Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Топ_хабарлар
#Расмий_хабарлар

🛃 💊 Давлат Божхона қўмитаси Aхборот хизмати
нинг хабар беришича, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида яширин цехларда тайёрланиб, қадоқлаб қайта сотиш мақсадида умумий қиймати 294,3 миллион сўмлик қадоқсиз ҳолдаги 153 кг. таблеткалар, 166 дона қутида 9960 дона “ZINC+ витамин С” номли дори воситалари, 24 та қутида “Магний B6” номли дори воситалари ҳамда 70 000 дона “ZINC+ витамин С” номли этикеткаларини ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.

🗞 🗞 🗞

⌚️ 3 та вилоятида янги IТ Марказлар очилди. Бу ҳақда IT Park Uzbekistan Ахборот хизмати хабар берди.
Марказлар Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида; Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида; Фарғона вилоятининг Боғдод туманида очилган. 🔰 Ушбу марказларда қуйидаги йўналишлар бўйича таҳсил олишингиз мумкин:
— Компьютер саводхонлиги;
— Дастурлаш тиллари;
— Графика ва дизайн асослари;
— Ардуино ва ЛEГО Миндстормс асосида ишлайдиган мобил роботлар;
— Arduino va LEGO Mindstorms асосида ишлайдиган мобиль роботлар;
— Киберспорт: CS:GO, Dota2, FIFA20.

🗞 🗞 🗞

💵 💡 АОКА пресс-холида ташкил қилинган матбуот анжуманида айтилишича, республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд. сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн. 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
"Расмий хабарлар" каналига келиб тушган мурожаат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди

📂 Мурожаат йўллаган фуқаронинг отаси - Ширин шаҳар “Фарход” МФЙда яшовчи Р.М яшаш уйига кўчадан ўта маст ҳолатда келиб, яшаш уйида бўлган турмуш ўртоғи Р.Ю билан ўзаро тортишув оқибатида яшаш уйида бўлган нарса-буюмларни синдириб, турмуш ўртоғини хар-хил сўзлар билан сўкиб ҳақоратлаган.

💢 Ўша куни фуқаро Р.М ўта маст холатда бўлганлиги сабабли ўзини бошқара олмасдан яшаш уйида жанжал қилган.

⚖️ Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТкнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларни қонуний ҳал этиш учун ЖИБ Ширин шаҳар судига юборилган. ЖИБ Ширин шаҳар суди томонидан фуқаро Р.М га нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🙏 Мурожаатга тезкорлик билан жавоб бериб, уни ижобий ҳал этилишига ёрдам берган ИИВ ахборот хизматига канал администрацияси номидан миннатдорлик билдирамиз.

#Мурожаат
#ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар” телеграм каналига келиб тушган нафақага оид фуқаро мурожаати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижобий ҳал этиб берилди.

📂 Жорий йилнинг 9 февраль санасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Тўраева 2020 йилнинг декабрь ойи учун “ишсизлик нафақаси”ни ололмай келаётгани юзасидан @Rasmiy_aloqabot Телеграм ботига мурожаат қолдирди.

📝 Мурожаат тегишли тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказилди ҳамда вазирликнинг туман бўлими томонидан фуқаро билан учрашилиб, муаммо жойида ўрганилди.

⚖️ Ўрганишлар натижасида С.Тўраевага ҳақиқатан ҳам декабрь ойининг “Ишсизлик нафақаси” берилмагани аниқланди ва жорий йилнинг 12.02.2021 йил санасида 180 минг сўм тўлаб берилди.

👍 Фуқаро С.Тўраева масаласи ижобий ечим топгани ва керакли маблағ тўлаб берилгани ҳақида хабар бериб, миннатдорлик билдирди.

#Мурожаат
#Ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_хабарлар_архивидан

Миллат қўшиғи

Қўшиқни Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ матбуот котиби Мўмин Ибодов ижро этган (10.12.2019)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк