Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Ислом цивилизацияси марказининг қурилишини кўздан кечирди. Хоналарни пардозлаш ва жиҳозлашга оид лойиҳаларни кўрди.
Марказнинг ички ва ташқи кўриниши, нақшлари юзасидан тавсиялар берилди.
Давлатимиз раҳбари шу ерда олимлар, зиёлилар, нуронийлар ва маҳалла раислари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел строительство Центра исламской цивилизации, ознакомился с проектами отделки и оснащения помещений.
Глава государства дал рекомендации по интерьеру и экстерьеру здания, украшению его орнаментами.
Здесь же состоялась беседа с учеными, представителями интеллигенции и старшего поколения, председателями махаллей.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирда юзага келган ҳолатларни таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.

❗️Эслатиб ўтамиз:
👉🏻Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;

👉🏻сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰165 миллион сўм бюджет маблағлари қайтарилди

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати материалида батафсил ўқинг.

⚡️ ⚡️ ⚡️

💰 165 миллионов сум возвращены в госбюджет

Подробно в материале пресс-службы Министерства дошкольного образования.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ички бозордаги калава ип танқислигини бартараф этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ахборот хизмати хабар беришича, бугунги кунда ип калавага бўлган талабнинг ички ва ташқи бозорларда ошиши маҳаллий трикотаж тўқув, ип газлама, пайпоқ маҳсулотлари ва ип калава бўяш корхоналарининг хомашё базасини шаклланишида узилишларга олиб келмоқда.

Ички бозордаги калава ип танқислигини бартараф этиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида соҳанинг йирик ип йигирув ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналари таъсисчилари ва раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида юқоридаги масалалар бўйича томонлар таклиф ва мулоҳазалари ўрганиб чиқилди.

Хусусан: тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маълум бир вақт мобайнида (бир ҳафта ёки бир ой) ип калаванинг ўзгармас нархларда харид қилиш имконини яратиш сўралди.
Ип калава ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ички бозорга феврал-март ойларида қанча миқдорда ички истеъмолчиларга ип калава етказиб бериш бўйича таклифлар берилиши келишиб олинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter