Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

🔷 1 январь – жума;

🔷 2 январь – шанба;

🔷 3 январь – якшанба.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
2021 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева раислик қилади

💬 2020 йил 23 декабрь куни Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси номидан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева иштирок этди.

Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда хотин-қизларни уй-жой ва иш билан таъминлаш, жамиятда уларнинг ролини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар Марказий Осиёда ижобий баҳоланмоқда.

Шу муносабат билан, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбарининг таклифига биноан 2021 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислик қилиш Танзила Норбоевага топширилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди

✳️ 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди. Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.

🔷 Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.

✳️ Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Мироншоҳ Иномжонов, Жаҳонгир Амирҳамзаев, Азимжон Ўринов ҳамда Азимжон Алижоновлар етакчи хорижий олий ўқув юртларига қабул қилинган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми

Айни пайтда пойтахтимиздаги "Ҳумо" аренасида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
🇺🇿 Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилади: у бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади

Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилиши кутилмоқда.

🔷 Тумандаги янги ер устки метро линияси узунлиги 6,9 кмдан иборат. У ўз ичига “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларини жамлаган. Маълумотларга кўра, ушбу йўналиш бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан янги қурилган Сергели метро линиясининг сўнгги бекатигача тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилганди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми #Ёшлар_сиёсати_амалда

Отабек Ҳасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари билан суҳбат

❇️ Суҳбатни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида ҳам томоша қилишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ислоҳот

🇺🇿 Бугунги мураккаб шароитда юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Ёш оилалар ажримининг олдини олиш мақсадида махсус марказ очилади

🇺🇿 “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (820-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

📌 Марказ никоҳланувчиларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлайди.

📝 Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар махсус дастур асосида бепул ўқитилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz