Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда нечта мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади?

МТВ ахборот хизмати хабар беришича, бугунги кунда республикада 18 254 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Жумладан,
🔹 Давлат МТТ - 6 197 та;
🔸Оилавий шаклдаги МТТ - 10 244 та;
🔹 Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги МТТ – 788 та;
🔸 Хусусий шаклдаги МТТ – 1 025 та;

🔷 Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда республика миқиёсида 18 254 та мактабгача таълим ташкилотларида жами 1 699 566 нафар ёки 60,9% мактабгача таълим ёшдаги болалар тарбияланмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ноширлик соҳасига оид долзарб масалалар ечимига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик директори Асаджон Ходжаев, директор ўринбосари Ғайрат Бозоров, агентлик мутахассислари ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган нашриётлар раҳбарлари, муҳаррирлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
❗️Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги учун қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга қандай шарт асосида қанча кредит берилади?

Маҳалла ходимлари янги ўқув йилидан бошлаб қайси шартларга кўра ОТМга киради?

Бугун, 13 январ куни АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 15:00 да.
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали ташкил этилди

“Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4942, 12.01.2021) қабул қилинди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, филиал:

👉 университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

👉 таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;

👉 кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;

👉 битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломини беради;

👉 таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб боради.

❗️Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;

📌Филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.

Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:

➡️ Филология (шарқ тиллари бўйича);

➡️ Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);

➡️ Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги 7 та кўрсаткич бўйича баҳоланади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди:

〰️〰️〰️
📝 «Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги тегишли соҳалар бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг статистикаси ҳамда респондент-аҳоли ва респондент-экспертлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра аниқланади.

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:

🔹қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
🔹фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланганлиги;
🔹одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
🔹ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизлик таъминланганлиги;
🔹маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
🔹коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
🔹ҳокимият институтларининг шаффофлиги».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари (АОКАдаги брифингдан):

〰️〰️〰️
🌎 «Ҳар бир давлатдаги реал муаммоларни аниқлашда дунёдаги халқаро индексларнинг ўрни салмоқли бўлиб, улардан бири — World Justice Project (WJP) ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган Ҳуқуқ устуворлиги индекси (Rule of law index) ҳисобланади.

Мазкур индекс 2009 йилдан бошлаб World Justice Project ташкилоти томонидан 8 та индикатор асосида 4 та тамойилга таянган ҳолда дунё мамлакатларидаги ҳуқуқ устуворлигини таъминланганлик даражасини аниқлаш юзасидан шакллантирилиб келинади.

📌 Давлатимиз илк бор ушбу рейтингга 2012 йилда киритилган бўлиб, ташкилотнинг 2020 йилдаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 128 та давлат орасидан 92-ўринни эгаллаган.

📊 Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг 8 та индикатордан атиги 3 таси, яъни ҳукумат очиқлиги, фундаментал ҳуқуқлар ҳамда коррупциядан холилик индикаторлари бўйича кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан яхшиланган.

📉 Аксинча, тартиб ва хавфсизлик индикатори бўйича эса паст балл берилган.

Худди шундай халқаро индикаторларда Ўзбекистоннинг кўрсатгичларини яхшилаш мақсадади ишлаб чиқилган Президент қарорида ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш назарда тутилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга 33 млн 450 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилади

Бу ҳақда айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
📂 «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача (айни вақтда 33 млн 450 минг сўмни ташкил этади) миқдорда кредитлар ажратилади.

💵 Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача (айни вақтда 446 минг сўмдан 892 минг сўмгача миқдорни ташкил этади) бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календар йили давомида бир маротаба берилади».

@aoka_uz
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги энергетик ҳамкорлик тўғрисида расмий баёнот берди.

Видеобаёнотни кўриш

Матнни ўқиш

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик дастур асосида бепул ўқитилади

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

🔰 Марказлар очишдан асосий мақсад — никоҳланувчи фуқаролар онгига миллий қадриятлар руҳини сингдириб бориш, уларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича билимларини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик ўқув дастури асосида бепул ўқитилади.

🔖 Шунингдек, ўттиз ёшдан ошган никоҳланувчи, муқаддам никоҳ тузган шахслар, ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар аъзолари ҳам алоҳида дастур асосида марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин. Ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга махсус сертификат берилиши назарда тутилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғилой Ўрозова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи:

«Ўтказилган ўрганишлар натижасида мамлакатдаги 30 ёшдан юқори 6,5 миллионга яқин аёлларнинг:

▫️8,5% — ишсиз аёллар,

▫️4,3% — тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит сўраган аёллар,

▫️2,6% — ногиронлиги бўлган аёллар,

▫️2,5% — касб-ҳунарга ўқиш хоҳишини билдирган аёллар,

▫️2,4% — боқувчиси йўқ ва ёлғиз оналар,

▫️2,2% — уй-жойини яхшилашга муҳтож аёллар, яъни бугунги кунда ижрада ва нотурар жойда яшаб келаётган аёллар эканлиги аниқланди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қандай аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади?

АОКАдаги матбуот анжуманидан:

Жойлардаги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай асосда

▫️30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар,

▫️боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар,

▫️ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

▫️уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

▫️нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар,

▫️қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар,

▫️тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар,

▫️ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар,

▫️психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритиб борилади ва уларга манзилли ёрдам кўрсатилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Пул маблағларингизни фирибгарлардан эҳтиёт қилинг! — Марказий банк

❗️Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари орасида интернет сайтларидаги рекламалар орқали қисқа вақт ичида пул ишлашни таклиф этаётган ташкилотларнинг ёлғон маълумотларига ишониб, ўз пул маблағларини хорижий давлатларга ўтказиш ҳолатлари учраб турибди, деб маълумот бермоқда Марказий банк ахборот хизмати.

‼️Бунда асосан интернет фойдаланувчиси пул ишлаш тўғрисидаги рекламалар билан танишиб, ташкилотларга сўров қолдирилади. Қисқа вақт ичида “А” исмли шахс фойдаланувчи билан боғланади ҳамда савдо майдончасига (FOREX платформалари) киришни таъминлаш, халқаро молия бозоридаги савдо бўйича таҳлилий маълумот ва маслаҳат тақдим этиш таклифи билан маълум бир миқдорда чет эл валютасида сармоя киритиш сўралади.

💠Пул маблағлари ўтказилгандан кейин, ташкилот ходими – таҳлилчи томонидан масофавий эркин фойдаланиш дастурини (Any Desk) ўрнатиш сўралади ва мазкур дастур ўрнатилгандан сўнг у орқали платформадаги савдоларда қатнашилади. Сармоя киритган фуқаро платформада ўз маблағининг ўсишини кўради ҳамда кўпайган пул маблағларини ечишга қарор қилганда, таҳлилчи ушбу маблағларни ечиб бермайди ва турли баҳоналарни важ қилади ёки умуман алоқага чиқмайди.

Шундан сўнг фуқаро томонидан брокерлик компаниясининг шахсий кабинетига кирган ҳолда пул маблағларини ечиш юзасидан сўровлар юборилганда “кутилмоқда” мақоми кўрсатилади.

☑️Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк юртдошларимизни фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликлари юзасидан огоҳ бўлишликка чорлайди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ана шу нуқтаи назардан атрофлича кўриб чиқди. Бу ҳақда Қуйи палата ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент машинасозлик саноатини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Ўзавтосаноат” таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш, 23 та корхонани хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент провел совещание по вопросам трансформации машиностроительной промышленности и развития конкуренции в отрасли.
Даны поручения по трансформации 40 предприятий и приватизации 23 предприятий в системе «Узавтосаноат».
Поставлена задача наладить производство недорогой техники, довести ее локализацию до 30 процентов к концу этого года и не менее чем 45 процентов в следующем году.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter