Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Университетлар учун 1 Гбит/секунд тезликдаги Интернет тарифлари чиқарилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров маълум қилди:

〰️〰️〰️
🌀 «Ижтимоий соҳа объектларини оптик толали Интернет билан таъминлаш вазифаси олдимизга қўйилган эди. Бу йил шу топшириққа биноан 10 154 та мактаб, 5 781 та мактабгача таълим муассасаси ва 3,5 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш объекти қамраб олинди.

📈 Жорий йил охиригача республикада мавжуд мактабларнинг 78 фоизини Интернет тизимига улаш кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим объектларини алоқа линияларига улаш ишлари эса йил якунига қадар 100 фоиз кўрсаткичда бажарилади.

💻 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда университетларга 1 Гбит/с тезликдаги тарифларни чиқардик. Нархлар ҳайратланарли даражада арзонлаштирилган. Ҳозирда деярли барча олий таълим муассасалари ушбу тарифдан фойдаланмоқда».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент республикада 22% аҳоли жамоат транспортидан фойдаланаётгани, ҳудудлардаги аҳвол оғирлигини танқид қилган эди. Бу масалалар қандай ечилади?

〰️〰️〰️
📹 Муроджон Абидов, Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори

@Rasmiy_xabarlar_Official
Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция шикояти бўйича очиқ суд жараёни бошланди

«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 19 августдаги қарорини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилган эди.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилган ҳамда Махсус комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топганди.

Кейинчалик Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур қарор устидан апелляция шикояти берди.

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, бугун Тошкент шаҳар маъмурий судининг апелляция инстанциясида апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакили судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, ишни кўриш жараёнида давлат сири ва тижорат сири билан боғлиқ масала муҳокама қилинганида суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишни сўради.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилининг келтирилган апелляция шикояти юзасидан фикри тингланиб, шикоятда келтирилган важлар юзасидан берилган саволларга жавоблари тингланди.

Қўмита вакили томонидан судлов ҳайъатига илтимоснома киритилиб, унда ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖни жалб этиш ҳамда “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти томонидан киритилган шикоят аризадаги имзони ҳақиқийлигини текшириш мақсадида судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш сўралди.

Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб, судга оид хатшунослик экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришдан рад этди ҳамда ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖни жалб этиш тўғрисидаги илтимоснома муҳокамаси “UzAuto Motors” АЖ вакиллари фикри тингланганидан сўнг кейинга қолдирилди.

Кейинги суд муҳокамаси 2020 йил 18 декабрь куни соат 10.30 га қолдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда аҳоли масканларининг мобил алоқа билан қамрови 97 фоизга етди

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Сув таъминоти соҳасига Жанубий Корея тажрибаси олиб кирилмоқда

Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги делегация 9-10 декабрь кунлари Корея Республикасига сафар қилди.

Корея Республикаси Экология ва атроф-муҳит вазирлигида ўтган учрашувда сув таъминоти соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги эскирган сув қувурларини модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳасини Жанубий Корея ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақида келишув ҳам имзоланди.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва K-Water DK ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат сув таъминоти соҳасига янги билимлар ва ноу-хаулар олиб кириш, Жанубий Корея тажрибасини қўллашда «Ўзсувтаъминот» АЖнинг техник ва бошқарув салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Тошкентда технологиялар трансфери ва малака ошириш бўйича махсус марказ қуриш, унинг илмий-услубий ва техник жиҳозлаш, Ўзбекистон ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларини биргаликда тайёрлаш ва ичимлик суви сифатини оширишда илғор тажрибаларни жалб қилиш ҳам меморандумнинг асосий мақсадларидандир.

Бундан ташқари, эришилган келишувга кўра, 2021 йилда Тошкент шаҳрида K-Water давлат компаниясининг мунтазам ишлайдиган вакиллиги ташкил этилади.

Сув ресурсларини бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш институти раҳбарияти билан бўлган музокараларда эса Тошкент шаҳрида да сув таъминоти соҳаси ходимларининг малакасини оширишга қаратилган махсус марказ қуриш масаласи кўриб чиқилди.

Жанубий кореялик ҳамкорлар бошқарув ва ишчи ходимлар учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон ОТМларига ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича ёрдам беришга тайёрлигини билдиришди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Январдан Тошкентда автобус ва метрода нақд пул орқали тўлов қилиш бекор бўлиши ростми? 👉 Батафсил

Автоматлашган тизим жорий қилинса, «кондуктор»лардан воз кечиладими? 👉 Батафсил

Жамоат транпсорти карталаридан болалар қандай фойдаланади? 👉 Батафсил

2021 йилда жамоат транспортида йўл ҳақи ошадими? 👉 Батафсил

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди. Бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.
Рассмотрен вопрос и единогласно принято решение о предоставлении Узбекистану статуса наблюдателя при ЕАЭС. Обсуждены актуальные аспекты дальнейшего развития многопланового сотрудничества в рамках этого объединения.
В своем выступлении глава государства обозначил приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг кузатувчи-давлат иштирокчисига айланди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган тадбирда кенгашнинг Фахрий Раиси, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.

Бундан ташқари, учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон ҳамда таклиф этилган Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес қатнашди.

Саммит кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек, бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдириб, ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, ташкилотнинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси кенг эканини алоҳида таъкидлади.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши якунида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги муҳим босқичида Ўзбекистон барча халқаро шериклар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан мулоқотни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.

Бу қуйидаги муҳим омиллар билан изоҳланади.

ЕОИИ мамлакатлари, энг аввало, Ўзбекистоннинг асосий, табиий савдо шерикларидир. Кейинги йилларда юртимизнинг ташкилот давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ортди.

Мамлакатларимиз иқтисодиётлари кўп жиҳатдан бир-бирини тўлдириб туради, турли тармоқларда самарали кооперация ва мингдан ортиқ қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани бундан далолатдир.

Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси чуқур интеграциялашган ва ўзаро яқиндан боғланган.

Бундан ташқари, кенг Евроосиё минтақаси доирасидаги ўзаро манфаатли муносабатларга меҳнат ресурсларининг юқори даражадаги мобиллиги хосдир.

Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз иқтисодиётларининг улкан салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш, савдо муносабатларидаги тўсиқ ва ғовларни биргаликда бартараф этиш, ўзаро саъй-ҳаракатлар билан янги бозорларни шакллантиришга чақирди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтириш, илғор тажриба ва инновацион ёндашувлар асосида қўшилган қиймат яратишнинг барқарор занжирларини шакллантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Транспорт ва транзит соҳасида ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса транспорт йўлакларини янада фаол ишга солиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва қувватини салмоқли даражада оширишга ёрдам беради.

Меҳнат миграцияси соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётларининг малакали мутахассисларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Юқорида қайд этилган барча омиллар мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан маъқулланиши учун асос бўлди.

Таъкидланганидек, бу амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, ташкилот доирасида рўй бераётган муҳим жараёнларни янада чуқур ва аниқ тушуниш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида бундай шерикликни ривожлантириш мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига жавоб бериши, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланган бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Пандемия даврида мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Азербайджана провели телефонный разговор.
Обсуждены современное состояние и перспективы развития многоплановых отношений. С глубоким удовлетворением отмечена взаимная поддержка двух стран, оказанная в непростой период пандемии.
Лидеры условились поддерживать тесный диалог в рамках глобальных и региональных структур, рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter