Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи
АОКАда Адлия вазирлиги ходим Дилмурод Ражаббоев иштирокидаги брифингдан:
〰️〰️〰️
📌 Президент «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Аудитор сифатида малака сертификатига эга шахслар фаолият юритиши мумкин. Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади. Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
📌 «2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш белгилаб қўйилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Йиллик меҳнат таътилларини бериш тартибини биласизми?
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган 48 иш кунидан кўп бўлмаган муддат билан йиллик меҳнат таътили берилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Йиллик меҳнат таътилига нималар киради?
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган 48 иш кунидан кўп бўлмаган муддат билан йиллик меҳнат таътили берилади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги “ЭНГ ЯХШИ АЭРОПОРТ – 2020” танлови ғолиби бўлди
Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар берди.
Қарийб, 30 йилдан бери нодавлат ва нотижорат “Аэропорт” ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мазкур танловда ҳамдўстлик давлатларидаги барча аэропотлар қатори Навоий халқаро аэропорти ҳам 2012 йилдан буён иштирок этиб, жами 8 маротаба мукофот соҳибига айланган.
Пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган мазкур ҳаво дарвозаси ишчи-ходимларининг меҳнати ҳайъат аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.
Аэропортнинг йил давомида молиявий ва ишлаб чиқариш жараёнларида амалга оширган ишлари, мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси танлов шартларига кўра, муносиб баҳоланди. “Аэропорт” ассоциациясининг Фахрий ёрлиғи ҳамда Кубоги тантанали равишда топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Немис тили бўйича В1 сертификати нима ва уни қаердан олиш мумкин?
✍ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати видеоматериалида шу ҳақда сўз юритилган.
Германияда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, IT, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда юбориш режалаштирилмоқда.
Немис тилини В1 даражада билиш номзодларга қўйиладиган талаблардан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан, В1 сертификатини олиш учун тайёрланиш, имтиҳонлар тартиби ва нархлари ҳақида Гёте институти вакили маълумот берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Олий аттестация комиссияси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мамадалиев Улуғбек Маъруфалиевич 1972 йил 6 мартда Наманган вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
У.Мамадалиев 1994-2019 йилларда Ички ишлар вазирлиги тизимида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Расулов Бахтиёр Баҳодирович 1982 йил 6 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Б.Расулов 1999-2019 йилларда “Бунёдкор” ёшлар телеклуби ва бошқа ташкилотларда ишлаган.

“Тарбия“ фани учун махсус сайт ишга тушди
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2020-2021- ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия“ фани жорий қилинган эди.
Ушбу фан ўқувчиларни ижтимоий муваффақиятли ҳаётга тайёрлаши, фаол фуқаролик позицияси, масъулият, мажбурият, ҳуқуқий онг ва маданият, теран дунёқараш, соғлом эътиқод, маърифатпарварлик, бағрикенглик каби фазилатларни шакллантириши билан аввалги дарсликлардан тубдан фарқ қилади.
Янги ёндашувлар ўқитувчидан дарсни янгича метод ва технологиялар асосида ўтишни тақозо этади. Шуни ҳисобга олиб, янги фанни ўтишда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, фан мақсад-вазифаларини ва ғоясини оммалаштириш мақсадида www.tarbiyam.uz сайти жорий этилди.
Сайтда “Тарбия“ фанини ўқитиш дастурлари, тақвим-мавзу режа ва дарсликнинг электрон вариантларини қолаверса, дарсни ташкил этишга доир барча методик ёрдам, қўшимча манба ва материаллар мавжуд.
Сайтда шунингдек, дарсликларнинг электрон вариантлари, ибратли ҳикоялар, муваффақиятга эришган замондошлар ҳақида маълумотлар ўрин олган.

Forwarded from Maxsus rakurs/Особый ракурс
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бошланмоқда.
__
В Международном конгресс-центре начинается праздничное мероприятие с участием Президента Шавката Мирзиёева.
@maxsus_rakurs

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Президент ўз нутқини аёлларни табриклашдан бошлади ва шундай деди:
📌 «Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз.
📌 Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.
📌 Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган.
Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорчилик билдираман.
Бугунги даврамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам чин дилдан қутлайман. Мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик учун уларга самимий ташаккуримни изҳор этаман».
@aoka_uz

Президент: «Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди»
Пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган тантанали маросимда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида гапирди:
〰️〰️〰️
📖 «Муаммолар бўйича манзилли иш олиб бориш учун мутлақо янги тизим — «Аёллар дафтари»ни жорий этдик. Кейинги 3 ойда республика комиссияси томонидан ушбу «дафтар»га киритилган 80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди.
🔰 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланди. Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан салкам 17 минг нафар хотин-қизга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
💰 Аёл фарзанди бахтли бўлса, асл бахтни ҳис этади. Биргина «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 126 мингга яқин аёлларга имтиёзли кредитлар берилди.
📌 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қарийб 215 минг оилага 6 триллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Деярли 55 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди. «Беш муҳим ташаббус» доирасида чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар аёллар бандлиги таъминланди.
🏠 Уй-жой сотиб олиш учун 1 250 нафар опа-сингилларимизга қарийб 22 миллиард сўмлик бошланғич бадаллар тўлаб берилди.
✔️ Жорий йилда ҳам ушбу хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни кеча янги қарорни имзоладим. Унга кўра, жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда. Бундан буён Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да бўлиб ўтаётган тантанали маросимда хотин-қизларни 8 март айёми билан табриклаб, уларга меҳри ва эҳтиромини изҳор этди.
«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳаси
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳаси
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 6 март ҳолатига республикамиздаги аёллар сони 17 235 889 нафарга етди.
Бу ҳақда Статқўм ахборот хизмати маълум қилди.
❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 март ҳолатига республикамиздаги эркаклар сони 17 430 019 нафарни ташкил этмоқда.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда Статқўм ахборот хизмати маълум қилди.
❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 март ҳолатига республикамиздаги эркаклар сони 17 430 019 нафарни ташкил этмоқда.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда
Президент «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
🔹хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, муносиб иш топишига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириш;
🔹ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
🔹турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш;
🔹хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни чуқур таҳлил қилиш, илғор тажрибалар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
🔹хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш чораларини кўриш;
🔹ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, уларга услубий-амалий кўмаклашиш;
🔹«Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар, секторлар томонидан хотин-қизлар муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

⚡️Даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг даволаниши учун 30 млрд сўм йўналтирилади
Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилди. Шунингдек:
📌 Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳар йили АТ «Халқ банки»га 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни 2021 йилда Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада, 2022 йилдан бошлаб эса Марказий банк асосий ставкасида йўналтиради;
📌 қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга мазкур маблағлар ҳисобидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади:
🔘 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини;
🔘 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курслари махсус ўқитиш дастурларини;
📌 ажратиладиган кредитлар, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банк асосий ставкаси доирасида, 2022 йил 1 январдан тижорат банки томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда берилади. Бунда, тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади;
📌 Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ва «Маҳалла ва оила» институтига Давлат бюджетидан ажратиб келинган маблағлар 2021 йилдан бошлаб Молия вазирлиги томонидан тўғридан тўғри «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ва «Маҳалла ва оила» институтига ажратилади.
〰️〰️〰️
Молия вазирлиги:
✅ 2021 йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:
💰 нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга — 10 миллиард сўмдан;
💰 отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга — 5 миллиард сўмдан маблағ ажратади;
✅ бир ҳафта муддатда аёллар муаммоларини тизимли ва манзилли равишда ўрганиш ва ҳал этиш доирасида шакллантирилган махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар даволаниши учун Жамғармага 30 миллиард сўм йўналтиради.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.
—
В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.
#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter