Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества в формате видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня были рассмотрены актуальные вопросы расширения практического сотрудничества между государствами-членами этой авторитетной организации в период после пандемии COVID-19.
В целях развития многостороннего партнерства на пространстве организации лидером нашей страны был выдвинут ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #mintaqaviyhamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества, прошедшем в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон ва вилоятларда камида битта туман ҳудуди органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида белгиланган вазифалар юзасидан маълумот берди.

〰️〰️〰️
❗️Қарорга мувофиқ озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Хусусан:

🔹шаклланган деҳқончилик кўникмалари, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотидан келиб чиқиб, республиканинг барча туманларининг ҳудудлари муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;

🔹экинларни жойлаштирилишда ҳосилдорлиги, экспортбоплиги ва яхлит майдонларда етиштирилишига қаратилади;

🔹кооперация ва кластер тизими асосида маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш, сақлаш ва ички ҳамда ташқи бозорларга сотиш тизими йўлга қуйилади;

🔹мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида битта туман ҳудудини органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади;

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудуд ихтисослигидан келиб чиқиб, туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва етти йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизимини йўлга қўйилади;

🔹кооперация шартларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга экин майдонлари ижарага берилади, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин майдонларини иккиламчи ижарага берилади; бунда,

🔹яқин ерлардан танланишига, контурлар яхлитлиги сақланишига, тажрибали агрономлар жалб қилинишига, қишлоқ хўжалиги техника ва механизмлари, сув ҳамда иш қуроллари билан таъминлашга; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш амалга оширилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
682 787 нафар йигит-қиз «Ёшлар дафтари»га киритилди — улар қандай ёрдамга муҳтож?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мавзу юзасидан изоҳ берди:

〰️〰️〰️
🔎 «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммолари таҳлил қилинганда, 293 956 нафари ишлаш, 108 367 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, 75 850 нафари тадбиркорларга бириктириш, 75 850 нафари касб-ҳунарга ўқиш, 110 399 нафари ижтимоий, иқтисодий ва психологик ёрдамга муҳтож, 35 475 нафари «устоз-шогирд» анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш истагини билдирган.

💼 2021 йил 1 март кунига қадар, «Ёшлар дафтари»га киритилган 38 983 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

👨🏻‍💻 «Ёшлар дафтари» билан ишлаш электронлаштирилади
ҳамда бу бўйича «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплекси негизида яратилган daftar.mehnat.uz ягона электрон платформаси имкоянитларидан кенг фойдаланилади.

💰Олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган 127 нафар талабанинг 350 млн сўмлик тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Жорий йилда Ёшлар ишлари агентлиги масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туман (шаҳар)лар кесимида «Ёшлар дастурлари» ижроси тизимли йўлга қўйилди.

Жумладан, дастурлар ижроси бўйича жорий йил 1-чорак учун аниқ режа кўрсаткичлари белгилаб олиниб, 8 131 та банддан иборат «Ёшлар дастурлари» тасдиқланди ва ижрога қаратилди».

Ушбу дастурлар доирасида нима ишлар қилинди?

👆Батафсил видеода.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жамоат фондларининг асосий фаолият йўналишлари учун 1,1 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходим Дилмурод Ражаббоев маълум қилди:

〰️〰️〰️
Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан:

💰 нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилади;

нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади;

♿️ ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;

⚙️ нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.

📍Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини сақлаш харажатларига ҳамда уларнинг асосий фаолият йўналишларини амалга ошириши учун 1,1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official