Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.94K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги аниқланади

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров маълум қилди:

🧠 «Психологик тест ва суҳбатлар орқали судьяларнинг дунёқараши, судда бўладиган турли ҳолатларга чидамлилиги, вазиятга баҳо бериш кўникмаси, ҳатто ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги ҳақида тавсиявий характердаги хулосалар олинади.

👨🏻‍💻 Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Ҳозиргача судьялар фаолияти баҳоланмаганми, бунга қанчалик эҳтиёж бор эди, деган савол туғилади. Бугунги кунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланар эди.

🔎 Янги электрон рейтинг натижасида судьялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади ҳамда бу доимий юритиб борилади. Ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кўриб туради».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судларда судьяларга дахл қилинган ҳолатлар аниқланган бўлса, шулардан мисол келтириб ўтсангиз?

〰️〰️〰️
📹 АОКАда ўтган матбуот анжуманида Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров «Хабар.уз» интернет-нашри мухбири Турсунали Акбаров саволига жавоб қайтарди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️25-ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан БМТ 16 кунлик (10 декабрга қадар) тадқиқот ўтказди.

🌐Тадқиқот доирасида ЮНЕСКО ташкилоти Халқаро журналистлар маркази (ICFJ) билан ҳамкорликда аёл журналистларга нисбатан онлайн зўравонликларни глобал даражада ўрганди ва тадқиқотнинг дастлабки натижаларини чоп этди (тадқиқотда бутун дунёдан 1200 дан ортиқ журналист иштирок этган). Унга кўра:

📌 73% журналист аёллар иш жараёнида Интернетда зўравонликка, жумладан, жисмоний ва жинсий зўрлик, шунингдек, рақамли хавфсизлик ҳужумига учрашганини таъкидлашган;

📌 20% журналист аёллар қўпол муомалага тўқнаш келаётгани ва уларга қарши Интернетда автоном режимда босим ўтказилганини тасдиқлашган.

Шунингдек, Колумбия университети ва ICFJ сўров натижаларига кўра,

📌 16% журналист аёллар инқироз вақтида Интернетда таъқиблар ва қўпол муомала янада кучайгани, «дезинфодемия» пайтида зўравонлик авж олганини алоҳида қайд этишган.

⚠️ Бу фақат гендер, рақамли таҳдидлар ва вирус билан боғлиқ нотўғри маълумотларнинг кесишмасида журналистика соҳасида аёллар дуч келадиган хавфсизлик таҳликасини акс эттирувчи ҳолатларнинг бир қисми ҳисобланади.

Тадқиқотнинг кейинги натижалари 10 декабрь куни Марказий Европа вақти билан соат 10:45 да «Онлайн-зўравонлик: журналист аёллар учун янги фронт» мавзусида матбуот эркинлигига бағишланган мажлисда эълон қилинади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элмира Боситхонова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

🥗Бугунги кунда бундан 50-20 йил аввал қабул қилинадиган озиқаларимизнинг калорияси ҳозирги кам ҳаракатлиликда тўғри келмайди.

🧾Бош вазир ўринбсаридан топшириқ олдик. Яъни, ўзбек миллий таомларини калориясини ҳисоблаб, мазкур калорияни сарф этиш учун қандай ҳаракатлар қилиш зарурлиги бўйича қўлланма шакллантириб беришимиз керак.

🍵Айни пайтда 10 қуюқ ва 10 суюқ миллий таомларимизнинг калориясини ҳисоблаб, Жисмоний тарбия вазирлигига тақдим этдик.

🔖Улар энди бу калорияларни истъемол қилганда қандай сарф қилиш тўғрисида ўз хулосаларини тайёрлашади.
〰️〰️〰️〰️〰️

“Соғлом турмуш тарзи: жисмоний фаолликни ошириш ва «Автомобилсиз кун» жорий қилинишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Умид Ражабов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи:

🚙 «Ҳозирда мамлакатимизда 2 580 133 та шахсий автотранспорт воситаси мавжуд бўлиб, шундан 2 410 421 таси — енгил автомашина ҳисобланади.

🚫 22 сентябрь куни қарийб 2 млн енгил автомашина ҳаракатланмаса, шунча машинадан атмосферага заҳарли газлар чиқишининг олди олинади ва экология тозалигига эришилади.

🚶🏻‍♂️🚴🏻‍♂️ Қолаверса, шу куни ўртача 2 млн киши шахсий юмушларини бажариш учун кўчага пиёда ёки велосипедда чиқиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ўз ҳиссаларини қўшади. Агар битта шахсий енгил автомобилдан ўртача 3-4 киши фойдаланишини инобатга олсак, бу рақам янада ортади. Ўз-ўзидан шунча одам соғлом турмуш тарзи тарғиботчисига айланади».

@Rasmiy_xabarlar_Official
🔰9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰Под председательством Президента Шавката Мирзиёева 9 декабря состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению проводимой работе в сфере туризма и спорта, а также задач на предстоящий год.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авазбек Ходжиметов, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби:

«Ўзбекистон диний эркинлик соҳасидаги «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилишига тўртта муҳим омил сабаб бўлди:

🔹мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, диний эркинликни таъминлаш бўйича рўй берган ўзгаришлар;

🔹Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида турли даражада олиб борилган фаол мулоқот;

🔹сўнгги уч йилда Ўзбекистон-АҚШ нодавлат ташкилотлари ва эксперлари ўртасида самарали мулоқот йўлга қўйилди. Илгари икки мамлакат ўртасида бундай форматдаги мулоқотлар бўлмаган;

🔹диний эркинликни таъминлаш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилиб, натижага эришиш учун изчил ишлар амалга оширилди»

@Rasmiy_xabarlar_Official
Музаффар Комилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

📖 «Қуръон ўқитиш курслари ташкил этилди, бу илгари бўлмаган эди.

🕌 Ҳақиқатан ҳам диний таълимга эҳтиёж бор, илм олиш керак. Қаердан оламиз? Мадрасага киришга ҳаммада ҳам билим, савия, вақт, шароит, имконият бўлмаслиги мумкин.

Шунинг учун ҳам таълим муассасалари қошида 2-3 ойлик Қуръон курслари ташкил этилиши диний таълимга бўлган чанқоқликни қондиришга жуда катта ҳисса қўшди.

🌎 Бу ислоҳотларни хориждан келган махсус кузатувчилар ҳам тан олиб, жуда тўғри иш бўлибди, дейишди.

Чунки халққа бирламчи диний таълим керак. Чуқур, профессионал диний таълим олиш учун алоҳида иштиёқ, салоҳият керак».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музаффар Комилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

🔰«Вақф фонди фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган. Фонд сайтида ҳам кунлик тушум ва харажатлар ҳақида маълумот бериб бориляпти.

📉Шунга қарамасдан, сайтни такомиллаштириш устида иш олиб бориляпти. Фондга маблағ ажратганлар ўз маблағининг ҳаракатини онлайн кузатиб бориши мумкин бўлади».

〰️〰️〰️〰️
Меҳр операцияси бўйича аёллар ва болалардан ташқари эркаклар ҳам қайтадими?

🌀 «Ушбу операция давомида биринчи навбатда энг муҳтож бўлган болалар ва аёллар олиб келиняпти.

⚠️ Эркаклар борасида ўрганиш керак бўлган жиҳатлар бор. Агарки уларнинг қўли қон бўлмаса, кимнингдир қотили бўлмаса, вақти келиб, Ватанга албатта қайтади».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музаффар Комилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

📖 «Қуръон мусобақасини ҳеч ким тўхтатиб қўйгани йўқ. Агар ташкилотчилар таклиф билан чиқса, албатта дастурга киритилади ва ўрнатилган тартибда ўтказилади.

Ҳозир ҳам дастур бўйича диний соҳа ходимлари ўртасида Қуръон ва Ҳадис бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Бу мусобақа ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди.

▶️ Ушбу мусобақа соҳа мутахассислари ўртасида ўтказилиши мақсадга мувофиқроқ, чунки биз уларни халқаро мусобақаларга юборамиз».

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тадбиркорлик фаолияти бўйича яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишни ҳар бир тадиркор билиши лозим

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Президент раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🔹Селектор йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига келиб тушаётган ижро ҳужжатлари бажарилмай қолаётгани ва бунинг натижасида мамлакатимизда кўплаб ижтимоий масалалар ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатилаётгани таъкидланди.

Унга кўра, суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, бу ишчи гуруҳ таркибига Бизнес-омбудсман ва унинг ҳудудудий ходимлари ҳам киритилди.

🔎 Республика ва ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш деб белгиланди.

❗️Бизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг қарзлари бўйича ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи ҳам берилди.

💼 Тадбиркорларга қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, у ўз фаолиятини узлуксиз давом эттиради, шу билан бирга давлат олдидаги қарзларини ҳам тўлаб боради ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолади.

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш - учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабря примет участие в саммите Евразийского экономического союза (ЕАЭС) в формате видеоконференции.
Одним из основных вопросов повестки дня - предоставление Республике Узбекистан статуса государства-наблюдателя при организации.
Ожидается, что глава нашего государства в своем выступлении обозначит приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества Узбекистана с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Урганчда давом эттирилади

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 11 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди биносида бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи ва гувоҳ деб эътироф этилган фуқароларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
🌐 Бугун Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: Халқаро рейтинг ва индекслар” мавзусидаги II халқаро Форуми ўтказилди. Форум онлайн шаклда Zoom платформасида ташкил этилди.


💠 Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу халқаро Форумда 300 га яқин иштирокчилар жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки вакиллари, АҚШ - Ўзбекистон савдо палатаси, Халқаро молиявий корпорация, европа тараққиёт ва тикланиш банки ва бошқа хусусий сектор ҳамда нодавлат - нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.

🔹Форум доирасида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталининг тақдимоти бўлиб ўтди

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида божхона соҳасида ҳам минтақада ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ҳамдўстликка аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги 21-мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган мажлисда Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматларининг маъсул вакиллари иштирок этдилар.

Томонлар:
- МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишидаги фаолиятини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Стратегияси лойиҳасини;
- МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг янги таҳрирдаги Низоми лойиҳасини;
- Божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳасини муҳокама қилишди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Саидхўжаев Саидиллахўжа Ҳусанович 1979 йил 11 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Саидходжаев 1999-2020 йилларда Адлия вазирлигида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official