Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Техникум ва коллежларда дарс жараёнлари қайси санадан бошланади?

АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжуманида муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Боламнинг иссиғини туширадиган дори учун 2 минг сўм пул топа олмаган пайтларимиз бўлган..

🔷 Тошкент вилоятида яшаётган кўп фарзандли, «ижтимоий ҳимояга муҳтож» оила қандай қилиб оёққа тургани ҳақида ҳикоя.

«Катта қилиб фермер хўжалигини очмоқчиман. Ўзимга ўхшаган ночор кишиларни ишга оламан. Ҳукуматимиз бизни оғир дамларда ташлаб қўймади. Буни унута олмасам керак...»

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Контракт тўловларига жорий этилган солиқ имтиёзлари

❇️Ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртларида таълим олиш учун контракт тўловига йўналтирилган даромадларга жорий этилган солиқ имтиёзлари борасида тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

🎙Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради.

📘Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтирилган маблағларнинг, шу жумладан, таълим кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш учун йўналтирилган маблағларнинг қуйидаги қисмлари бўйича қўлланилади:

👉 солиқ тўловчининг ёшидан қатъи назар ўзининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;

👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;

👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар.

ДСҚ ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Коллеж ва техникумларга имтиҳонлар 20 ноябрдан 30 ноябргача ўтказилади

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди:

— Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва Давлат комиссиясининг 7-сон баёнига кўра, коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонлари 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар (шу куни ҳам) ўтказилиши белгиланган.

✏️ Тест синовларини ташкил этиш тартиби олий таълим тест жараёнларига ўхшаб кетади. Яъни, икки босқичда ўтказилади. Абитуриентлар тест синовлари белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиши талаб этилади.

Тест синовларига фақат паспорт ва рухсатнома билан киритилади.

❗️Тест синовлари иккита мутахассислик фанидан иборат бўлиб, ҳар битта фанда 30 тадан савол бўлади. Ҳар битта фан учун 1 соатдан вақт ажратилади.

📄 Умумий балл 189 бални ташкил этади. Бунда биринчи блок учун 3.2 балл, 2 блок учун 3.1 балл берилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Замин» фонди “Эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш” дастури доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ мактабида "Zamin Education" лойиҳасини бошлади

Батафсил - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати материалида

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент геология соҳасини модернизация қилиш ва инвестициялар жалб этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Геология-қидирув ишларини ошириш ҳисобига 2021-2022 йилларда минерал хомашё базасини кескин кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги давлат корхоналарини трансформация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам модернизации и привлечения инвестиций в сферу геологии.
Подчеркнута необходимость значительного расширения минерально-сырьевой базы в 2021-2022 годах за счет увеличения объема геологоразведочных работ. Даны поручения по трансформации профильных госпредприятий, привлечению иностранных инвестиций.
Особое внимание уделено подготовке квалифицированных кадров, развитию геологической науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Саноатимизни ривожлантириш учун ҳар бир ерости бойлигимиз бўйича инвестиция жозибадорлигини қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Для развития промышленности нам надо повысить инвестиционную привлекательность каждого полезного ископаемого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔈2021 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИГА ТАКЛИФЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Ҳаракатлар стратегиясининг 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошланди.

🔔 Шу боис “Тараққиёт стратегияси” маркази барчани фаолликка чақиради.

📌Ушбу жараёнда фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
📌Таклифлар taklif.strategy.uz махсус сайти орқали қабул қилинади.

❗️Унутманг, сизнинг таклифингиз халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, Ўзбекистоннинг янада тараққий этишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Энди давлат хизматчиларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари назорат қилинади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вазирлик ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Унга кўра, Агентлик ҳамда вазирлик давлат органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, барча ташкилотларда меҳнат унумдорлигини оширишда спортнинг муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот ва ташвиқот қилишга қаратилган тадбирларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Меморандум билан ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди ҳамда унинг ижроси юзасидан мониторинг олиб боришга келишилди. Демак, ушбу Меморандум шунчаки қоғозда қолиб кетмайди, балки у давлат хизматчиларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва таъминлаш борасида кўмакчига айланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Ўзбекистонда облигациялар бозори: уни тартибга солиш ва такомиллаштириш"

Эртага, 17 ноябрь куни соат 15:00 да АОКА пресс-холида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбарлари иштирокида облигациялар бозорини тартибга солишни такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Унда мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар самаралари

«Халқ сўзи» газетаси, 17.11.2020

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 17 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси 38-Бош Ассамблеясида онлайн иштирок этиши муносабати билан.
● Вақти: соат 11:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Республика «Ҳунарманд» уюшмаси.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар фаолиятини ташкил этиш.
● Вақти: соат 13:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Сарварбек Садуллаев, Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 бўйича вазият ва аҳолидан тушган мурожаатларга жавоблар.
● Вақти: соат 14:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда облигациялар бозори: уни тартибга солиш ва такомиллаштириш.
● Вақти: соат 15:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz