Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌨❄️ Ноқулай об- ҳаво шароитида автобус саройларда қандай тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда?

"Тошшаҳартрансхизмат" AЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, совуқ об-ҳаво шароитида автобус саройларда қуйидаги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда:
☑️ автобусларни ҳаво айланиш тизимини тайёрлаш;
☑️ газ балон ускуналари ўрнатилган автобусларда газ ҳажмини ҳамда дизел ёқилғиси ҳолатини назорат қилиш;
☑️ аккумулятор ва шиномонтажларни таъмирлаш ҳудудларида иш жараёнини барқарорлиги таъминлаш;
☑️ автобусларни ҳамда таъмирлаш ҳудудларини қордан тозалаш.

Шу биланбирга, қатновга чиқишдан олдин жамоат транспорти қатнов олдидан техник кўрикдан ўтказилади. Ҳайдовчилар ва чиптачилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳар бир қатновдан олдин кучайтирилган режимда жамоат транспортида тўлиқ дезинфекция ишлари олиб борилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Антикоррупция ҳафталиги” сарҳисоби

“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ўтказилди. 24 ноябрь — 9 декабрь кунлари Антикоррупция ҳафталиги ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди. Уларда минг нафардан зиёд қатнашчилар, жумладан, 50 нафардан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги айтилмоқда” деган изоҳ остидаги видеоматериаллар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Хабар қилинишича, Ўрганишлар жараёнида видеоматериал Бухоро туманидаги “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинганлиги маълум бўлди. 

Аниқланишича, 949 та хонадонда 5 минг 610 нафар киши истиқомат қилаётган “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда табиий газ босими пасайган. Мутахассислар буни об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида газ истеъмоли кўпайиши ва оқибатда ҳудуд аҳолисининг аксарият хонадонларида табиий газ босимида муаммолар пайдо бўлганлиги билан изоҳлашмоқда. 

Шунингдек, дастлабки ўрганишлар жараёнида маҳалладаги газ маромлаш пунктининг соз ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда газ босими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Бу борада батафсил ахборот берилиши маълум қилинди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бугун ҳаётбахш куй ва сўз — мадҳиямиз яралган кун

Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Яна бир мунаввар тонгни қарши олганингиз муборак бўлсин.

Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочсин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Султон Увайс Қароний зиёратгоҳи ҳақида эшитганмисиз?

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний хобгоҳи Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва алоҳида кўрсатмалари билан тубдан қайта қурилди.

Ҳозирда бу қадамжо мақбара, масжид, рамзий дарвоза ва музейдан иборат.

Музейда сақланаётган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси ҳажм жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейинги ўринда туради. Китобнинг бўйи 74, эни 51, қалинлиги 12 сантиметрни, оғирлиги 21,5 килограммни ташкил этади. Ҳазрати Мавлоно Хожа Лутфуллоҳ Чустий хонақоҳига тегишли эканлиги билдирилган китоб ҳижрий 1291 (милодий 1874) йилда кўчириб тугатилган ва арабий ҳуснихатнинг шарқона ноёб намуналаридан биридир.

@Rasmiy_xabarlar_Official
100 та уй хўжалигига нечта совуткич ва музлаткичлар тўғри келади?

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2020- йилнинг январь-сентабрь ҳолатига, уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган совуткич ва музлаткичлар сони 106 тани ташкил этди.

Маълумот учун: 2010 йилда ушбу кўрсаткич 99 тани, 2015 йилда 101 тани ташкил этган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга тушди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Агентлик ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай бўлган consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилди.

Мазкур платформа орқали соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати хабар берди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ғайрат Баҳодиров, Фанлар академияси бош илмий котиби:

«Ўтган 4 йил давомида Фанлар академиясининг бир пайтлар айрим сабабларга кўра бошқа вазирлик ва идораларга бериб юборилган илмий тадқиқот муассасалари қайтариб берилди.

💰 ФА илмий тадқиқот муассасалари тўлалигича тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштиришга ўтказилди.

⚛️ Ядро тадқиқот реактори ишга тушурилди. Ядро реактори ва Ядро физикаси институтида мавжуд ускуналарда мамлакатимиз тиббиёти эҳтиёжи учун зарур изотоплар ишлаб чиқарилмоқда. Бу маҳсулотларнинг хорижий давлатларга экспорти ҳам йўлга қўйилган.

🛠 Шунингдек, институтда сув тозалаш ускуналари, материалларни гамма нурлари билан стериллаш технологиялари йўлга қўйилган. Булар фармацевтика саноатида, тиббиётда қўлқоплар ва бошқа жиҳозларни стериллашда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда кенг қўлланилмоқда.

❗️Бу технология таъсирида маҳсулотларнинг хоссалари узоқ муддатгача сақланади. Бу кимёвий ишлов беришга қараганда ҳам хавфсиз, ҳам арзон, ҳам самарадор».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимжон Тўйчиев, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

🌀«Бутун дунё ҳозирги кунда илмий салоҳият билан натижага эришмоқда. Чунки ресурслар борган сари чекланиб боряпти ва улардан унумли фойдаланишда инновацион иқтисодиётлар асқотади.

🗞 Бугунги кунда илм-фан соҳасида етарли ҳуқуқий ва моддий шароитлар яратилди. Сўнгги йилларда илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳаси бир-биридан узилиб қолган. Инновацион ривожланиш вазирлигининг олдида турган вазифа ҳам уларни бир-бирига боғлаш ва ўртада кўприк вазифасини бажариш ҳамда янги инновацияларни ҳаётга жалб этиш.

🔎 Яна бир муҳим масала — ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимига қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш. Бунда, биринчи навбатда, ўзимиздаги мавжуд илмий ишланмаларга эътибор қаратамиз, шундан кейингина халқаро тадқиқотларга мурожаат қиламиз»

@Rasmiy_xabarlar_Official
Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

🔰 «Ал-Фарғоний бобомиз Мисрда «миқёси Нил» ускунасини ихтиро қилган. Бу ирригация соҳаси ва деҳқончилик ривожига улкан ҳисса қўшган. Беруний бобомиз ҳам Амударё сатҳи ўзгариб туриши, бу нимага боғлиқ экани, уни қандай ўлчаш ва баҳорги экинларга қандай тайёргарлик кўриш масалаларини тадқиқ қилган.

Бугун Президент томонидан Учинчи Ренессанс мавзуси кўтарилиши бекорга эмас. Сабаби — ўша даврда аждодларимиз яратган ғоялар Европада амалиётга татбиқ этилган.

❗️Тадқиқот, илм ва ишлаб чиқариш интеграцияси бизда ҳозир ҳам катта муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Хориждан янги ускуна, техника олиш мумкин. Лекин ўзимизда мавжуд салоҳиятдан фойдаланишни, уни тўғри йўналтиришни ўрганишимиз керак.

🏛 Кимё, биология, энергетика, техника каби кўплаб соҳаларга ихтисослашган махсус олий таълим муассасалари бор. Биз муаммоларга ечим топиш учун олимларимизнинг ютуқларини, натижаларини амалиётга татбиқ этишимиз зарур».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориждан жуда катта миқдорда уруғ маҳсулотлари импорт қилиняпти. Нега? Бунинг олдини олиш мумкинми?

〰️〰️〰️
📹 АОКАда илм-фан ва инновациялар ривожланиши масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

❗️«Хорижий сафарларга кўп ҳолларда ректорлар, проректорлар ёки бошқа раҳбарлар боришади.

☑️ Лекин тадқиқотчиларни кўпроқ олиб бориш керак. Улар 5-6 ойлаб заводларда бўлсин. У ерда муҳитни кўрсин. Тилни ҳам ўрганади шу вақт орасида».

〰️〰️〰️
АОКАда ўтган матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Чирчиқ шаҳрида 16 қаватли уйлар қурилмокда

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан 2017 йил давлат дастури доирасида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 та 7 қаватли жами 126 та хонадондан иборат кўп квартирали арзон турар жойлар қуриб фойдаланишга топширилган.

Жорий йилда шаҳарда жами 128 та хонадонни ўзида мужассам этган 2 та 16 қаватли замонавий тураржой мажмуаси қад росламоқда. Компания томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 4 йил давомида жами 18 та 7 каватли ва 2 та 16 каватли уйлар қурилди. Бунинг натижасида 884 та эҳтиёжманд оилалар ўз уйига эга бўлди.

@Rasmiy_xabarlar_Official