Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
✏️ Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессиясидан муҳим иқтибослар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро пресс-клуб

Станислав Шмелёв, DSK «Binokor» компаниясининг бош директори:

✔️ «Бугун Ўзбекистонда давлат ва хусусан Президент томонидан уй-жой дастурини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта майдонларда қурилиш ишлари кетаяпти: шифохоналар, мактаблар, йўллар, аҳоли яшайдиган уйлар. Бизнинг компаниямиз замонавий технологиялар ёрдамида илгари панелли уйлар қурилишида кузатилган камчикларни бартараф этишга эришди.

🏗 Биз якка тартибдаги уйларни қурамиз, 16 қаватгача уй қуриш имконимиз бор. 2021 йилда 12,14,16 қаватли уйлар, коттежлар қуришни ўзлаштирдик. Ўтган йили биз Тошкентда 150 минг кв метр уй қурдик. Бу 2000 та хонадон дегани. Жорий йилда қурилишимизнинг иккинчи майдонини ишга туширамиз. Пойдевор қуйилганидан сўнг 2 ой мобайнида 9 қаватли уйни битириб берамиз. Бу уй 6 йўлакли, 200 хонадондан иборат бўлади.

🔎 Қурилиш жараёнининг яна бир муҳим жиҳати — биз заводимизда сифат назоратини ўрнатганмиз, лабораторияларимиз мавжуд, техника назорати бўлими ишлаяпти, умуман 3 босқичли назорат жорий қилинган. Сейсмик кўрсаткичларга келсак, дастурий комплекс туфайли зилзилабардош уйлар куришга эришдик. 2018 йили мутахассилар иштирокида иншоотимизни табиий синовдан ўтказдик, натижа муваффақиятли бўлди.

Янги технологиялар ёрдамида уйларни мослашувчан, қўшимча ички қурилиш учун имкон берувчи, яъни «гибкая квартирография» асосида бунёд этиш йўлга қўйилмоқда. Аҳоли ўз хоҳишига қараб уларни ўзгартира олади ва бунда қурилишга зиён етмайди. Ичида барча қулайликлари мавжуд бўлиб, сотиб олган одам кириб яшайверади.

👷🏻‍♂️ Президент билан учрашганимда соҳада кадрларни тайерлаш, ўқув амалиётини ўтказиш, ўқув амалиёт комбинатини яратиш масалаларини муҳокама қилдик. Ҳозир биз архитектура институти ва қурилиш коллежлари билан ҳамкорликда 8 та касб бўйича мутахассисларни ўқитяпмиз. Яхши кадрларни тайёрламасдан туриб, сифатли уй қуриш мумкин эмас».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ижтимоий ижара» қандай бўлади, тизим қандай шартлар асосида ишлайди ва кимларни қамраб олади?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ушбу масалага ихоҳ берди:

〰️〰️〰️
🔰 «Ижтимоий ижара ибораси аввал қўлланилмаган. Бу ибора Президентимиз томонидан айтилди. Ижтимоий ижара бўйича қилинадиган асосий ишлар ва йўналишлар ҳам айтиб ўтилди. Тошкент шаҳрининг ўзида 9000 та нотурар жойда яшаётган оилалар мавжуд. Ижара пули Тошкент шаҳрида 2 миллион сўмдан кам эмас, бошқа аҳоли пунктларида эса 1 млн сўмдан кам эмас.

⚠️ Президентимиз томонидан дастлаб тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида республика бюджет маблағлари ҳисобидан 30 тадан 90 тагача кўп қаватли уй қуриш белгиланди. Шуни ҳисобга олганда, бу уйларга номинал миқдорда ижара пули тўланади. Тежалган маблағлари ҳисобига эса йиғиб, ипотека уй-жой сотиб олиш имконияти вужудга келади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда "Овозсиз фильмлар фестивали" бўлиб ўтади

🔸Жорий йилнинг 10-14 март кунлари Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» МА ва Гёте институти ҳамкорлигида «Овозсиз фильмлар фестивали» ўтказилади.

Бу ҳакда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати
хабар берди.

🔸Мазкур фестивалда ўзбек ва немис киносининг овозсиз классик фильмларидан намуналар намойиш этилади. Фильмлар «Сафо» гуруҳининг жонли ижродаги мусиқалари жўрлигида ҳавола қилинади.

📒Фестивалнинг илк куни Гёте институтида “Республика кинофонди” ДУК директори Элжон Аббасов ва киношунос Нигора Каримовалар иштирокида «Кинолекторий» ҳужжатли медиа лойиҳасининг тақдимоти ўтказилади.

🎞Фестиваль дастуридан "Ўлим минораси", "Шаҳзода Аҳмаднинг саргузаштлари" ва "Мохов" фильмлари ўрин олган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

«Бугун Ўзбекистон олаётган кредитлар, қарзлар — нормал ҳолат. Бу инструментдан фойдаланишимиз керак. Илгари бизга ҳеч ким пул ҳам бермасди. Рейтинг паст бўлган. Қўрққан. Ҳамма нарса давлат кафолатида бўлган.

Бу олинаётган пуллар қарз эмас, бу — инвестиция.

Дунёдаги энг кучли давлат АҚШнинг ташқи қарзи ЯИМнинг 149 фоизига тенг экан, Хитойники 115 фоизга, Японияники 295 фоизга, Буюк Британияники 108 фоизга, Германия 71 фоизга, Белгия давлатиники 338 ва Сингапурнинг ташқи қарзи ЯИМнинг 350 фоизига тенг экан. Энг баланд ташқи қарз эса Исландия давлатига тегишли бўлиб, бу рақам қарийб 700 фоизга тенг. Мазкур мамлакатда аҳоли бошига тўғри келадиган ташқи қарз миқдори 321 минг 411 АҚШ долларига тенг экан.

Аксарият давлатлар ташқи қарзни бюджет тақчиллигини ёпиш учун олишар экан. Ўбекистон эса шу вақтгача ташқи қарзни фақат ривожланиш, инфратузилмаларни янгилаш ва одамларга шароит яратиб бериш учун олмоқда».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фермер хўжаликлари ижарага олинган ерни кредит олишда гаровга қўйиши мумкин

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Ўктам Чориев маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🔰Ер кодексининг 46-моддасига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фермер ва деҳқон хўжаликларни, боғдорчилик, полизчилик, чорвачилик ва узумчиликни юритиш учун берилади.

🐂Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида
30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади.

🥔Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этади. Ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.

🖇Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) қонун ҳужжатларида белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.

🔖Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.

🌀Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланади.

📝Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

⚠️Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

🧮Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин.

🏕Ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Ерларни ижарага олишда фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари;

📌Фермер хўжаликларининг мажбуриятлари;

📌Фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи давлат ҳимояси билан кафолатланиши
〰️〰️〰️〰️

АОКАда Бизнес омбудсман етакчи инспектори Ўктам Чориев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💡2021 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш 56 703,1 млн.кВт.с., ўсиш суръати 104,2 фоизга етказилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарма бошлиғи Бекзод Бўронбоев маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🌉 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида "ИЭС" AЖ олдида турган асосий вазифалар республика иқтисодиёт тармоқларини электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлашга иссиқлик электр станцияларининг тайёрлигини таъминлаш, авариясиз максимал даражадаги юкламада ўтишдан иборат.

📈Электр энергиясини ишлаб чиқариш 56 703,1 млн.кВт.с., ўсиш суръати 104,2 фоизга етказилади;

📌Ёқилғи энергоресурсларни иқтисод қилиш комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 643,644 млн.м3 табиий газ ва 137,68 млн кВт.с электроэнергиясини иқтисод қилинади;

💰Инвестиция дастури доирасида 2 052,2 млн. долларга тенг 5 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиб, 107,84 млн доллар маблағ ўзлаштирилади.
〰️〰️〰️〰️

⚠️2021 йилда капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун таъмирлаш фондининг прогноз суммаси 1 106,0 млрд.сўмни ташкил этиши режалаштирилган бўлиб, шундан 899,7 млрд.сўм материаллар ва эхтиёт қисмлар учун, 206,3 млрд.сўм эса меҳнат харажатлари учун тақсимланиши кўзда тутилмоқда.

2021 йилда ИЭС ва ИЭМлар томонидан - 56 703,1 млн.кВт.с электр энергияни ишлаб чиқариш ва 5 268,8 минг Гкал. иссиқлик энергиясини узатиш режалаштирилмоқда. Бу кўрсаткичларни бажариш учун 15 176,6 млн. м3 табий газ, 220,0 минг тонна мазут зарур бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020-2021 йил куз-қиш мавсумида электр энергияси ишлаб чиқариш натижалари

📹«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарма бошлиғи Бекзод Бўронбоев иштирокидаги брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаб, Ватанга қайтган фуқаролар учун имконият ва имтиёзлардан хабардормисиз?

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати видеоматериалида батафсил сўз юритилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистондаги суд ислоҳотлари Index of Economic Freedom 2021 йилги ҳисоботида эьтироф этилди

Иқтисодий эркинлик индексининг Суд фаолияти самарадорлиги (Judicial Effectiveness) индикатори бўйича 2021 йилда Ўзбекистон 52 та поғонага юқорилаб, мазкур рейтингда кескин ўсишни қайд этди. Мамлакатимиз 2020 йилда Суд фаолияти самарадорлиги индикаторида 34,2 балл билан 126-ўриндан жой олган бўлса, 2021 йилда ўз балларини 50,8 га етказиб, 74-ўринни эгаллади.

📎 Суд фаолияти самарадорлиги индикаторининг баҳолаш методологияси баҳоланаётган мамлакатдаги суд жараёнларининг сифати, судларнинг мустақиллиги, суд қарорларини олишда фаворитлик кўрсаткичларига асосланади.

📈 Суд фаолияти самарадорлиги индикаторидаги ушбу яхшиланиш мамлакатнинг Иқтисодий эркинлик индексидаги умумий ўрни 2020 йилдаги 114-ўриндан (57,2 балл) 2021 йилда 108-ўринга (58,3 балл) кўтарилишига ҳисса қўшди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 марта принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества (ОЭС), который состоялся в формате видеоконференции.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества в формате видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня были рассмотрены актуальные вопросы расширения практического сотрудничества между государствами-членами этой авторитетной организации в период после пандемии COVID-19.
В целях развития многостороннего партнерства на пространстве организации лидером нашей страны был выдвинут ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #mintaqaviyhamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter