Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.
@aoka_uz
@aoka_uz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества, прошедшем в формате видеоконференции
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Қорақалпоғистон ва вилоятларда камида битта туман ҳудуди органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида белгиланган вазифалар юзасидан маълумот берди.
〰️〰️〰️
❗️Қарорга мувофиқ озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Хусусан:
🔹шаклланган деҳқончилик кўникмалари, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотидан келиб чиқиб, республиканинг барча туманларининг ҳудудлари муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;
🔹экинларни жойлаштирилишда ҳосилдорлиги, экспортбоплиги ва яхлит майдонларда етиштирилишига қаратилади;
🔹кооперация ва кластер тизими асосида маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш, сақлаш ва ички ҳамда ташқи бозорларга сотиш тизими йўлга қуйилади;
🔹мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида битта туман ҳудудини органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудуд ихтисослигидан келиб чиқиб, туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва етти йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизимини йўлга қўйилади;
🔹кооперация шартларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга экин майдонлари ижарага берилади, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин майдонларини иккиламчи ижарага берилади; бунда,
🔹яқин ерлардан танланишига, контурлар яхлитлиги сақланишига, тажрибали агрономлар жалб қилинишига, қишлоқ хўжалиги техника ва механизмлари, сув ҳамда иш қуроллари билан таъминлашга; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш амалга оширилади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❓682 787 нафар йигит-қиз «Ёшлар дафтари»га киритилди — улар қандай ёрдамга муҳтож?
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мавзу юзасидан изоҳ берди:
〰️〰️〰️
🔎 «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммолари таҳлил қилинганда, 293 956 нафари ишлаш, 108 367 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, 75 850 нафари тадбиркорларга бириктириш, 75 850 нафари касб-ҳунарга ўқиш, 110 399 нафари ижтимоий, иқтисодий ва психологик ёрдамга муҳтож, 35 475 нафари «устоз-шогирд» анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш истагини билдирган.
💼 2021 йил 1 март кунига қадар, «Ёшлар дафтари»га киритилган 38 983 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
👨🏻💻 «Ёшлар дафтари» билан ишлаш электронлаштирилади ҳамда бу бўйича «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплекси негизида яратилган daftar.mehnat.uz ягона электрон платформаси имкоянитларидан кенг фойдаланилади.
💰Олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган 127 нафар талабанинг 350 млн сўмлик тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди».

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров иштирокида ўтказилган брифингдан:
〰️〰️〰️
«Жорий йилда Ёшлар ишлари агентлиги масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туман (шаҳар)лар кесимида «Ёшлар дастурлари» ижроси тизимли йўлга қўйилди.
Жумладан, дастурлар ижроси бўйича жорий йил 1-чорак учун аниқ режа кўрсаткичлари белгилаб олиниб, 8 131 та банддан иборат «Ёшлар дастурлари» тасдиқланди ва ижрога қаратилди».
❓Ушбу дастурлар доирасида нима ишлар қилинди?
👆Батафсил видеода.

Жамоат фондларининг асосий фаолият йўналишлари учун 1,1 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходим Дилмурод Ражаббоев маълум қилди:
〰️〰️〰️
Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан:
💰 нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилади;
⏳ нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади;
♿️ ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;
⚙️ нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.
📍Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини сақлаш харажатларига ҳамда уларнинг асосий фаолият йўналишларини амалга ошириши учун 1,1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади.

Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи
АОКАда Адлия вазирлиги ходим Дилмурод Ражаббоев иштирокидаги брифингдан:
〰️〰️〰️
📌 Президент «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Аудитор сифатида малака сертификатига эга шахслар фаолият юритиши мумкин. Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади. Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
📌 «2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш белгилаб қўйилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Йиллик меҳнат таътилларини бериш тартибини биласизми?
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган 48 иш кунидан кўп бўлмаган муддат билан йиллик меҳнат таътили берилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Йиллик меҳнат таътилига нималар киради?
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган 48 иш кунидан кўп бўлмаган муддат билан йиллик меҳнат таътили берилади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги “ЭНГ ЯХШИ АЭРОПОРТ – 2020” танлови ғолиби бўлди
Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар берди.
Қарийб, 30 йилдан бери нодавлат ва нотижорат “Аэропорт” ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мазкур танловда ҳамдўстлик давлатларидаги барча аэропотлар қатори Навоий халқаро аэропорти ҳам 2012 йилдан буён иштирок этиб, жами 8 маротаба мукофот соҳибига айланган.
Пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган мазкур ҳаво дарвозаси ишчи-ходимларининг меҳнати ҳайъат аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.
Аэропортнинг йил давомида молиявий ва ишлаб чиқариш жараёнларида амалга оширган ишлари, мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси танлов шартларига кўра, муносиб баҳоланди. “Аэропорт” ассоциациясининг Фахрий ёрлиғи ҳамда Кубоги тантанали равишда топширилди.

Немис тили бўйича В1 сертификати нима ва уни қаердан олиш мумкин?
✍ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати видеоматериалида шу ҳақда сўз юритилган.
Германияда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, IT, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда юбориш режалаштирилмоқда.
Немис тилини В1 даражада билиш номзодларга қўйиладиган талаблардан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан, В1 сертификатини олиш учун тайёрланиш, имтиҳонлар тартиби ва нархлари ҳақида Гёте институти вакили маълумот берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Олий аттестация комиссияси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мамадалиев Улуғбек Маъруфалиевич 1972 йил 6 мартда Наманган вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
У.Мамадалиев 1994-2019 йилларда Ички ишлар вазирлиги тизимида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Расулов Бахтиёр Баҳодирович 1982 йил 6 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Б.Расулов 1999-2019 йилларда “Бунёдкор” ёшлар телеклуби ва бошқа ташкилотларда ишлаган.

“Тарбия“ фани учун махсус сайт ишга тушди
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2020-2021- ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия“ фани жорий қилинган эди.
Ушбу фан ўқувчиларни ижтимоий муваффақиятли ҳаётга тайёрлаши, фаол фуқаролик позицияси, масъулият, мажбурият, ҳуқуқий онг ва маданият, теран дунёқараш, соғлом эътиқод, маърифатпарварлик, бағрикенглик каби фазилатларни шакллантириши билан аввалги дарсликлардан тубдан фарқ қилади.
Янги ёндашувлар ўқитувчидан дарсни янгича метод ва технологиялар асосида ўтишни тақозо этади. Шуни ҳисобга олиб, янги фанни ўтишда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, фан мақсад-вазифаларини ва ғоясини оммалаштириш мақсадида www.tarbiyam.uz сайти жорий этилди.
Сайтда “Тарбия“ фанини ўқитиш дастурлари, тақвим-мавзу режа ва дарсликнинг электрон вариантларини қолаверса, дарсни ташкил этишга доир барча методик ёрдам, қўшимча манба ва материаллар мавжуд.
Сайтда шунингдек, дарсликларнинг электрон вариантлари, ибратли ҳикоялар, муваффақиятга эришган замондошлар ҳақида маълумотлар ўрин олган.

Forwarded from Maxsus rakurs/Особый ракурс
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бошланмоқда.
__
В Международном конгресс-центре начинается праздничное мероприятие с участием Президента Шавката Мирзиёева.
@maxsus_rakurs