга…
#Очиқ_мулоқот
#Давлат_ташқи_қарзи

Тадбирда таъкидланишича
, Ўзбекистон давлат ташқи қарз маблағларини жалб қилишда консерватив ёндашув ва хатарларни бошқариш принципларига амал қилади. Хусусан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган узоқ муддатли (30 йилгача) ва имтиёзли фоиз ставкаларига эга давлат ташқи қарзи 19,3 млрд. долларни ташкил этди. Молия вазири Т. Ишметов имзоланган қарз битимларининг ҳажми йил сайин камайиб боришини таъкидлади: агар 2019 йилда қарийб 9 млрд. АҚШ доллари жалб қилинган бўлса, демак 2020 йилда бу кўрсаткич 5,3 ни ташкил этган. Жорий йил учун белгиланган лимит 5 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Ўз навбатида, маърузачилар қарз маблағлари аллақачон иқтисодий тармоқларнинг иқтисодий ўсиши, шунингдек давлат буджетига солиқ тушумларининг кўпайиши кўринишида сезиларли даромад келтира бошлаганини таъкидладилар. “Бизнинг соҳамиздаги лойиҳалар учун қарз маблағлари 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди”, – деди Жўрабек Мирзамаҳмудов. “Режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажми 7 млрд. АҚШ долларини ташкил этади, шундан 2,3 млрд. экспорт қилинган маҳсулотлардир. Шу билан бирга, 555 млн. солиқ тўлаш шаклида давлат буджетига ўтказилади”.

Тадбир иштирокчилари – мамлакатимиздаги нодавлат телерадиканал вакиллари учрашувнинг ижобий натижаларини қайд этдилар ва бундай ихтисослаштирилган брифинглар доимий равишда ўтказилиб бориши зарурлигини таъкидладилар.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official