Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.95K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
✈️ Пандемиянинг Ўзбекистон аэропортларига таъсири:

«Мамлакатимиздаги халқаро аэропортлар 2019 йининг 9 ойида салкам 6 ярим миллион йўловчига хизмат кўрсатган, 2020 йилнинг худди шу даврига келиб эса, йўловчилар сони ўртача 1 миллион 800 нафарни ташкил этган».

〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда бугун АОКАда ўтган брифингда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова маълум қилди:

Пандемия сабабли бутун дунё авиация соҳасида юзага келган ҳолат Ўзбекистон аэропортларида ҳам кузатилди. Карантин чекловлари жорий қилиниши оқибатида авиақатновлар бутунлай тўхтади, йўловчилар оқими кескин қисқарди. Бу табиийки жаҳонда инвестициялар ва сайёҳлар оқими камайишига олиб келди.

🛩 Ваҳоланки, 2020 йилнинг 19-20 февраль кунларида бўлиб ўтган Халқаро авиация кўргазмаси ҳамда форумида «Uzbekistan Airports» АЖ 14 та хорижий авиакомпания билан 34 та шартнома, 15 та меморандум имзолаганди, унда жами 142 та авиақатновни амалга ошириш мўлжаллаган эди.

📦 Таҳлил натижаларига кўра, йўловчи ва юк авиаташувлари бўйича Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2019 йининг 9 ойида салкам 6,5 млн йўловчига хизмат кўрсатган, 2020 йилнинг худди шу даврига келиб эса, йўловчилар сони ўртача 1 млн 800 нафарни ташкил қилган. 2019 йилда ташилган юк миқдори 51 минг 300 тонна бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич қарийб 50 минг тоннадан иборат бўлган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
“Ҳунарманд” уюшмаси Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC- АРR) нинг 38-Бош Ассамблеясида онлайн иштирок этади

Халқаро нуфузли тадбир 2020 йилнинг 4-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда 34та мамлакатдан 80 дан ортиқ делегатлар қатнашади. Жумладан, Жаҳон Ҳунармандлар Кенгаши Президенти Рози Гринлиз, ташкилотнинг Осиё ва Тинч Океани Минтақаси Президенти Гада Қаддуми, Бошқарув Кегаши аъзолари ҳамда аъзо мамлакатлар миллий ташкилотлари иштирок этади.

Тадбир ҳақидаги барча маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Аэропортлар ташқарисида кузатувчи ва кутиб олувчилар учун шароитлар кўнгилдагидек эмас. Аэропорт атрофини ободонлаштириш қайси ташкилот зиммасида?

«Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова (АОКАда ўтган брифингда):

〰️〰️〰️〰️
«Барча халқаро аэропортларнинг ташқари томонлари ҳокимиятлар балансидаги ерлар ҳисобланади.

Эндиликда уларни аэропортлар тасарруфига бутунлай олиб, фуқаролар учун маълумот олиш, машиналарини қўйиш, юкларини жойлаш, тамадди қилиш, дам олиш шароитларини яхшилаш, ландшафтларини замонга мослаб яратиш масаласи кун тартибига қўйилган.

📍Тошкент халқаро аэропортининг олд томонидаги 7 143 кв метр майдонга эга автотураргоҳни Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, «Uzbekistan Airports» ҳисобига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилди.

🪑 Барча аэропортлар ташқи ҳудудидаги автотураргоҳларни АЖ ўз ҳисобига ўтказиш чораларини кўряпти. Аэропортларнинг ташқи ҳудудидаги ўриндиқларни халқаро талаблар асосида жиҳозлаш кўзда тутилган».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Қайси давлат инвесторлари Ўзбекистон аэропортларини хусусий-шериклик асосида ривожлантиришга қизиқяпти?

«Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова (АОКАда ўтган брифингда):

〰️〰️〰️〰️
⚠️ «Аэропортлар стратегик аҳамиятга молик, тоифаланган соҳалар сирасига киргани учун шартномалар халқаро NDA келишувига асосланиб имзоланади. Унда маълумотларни ошкор қилмаслик шарти қатъий назарда тутилади.

🌎 Айтишим мумкин, давлат хусусий шериклик бўйича ҳозирда Туркия, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция, Германия, Россия, Хитой, Корея каби давлатларнинг етакчи инвестиция компаниялари ўз қизиқишларини билдиришган. Таклифлар «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан ўрганилмоқда».

〰️〰️〰️〰️
Халқаро аэропортларимизни рақамлаштириш бўйича қандай ишлар қилиняпти?

📮 «Халқаро аэропортларга йўловчилар мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш Self Check-In замонавий тизими босқичма-босқич жорий қилинмоқда. Келгусида «Uzbekistan Airports» Self Check-In киоскаларини бошқа аэропортларга ҳам жорий қилишни режалаштирган.

🧳 Бундан ташқари, йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказиш Self Bag Drop тизимини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб боряпти».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари бу борада амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо бериб, фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, илмий институтларга буюртмаларни шакллантириш бўйича долзарб йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё саноати, нефть-газ, энергетика, фармацевтика тармоқларини инновацион ривожлантиришга доир вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития науки и инноваций.
Глава государства, критически оценив проводимую в этом направлении работу, обозначил актуальные направления взаимодействия науки и производства, формирования заказов для научных институтов.
В частности, определены задачи по инновационному развитию сельского и водного хозяйства, химической промышленности, нефтегазовой, энергетической, фармацевтической отраслям.

#Mirziyoyev #videoselektor #fan #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Эртага (4 декабрь) АОКА мажлислар залида ўтказиладиган матбуот анжуманлари

Ҳаракатлар стратегияси ҳамда жорий «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури ижроси доирасидаги масалалар муҳокама қилинадиган ушбу тадбирларда вазирлик ва идоралар раҳбарияти иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
● Вақти: 09:30
● Мавзу: Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари

〰️〰️〰️〰️
● Вақти: 11:00
● Мавзу: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишлари

〰️〰️〰️〰️
● Вақти: 14:00
● Мавзу: Иқтисодиётни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари

〰️〰️〰️〰️
● Вақти: 15:30
● Мавзу: Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишлари

〰️〰️〰️〰️
● Вақти: 17:00
● Мавзу: Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

@aoka_uz
⚡️Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития науки и инноваций.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Президент раислигида илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🔰 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

Сегодня под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание, посвященное стоящим перед высшими учебными заведениями, научными организациями, отраслями и регионами приоритетным задачам в области развития науки и инноваций.

🔰 Актуальная информация

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Пировард мақсад – 2021 йилга уч томонлама: Инновация вазирлиги, Фанлар академияси ва олийгоҳлар нима натижаларга эришади, деган саволга аниқ жавоб керак

Президент: Главный вопрос, требующий конкретного ответа: какой результат покажут Министерство инноваций, Академии наук и вузы в 2021 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter