Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❓Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатиш ҳуқуқи кимларга берилади?
❓Тадбиркорларга кадастр хизмати кўрсатиш бўйича қандай имкониятлар бериляпти?
〰️〰️〰️
Эртага, 14 январь куни АОКАда шу каби муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
● Вақти: соат 16:00 да.
● Иштирокчилар: Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, ИИВ ЙҲХББ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Автомобил йўллар давлат қўмитаси.
● Мавзу: «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти.
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.
@aoka_uz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шукуров Ғайратулла Самикович 1953 йил 14 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ғ.Шукуров 1970-2019 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️АОКАда бугун 14 январь куни соат 11:00 да масъул раҳбарлар иштирокида 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида навбатдаги брифинг ўтказилади
📌 Мавзу:
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари
Спикерлар:
▫️А.Воитов — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
▫️И.Абдураҳмонов — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи
▫️Ф.Арзиев — Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
▫️И.Эргашев — Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи
▫️Д.Сатторов — "Ўзстандарт" агентлиги бош директори
〰️〰️〰️
Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан Мудофаа, Қуролли Кучлар хизматчилари, барча ҳарбийлар, тинчлик посбонларини самимий қутлайди ҳамда шарафли бурчларини адо этишларида куч ва матонат тилайди!
@aoka_uz
@aoka_uz
⚡️2020 йилда Ўзбекистонда экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этди
Бу ҳақда АОКАда айни дақиқаларда ўтказилаётган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди:
〰️〰️〰️
💰 «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.
💼 Инвестиция дастури доирасида 197 та лойиҳа амалга оширилди ва шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 та лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 минг янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.
🌐 Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичларини кўриб чиқадиган бўлсак, 2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️Экспорт қилувчиларга берилган кредитларнинг 50 фоизгача қисмини кафолатлаш тартиби йўлга қўйилди
АОКАдаги брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахбороти:
〰️〰️〰️
«Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифаларига тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш киритилди.
Ушбу ечимлардан бири замонавий молиялаштириш услубларидан фойдаланган ҳолда экспортни молиялаштириш механизмини жорий этиш бўлди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди».

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ташқи ишлар вазирлиги кўмаги натижасида 800 млн долларлик 900 та янги экспорт шартномаси имзоланди
📹 АОКАдаги матбуот анжуманида ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти директори Ашраф Хўжаев ушбу йўналашда 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги вазифалар ҳақида маълумот берди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📹 АОКАдаги матбуот анжуманида ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти директори Ашраф Хўжаев ушбу йўналашда 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги вазифалар ҳақида маълумот берди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси барпо этилади
Яшнабод туманида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган бассейннинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур спорт иншоотида сузиш, синхрон сузиш ва сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳамда аҳоли вакиллари шуғулланиши учун барча шароитлар яратилади.
Ёпиқ турдаги сув ҳавзасининг 1-қаватида 50х20 ўлчамдаги бассейн, спортчилар учун ошхона, эркаклар ва аёллар учун сартарошхона, 2-қаватида эса маъмурият хоналари ва тренажёр зали жойлашади. 3-қаватда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун 40 ўринли ётоқхона қурилади. Мазкур сув ҳавзаси шу йил сентябрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни
Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қора чиғидек асраб-авайлаш, ҳар бир фарзанд вазифасидир. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган болажонлар иштирокида челенж ташкил этди.
Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қора чиғидек асраб-авайлаш, ҳар бир фарзанд вазифасидир. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган болажонлар иштирокида челенж ташкил этди.
Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди . Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
➖ Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);
➖ Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);
➖ Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
➖ Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);
➖ Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);
➖ Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#инфографика
Машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари.
Манба
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари.
Манба
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАдаги матбуот анжуманидан
Назарали Норбоев, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи:
✅ «Президент қарорининг асосий мақсади — иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шароитлар, яъни янги йўналишларни очиб бериш ҳисобланади.
📌 Мазкур Қарор билан 6 та давлат фукнцияси хусусий сектор субъектларига берилиши кўзда тутилган. Булар:
🔹кадастр ишларини бажариш;
🔹йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
🔹миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш;
🔹транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатларини таъминлаш;
🔹давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда давлат идоралари ва ташкилотларининг ички маъмурий хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш соҳаларига бағишланади.
📝 Мазкур функцияларни давлат ихтиёридан олиб, тадбиркорлик субъектларига беришда «Давлат фукнциялари бизнес учун имконият» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва буни амалга ошириш учун Йўл харитаси тасдиқланди».

⚡️1 мартдан тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи фото-видео техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади
Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди:
〰️〰️〰️
📸 «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда».
Анвар Мусабеков, Автомобил йўллари қўмитаси масъул ходими:
🚚 «2021 йил 1 мартдан бошлаб, хусусий секторни катта ҳажмли вазн параметрини назорат қиладиган назорат постларини ўрнатишда жалб қилиш белгиланган. Қўмита оғир ва габарит назорати бўйича станция шохобчаларини ўрнатиш бўйича изчил ишларни амалга ошириб боряпти».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди:
〰️〰️〰️
📸 «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда».
Анвар Мусабеков, Автомобил йўллари қўмитаси масъул ходими:
🚚 «2021 йил 1 мартдан бошлаб, хусусий секторни катта ҳажмли вазн параметрини назорат қиладиган назорат постларини ўрнатишда жалб қилиш белгиланган. Қўмита оғир ва габарит назорати бўйича станция шохобчаларини ўрнатиш бўйича изчил ишларни амалга ошириб боряпти».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Тадбиркорлар ўрнатган фоторадар ва кузатув камераларининг техник ҳолати, лицензиядан ўтказиш ишларини ким назорат қилади?
❓Бу тадбиркорлар ҳисобидан амалга ошириладими ёки давлат томонидан?
〰️〰️〰️
📹 АОКАда давлат тартибга соладиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманидаги саволларга ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров жавоб берди
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❓Бу тадбиркорлар ҳисобидан амалга ошириладими ёки давлат томонидан?
〰️〰️〰️
📹 АОКАда давлат тартибга соладиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманидаги саволларга ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров жавоб берди
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАдаги матбуот анжуманидан
Бекзод Нишонов, Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи:
⏳ «Хусусий секторга кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ишларини топшириш Президентнинг 4270-сонли қарори билан рухсат этилган эди. 4913-сонли Қарор билан эксперимент муддати узайтирилиб, яна қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.
🔰 Яъни, бирламчи рухсатда фақат олди-сотди шартномаси, аниқроғи иккиламчи бозорда кўчмас мулклар бўйича кадастр хизматлари кўрсатиш бўлган бўлса, ҳозирги кунда бирламчи кадастр йиғмажлидини тайёрлашга ҳам рухсат бериляпти. Қарорда йиғмажилдни тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.
Тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини юритиши учун 2 та тартиб зарур:
▪️Рухсат, яъни шаҳодатнома олиш;
▪️Тадбиркорнинг кадастр хизматини қандай йўлга қўйиш масаласи. Инвентаризация иши, кадастр йиғмажилди, кадастр паспортини бериш тартиби қандай бўлади?
⚠️ Бу ерда жуда кўплаб саволлар мавжуд. Сабаби бу монопол тартибда амалга оширилгани учун кўп ҳолатлар давлат Кадастр агентлиги томонидан бир қисм ички ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.
☑️ Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти бирор объектга боришидан олдин ўша объект ҳақида маълумот олиши керак. Чегараларни белгилаши учун ўша ер участкасининг қўшнилари тўғрисидаги маълумотни олиши керак. Бу маълумотларни қаердан олиши борасида савол туғилиши табиий. Шу мақсадда ахборот тизими ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Бу тизим орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин».

14 январь - Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати “Юрт меҳри асрасин!” номли мусиқий клипни тақдим этди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.
– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.
—
Президент вручил ордена и медали группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов.
– Армия сильна не только вооружением и техникой, но и военными, не щадящими себя ради Родины, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Верховный Главнокомандующий сердечно поздравил и всех военнослужащих, которые сегодня принимают высокие государственные награды на местах.
#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #Vatanhimoyachilari
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter