Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормалар мамлакатда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга асос бўлмоқда. Мамлакатимизда бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017 йил 19 сентябрда таклиф этилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилинганлиги бунга яққол мисолдир.

Биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошираётган давлатлардан бири ҳисобланиб, халқаро ташкилотлар ва АҚШ Ҳукумати томонидан бу борада ижобий баҳо берилаётганлиги барчамизни бирдек мамнун этади.

✍️ Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумоти.

@Rasmiy_xabarlar_Official
'Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Рангсиз тушлар" фильми Бангладешда ўтказилган халқаро кинофестивалда "Энг яхши сценарий" номинациясида ғолиб бўлди. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган мазкур фильм премьераси куни кеча бўлиб ўтган эди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳасанова Манзура Содиқжоновна 1982 йил 28 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Ҳасанова 2006-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли вазифаларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот соҳасида ҳуқуқий ислоҳотлар — туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш жазоси бекор бўлди

👉
Батафсил

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 28 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ишлари
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Гулруҳ Ниязметова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

〰️〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш учун ўрнатилган янги ҳисоблагичлар: муаммо ва ечим
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Электр энергиясини автоматлашириш маркази, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖ

〰️〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ўзсувтаъминот» АЖ

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@huquqiyaxborot – БИРИНЧИ, РАСМИЙ!

Ахборот кўплиги ва хилма-хиллигидан саралашга қийналяпсиз(ми?) Айниқса, ҳуқуқий мавзуларга доирларини. Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot каналини тавсия этамиз!

Бу ерда ахборотлар: 👇

● тезкор ва ишончли;
● ҳуқуқий масалалар қисқа ва содда тарзда, инфографика ва бошқа тасвирий воситалардан кенг фойдаланган ҳолда берилади.

Энг муҳими, барчаси сараланган. 👍

Хуллас, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида тезкор маълумот олиш, ўз ҳуқуқларингизни билиб бормоқчи бўлсангиз, @huquqiyaxborot каналига уланишни тавсия қиламиз.

Вақтдан ютинг ва энг сараларини ўқинг.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилган

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди. Хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70% (156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида транспорт ҳаракати йўлга қўйилган

🚈 2020 йилнинг 26 декабрь куни соат 16:00 дан эътиборан транспорт ҳаракати очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши бўйлаб 2021 йилнинг 1 январь куни соат 08:00га қадар Бекат-1, Бекат-2, Бекат-3, Бекат-4, Бекат-5 станциялари бўйлаб ҳаракатланиш бепул бўлади.

🔛 Бепул ҳаракатланиш фақат янги Сергели линиясида амал қилади.

💳 Агар йўловчи Чилонзор йўналишидан (Олмазор бекатидан ҳам) ҳаракатланса йўл ҳақи тўланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди:
〰️〰️〰️〰️

🔗2020 йилдан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутувчи жиноий жавобгарлик белгиланди;

💰маъмурий жавобгарлик чоралари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача кўпайтирилди;

📱блогерлар томонидан жойларда меҳнат қонунчилиги талабларига амал қилмаслик ҳолатлари бўйича ижтимоий тармоқларда ёритилган жами 113 та хабар ҳам зудлик билан жойида ўрганилганда, улардан 25 та ҳолатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топди;

🔎Фуқаролик жамияти фаолларидан келиб тушган жами 26 та мурожаатнинг 6 тасида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ҳолатлари аниқланиб мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди;

кўрилган тезкор чоралар натижасида 540 нафардан ортиқ фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди, 410 нафар фуқароларнинг 173 млн. сўмлик меҳнат ҳақлари тўлаб берилишига эришилди;

⚠️174 нафар мансабдор шахсга жами 745 млн. 712 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди;

☎️Давлат меҳнат инспекцияси мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан, шу билан бирга меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларини сўрайди. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда электр энерегияси бўйича 3 трииллион 500 миллиард сўм қарздорлик мавжуд

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди:

💰 «Электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида: 655 миллиард сўм. Бу жами кўрсаткич, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги.

💵 Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган.

📉 2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси».

@aoka_uz