Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ушбу транспорт объектини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

🚆 «Илгари Сергелига метро келишини биров тасаввур қилганмиди?! Мана, энди халқимизга катта қулайлик пайдо бўлди. Яна бир томони, бу экологик тоза транспорт. Кейинги метро йўлларини ҳам аҳолига маъқул, қулай, хавфсиз, сифатли қилиб қуриш, хориж тажрибасини ўрганиш керак», — деди Президент.

📍Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг «Олмазор» бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

🔸Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.
“Тошкент-Ангрен” темир йўли устидан қад ростлаган ушбу эстакада пойтахтимиздаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.
Давлатимиз раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел мост, построенный на улице Кипчак в Сергелийском районе.
Возведенная над железной дорогой «Ташкент-Ангрен» данная эстакада соединяет между собой две крупные транспортные артерии – Кольцевую дорогу и объездную дорогу Янги Сергели. Это упростит движение и разгрузит другие пути.
В ходе посещения глава государства уделил особое внимание качеству объекта и его роли в улучшении транспортной системы города.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #kuprik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.

Мазкур кўча “Тошкент-Ангрен” темир йўли билан кесишган. Бунинг устига тор бўлиб, автомобиллар ҳаракатига қийинчилик туғдирарди.

Шу боис Қипчоқ кўчаси 8 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темир йўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни – 28 метр.

Давлатимиз раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга. Энг муҳими, у пойтахтимиздаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, минглаб транспорт воситалари оқимини ўзига олиб, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.

- Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик, - деди Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда. - Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишган эди. Келгусида янги йўл барпо этилиб, Қипчоқ кўчасидаги мазкур кўприкка туташади.

Шу ерда Туркиянинг “Каlyon” компанияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, транспорт ва йўловчилар ҳаракати учун қулайликларни ошириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

📁 Қонун билан 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.

🔰 2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;

автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Huquqiy axborot канали

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари

———————

⚡️Участие главы государства в Форуме молодежи Узбекистана, его слова и инициативы

@Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 88 339 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ба ҳақда ДХА ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, келиб тушган аризалар бўйича 77 986 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилган, 467 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган, 2 693 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилган, 1 495 та ҳолатда асоссиз рад жавоби берилган, 52 та ҳолатда ваколатли идоранинг қонуний талаби бажарилмаган ва 5 646 та ҳолатда бошқа қонун бузилишларига йўл қўйилган.

Жорий йил сарҳисоби шуни кўрсатади-ки, уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари (38 581 та), давлат солиқ органлари (4 408 та), қурилиш идоралари (2 520 та) ҳамда ички ишлар органлари (1 535 та) давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тузилмалар сифатида қайд этилган.

Кўрилган тадбирлар натижасида, 2 838 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима ва 639 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишига эришилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xavfsiz_bayram

Ис гази, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳаёт учун хавфли!

ФВВ Ахборот хизмати Вазирлик томонидан республика бўйлаб олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида ушбу роликни эълон қилди
- - - - - - - - - - - - - - -
Угарный газ, вспышка газовоздушной смеси и пожары опасны для жизни!

Профилактические мероприятия МЧС в регионах Узбекистана.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзини ўзи банд қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар 👥 учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига 📝 яна бир фаолият – «Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш» киритилди.

Бу Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган.

👉 Ҳужжатдаги бошқа меъёрлар ҳақида батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Узгидромет ахборот хизмати хабар беришича, бугун кундузи республика бўйича совуқ фонда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми #Ёшлар_сиёсати_амалда

Отабек Ҳасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари билан суҳбат

❇️ Суҳбатни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида ҳам томоша қилишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
​​​​​​НУРМАТ АТАБЕКОВ: АҲОЛИНИНГ 70 ФОИЗИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТ ШАКЛЛАНТИРА ОЛСАК, БИЗ ПАНДЕМИЯНИ ЕНГАМИЗ

Мамлакатимиздаги пандемик вазият билан боғлиқ сўнгги янгиликларга оид ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.

— Бир томонда коронавирусга вакцинация жараёнлари бошланиши арафасида турган бўлсак, бир томонда вируснинг янги штамми ҳақида гаплар қулоққа чалинади. Вакцина янги штаммларга ҳам даво бўладими?

— Албатта, коронавирусга қарши вакциналарнинг яратилиши қанчадан қанча одамларни ушбу касалликка чалинишдан сақлаб қолиш имкониятини беради. Ҳозир дунё ҳамжамияти пандемияни бошидан кечирмоқда, шундай экан биринчи галдаги вазифа бу айнан пандемияни жиловлаш, керак бўлса вируснинг у ёки бу давлатдаги элиминациясига эришиш ҳисобланади.

Фикримча, агар аҳолининг 70 фоизида иммунитетни шакллантира олсак (эмлаш орқали ёки касалланиш оқибатида) демак биз пандемияни жиловлай оламиз, аниқроқ айтсак биз уни енгамиз. Статистик рақамларга эътибор берсак, бугунга келиб, ер курраси аҳолисининг юздан бири коронавирусга чалинди, жами қайд этилган ҳолатлар сони 80 миллион нафардан ошди, 1 миллион нафардан ортиқ бемор вафот этди.

Фикримча, мутацияга учраган вируснинг пайдо бўлиши эндиликда эмлашнинг бефойда эканлигини билдирмайди. Бугунги кунга қадар ишлаб чиқилган вакциналарнинг аксарияти коронавируснинг боғловчи оқсилларини кодлайди. Демак, эмлаш тадбирлари амалга оширилгандан кейин ҳатто мутант-вирус билан касалланган тақдирда ҳам беморнинг иммун тизими ҳаракатга келади ва қувонарлиси, амалдаги иммун тизимини енгиб ўта оладиган даражада протеинларини ўзгартириши учун вирус бир қатор мутациялардан ўтиши шарт бўлади.

Шу ўринда, аҳолимизга эслатиб ўтмоқчи бўлган нарсам шуки, грипп касаллиги вируслари ҳам тез-тез мутацияга учраши сабабли вакцина ҳар фаслнинг бошида янгиланиб турилади ва шу йўл билан эмлаш самарадорлигига эришилади. Бунинг учун коронавирусга қарши вакциналарни ҳам келгусида янгилаш керак бўлиши мумкин. Aммо пандемия даврида жамланган маълумотлар ва яратилган ишлаб чиқариш манбалари, шубҳасиз кейинчалик аҳолини унчалик қиммат бўлмаган ва сифатли вакцина билан мунтазам таъминлаш имконини беради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Юртимизда ҳар бир инсонни рози қилиш бўйича хайрли ишларимиз бардавом бўлсин

Шавкат Мирзиёев: Благая работа, направленная на то, чтобы каждый человек в нашей стране был доволен жизнью, будет продолжена

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter