Расмий хабарлар I Официальные новости
118K subscribers
33.5K photos
7.82K videos
53 files
31.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Ҳунарманд-шогирдларга QR-кодли махсус гувоҳнома берилади

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев маълум қилди:

— 3 йил ичида ҳунармандлар сони 4,5 баробарга ошди.

Устоз-шогирд мактаблари
ташкил қилинди. Шогирдларнинг Уюшмадан расман рўйхатдан ўтиши ҳисобига кадрлар масаласида сон ва сифат таъминланишига эришилмоқда.

Яъни шогирдларга Уюшма томонидан QR-кодли махсус гувоҳнома берилди. Шогирдлар тегишли ҳудуддаги бандлик бўлими орқали Уюшма ва Савдо-саноат палатаси билан уч томонлама тизим асосида фаолият юритади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️3 йил ичида ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурслари ажратилди

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев маълум қилди:

— Бу кредит маблағлари ҳисобига бугунги кунга келиб 158 минг ҳунарманд-шогирдларимиз бандлиги таъминланди.

💰 100 млн доллар жалб қилиниши эвазига 28 000 та, яъни қарийб 891 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудлар кесимида олиб қараганда ҳам, масалан Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида ҳам лойиҳалар сони ва қиймати олдинги йилларга нисбатан ошган.

Кредитнинг асосий қисми янги асбоб-ускуналарни харид қилиш, хомашёга йўналтирилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ҳунармандларга фақат 5 тагача шогирдни жалб қилиш мумкин эди, бу чеклов бекор қилинади

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев маълум қилди:

— Президентимизнинг ташаббуслари асосида, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига ўзгартиш киритиш бўйича Олий Мажлисга қонун лойиҳасини киритдик.

Бунда ҳунармандларнинг шогирд олиш ҳуқуқига бўлган чекловларни олиб ташлаш назарда тутилган.

Шу пайтгача қонунда ҳунармандларга фақат 5 нафаргача шогирд жалб қилиш белгилаб қўйилган эди. Шу чекловни бекор қилиш ҳақидаги таклиф Олий Мажлис Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишида маъқулланди.

Энди ушбу қонун лойиҳасининг Сенатда тасдқиланишини кутяпмиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг навбатдаги Бош Ассамблеясида кейинги 2021-2024 йиллар Президентлиги Ўзбекистонга топширилади.

Бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё учун тарихий воқеа ҳисобланади».

〰️〰️〰️〰️
Азиз Муртазоев, Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси ўринбосари. АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА пресс-холида ўтказилган брифингда Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарварбек Садуллаев халқ таълими тизимида Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар фаолиятини ташкил этиш борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабларда жорий этилаётган Давлат-хусусий шериклик тамойилларининг халқ таълими тизимига нима фойдаси бор? Шунингдек, давлат ушбу лойиҳаларга молиявий томондан ҳам шерик бўладими?

Давлат-хусусий шериклик икки томон, яъни давлат ва хусусий секторнинг имкониятларини бирлаштирган ҳолда ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топиш учун моддий ресурсларнинг бирлаштирилиши ҳамда лойиҳа бўйича хавф-хатарларни томонлар ўртасида тақсимланиши назарда тутилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Вазирлик давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган нодавлат умумтаълим муассасаларининг олаётган молиявий даромадларига ҳамда фойдасига аралашмайди ва шерик бўлмайди. Аксинча, тадбиркорлик субъектларига маълум миқдордаги ўқувчиларни бепул ўқитиш каби ижтимоий мажбуриятлар юклатилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Давлат-хусусий шерикликнинг аҳолига нима фойдаси тегади?

Халқ таълими соҳасини олиб қарайдиган бўлсак, биринчи ўринда, давлат балансидаги фойдаланилмасдан турган ёки самарадорлиги паст бўлган объектлар тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш ёки бошқариш учун топширилади. Қўшимча иш ўринлари, замонавий инфратузилма ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида давлат инфратузилмалари ташкил этилиши мумкин. Жумладан, ҳозирда
Халқ таълими вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида 4 та ва Тошкент вилоятида 12 та давлат умумтаълим мактаблари ташкил этилиши бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунда, тегишли қарор лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга ишланмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимни хусусий мактабга берсам, у мактабни битираётганда қандай кўринишдаги шаходатнома олади?

Авваллари нодавлат умумтаълим муассасалари битирувчилари мазкур мактабнинг шаҳодатномасини олиш имкониятлари йўқ эди. Улар давлат умумтаълим мактабларида экстернат тариқасида якуний имтиҳон топшириб, давлат умумтаълим мактаби шаҳодатномасини олар эдилар.

Бугунги кунда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиб, нодавлат умумтаълим муассасалари ҳам худди давлат умумтаълим мактаблари сингари битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома беришларига шароит яратилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозир Ўзбекистонда нечта хусусий мактаб фаолият юритмоқда?

Бугунги кунга келиб, республика бўйича умумий 140 та тўлиқ хусусий нодавлат умумтаълим муассасалари фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 18 та нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар имзоланган. Биргина, Тошкент шаҳри мисолида оладиган булсак, унда 52 та нодавлат умумтаълим муассасаси мавжуд. Нодавлат умумтаълим муассасалар сони, охирги йилларда нодавлат таълим секторига бўлаётган эътибор ва давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳисобига 6 бараварга ошган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Маълум қилинганидек, бугун АОКА пресс-холида ўтказилган брифингда Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарварбек Садуллаев халқ таълими тизимида Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар фаолиятини ташкил этиш борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Кўпинча яхши лойиҳалар фақат Тошкент шаҳрини ўзида қилинади, ҳудудларга етиб бормайди. Шу ҳолат халқ таълими соҳасидаги лойиҳаларида ҳам кузатилмоқдами?

Бугунги кунда халқ таълими соҳасида имзоланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини географик жойлашувидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак,
23 та давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг атиги 4 таси Тошкент шаҳрида, қолган 19 таси республикамиз ҳудудларида амалга оширилмоқда.

Бундан олдинги саволда айтиб ўтганимдек, лойиҳаларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳрида пилот лойиҳа сифатида ишга туширилиб, улардаги учрайдиган муаммо ва камчиликлар бартараф этилган ҳолда бутун республикага жорий этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасида катнашмокчи бўлганлар қай тартибда ва кимга мурожаат қилиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарорига асосан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ташаббус этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари лойиҳа концепцияси ва лойиҳани бахолаш ҳужжатини ўз аризаларига илова қилган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборишлари мумкин.

Шунингдек, лойиҳа концепциясининг наъмунавий шакли ва лойиҳани бахолаш ҳужжатининг тайёрлаш тавсифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарорига илова сифатида кўрсатиб ўтилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коэффициенти паст бўлган умумтаълим мактабларни хусусий секторга ишончли бошқарув асосида топширишдан нима мақсад?

Ҳозирда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри
ва бошқа туман/шаҳарлар марказларидаги умумтаълим мактабларининг айримлари замонавий инфратузилмага эга эмас ва тўғри бошқарув механизмлари йўлга қўйилмаган. Барчамизга маълумки, хусусий сектор бозор иқтисодиёти шароитида ўз ихтиёридаги ресурслардан унумли фойдаланиш, самарадор бошқарув механизмларини жорий этиш ва илғор таълим технологияларни жалб этиш бўйича анча олдинда.

Шу сабабли, хусусий сектор тажрибасини давлат умумтаълим мактабларида жорий этиш орқали ушбу мактабларнинг рақобатбардошлигини ва таълим сифатини ошириш, умумтаълим муассасасининг натижадорлик кўрсаткичларини юқори даражага олиб чиқишга эришиш мақсадида навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган мактабларни хусусий секторга ишончли бошқарувга бериш йўлга қўйилмокда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга ҳозирги кунда иммунитетини кўтариш учун Д витамини берса бўладими? — 00:00

Коронавирус нега ҳар одамда турлича кечади? Масалан, ёшларда оғирроқ, ёши катталарда енгилроқ ўтиши ё аксинча? — 02:40

Ёзда касалланиб, даволандим. Ўшанда МРТ текширувидан ўтгандим. Ҳозир шифокор яна МРТ қилишни талаб этяпти. Зарар эмасми? — 04:08

Можно ли детям проходить КТ (Компьютерная томография)? С какого возраста проводят обследование МРТ? Чем отличается КТ от МРТ (Магнитно-резонансная томография)? — 04:56

Короновирус аломатларини энди сезаётган бемор лаборатор диагностиканинг қайси усулидан ўтиши керак? Қайси усул ишончли? — 06:24

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингдан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда облигациялар бозори: уни тартибга солиш ва такомиллаштириш

Айни дақиқаларда АОКА пресс-холида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

📺 Тўғридан-тўғри томоша қилинг👇

https://www.youtube.com/watch?v=Vs2Cze26_8E

〰️〰️〰️〰️
@Rasmiy_xabarlar_Official
💰 МЧЖлар корпоратив облигациялар чиқариш ҳуқуқига эга бўлди

Бу ҳақда АОКА пресс-холида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📝 Таъкидланишича, Агентлик томонидан «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»га тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Киритилган ўзгаришлар қуйидагиларни назарда тутади:

🔹қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун ушбу молиявий воситадан фойдаланиши мумкин бўлган компаниялар доирасини кенгайтириш;

🔹облигациялар чиқариш қоидаларини хусусий жойлаштириш (ёпиқ обуна) учун соддароқ талаблар ва фонд биржа орқали оммавий жойлаштириш (очиқ обуна) учун юқорироқ талабларни жорий этиш йўли билан иккига ажратиш;

🔹қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини битта проспектга бирлаштириш (хусусийлаштирилаётган корхона ва инвестициявий фондлар бундан мустасно).

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Қимматли қоғозлар чиқарилиши билан боғлиқ янги рисолага кўра, қуйидагиларни белгилаш кўзда тутилмоқда:

▪️жамият фаолиятининг имкон қадар шаффолиги,

▪️қимматли қоғозлар билан боғлиқ ҳавф-хатарларни эълон қилиш,

▪️компания тўғрисидаги ахборотни тўлиқ ошкор этиш.

Ундан ташқари, эмитент қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган ҳужжатлар миқдорини қисқартириш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни назарда тутувчи қоидаларни жорий этиш кўзда тутилган.

Маълумот учун:

🔰 Ёпиқ обуна — оммавий эълонсиз ҳамда реклама кампаниясини ўтказмасдан қимматли қоғозларни аввалдан маълум чекланган сонли инвесторлар орасида жойлаштириш.

🔰 Очиқ обуна — рекламадан фойдаланиб, жумладан, қимматли қоғозлар оммавий таклифи орқали қимматли қоғозларни чекланмаган сонли инвесторлар орасида жойлаштириш.

❗️Мазкур ўзгартиришлар эмитентлар учун имкон қадар қулай шарт-шароитларни яратишга, бозорга МЧЖ ва ҚМЖ шаклидаги янги иштирокчиларни жалб этишга, маълумотларни тўлиқ ошкор қилишга, облигациялар бозорининг ҳажмини оширишга, шунингдек, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишининг сабаби нимада?

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли 2020 йил 16 ноябрдаги ПФ-6111-сон Фармони билан Максудов Алишер Иркинович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Алишер Максудов шу кунга қадар “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ҳокими 500 млн долларлик евро облигациялар чиқариши ростми?

Бу пуллар қайси лойиҳаларга йўналтирилади?

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров видоалоқа орқали мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️〰️
— Бизнинг энг катта вазифамиз, капитал бозорни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

🛡 Ушбу ҳужжат қабул қилинганидан сўнг жуда кўп яхши имкониятлар очилади. Асосий вазифаларимиздан яна бири инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

❗️Агарда Агентлик давлат тарафидан инвесторларга маблағларини ҳимоя қилишга мустақил тарафдан кафолат бера олса, инвесторлар ҳам бизнинг ички бозоримизга киради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигациялар чиқарилишини эълон қилди

🔹2020 йил 17 ноябрь куни Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини Лондон фонд биржасида жойлаштирилишини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

🔸Суверен халқаро облигацияларнинг жойлаштирилишини самарали ташкил этиш мақсадида халқаро инвестицион банклар ва юридик фирмаларга ўз таклифлари бўйича сўровномалар (request of proposals) юборилди ва рақобатли танлов асосида қуйидаги банк-андеррайтерлар, қўшма букраннерлар ва юридик консультантлар танлаб олинди:

☑️ банк-андеррайтерлар – “Сiti”(АҚШ), “J.P. Morgan Сhase” (АҚШ), “Societe Generale” (Франция), “VTB Capital” (Россия) ва “Газпромбанк” (Россия);

💠 юридик консультант – “White & Case LLP” (Буюк Британия).

❗️Жорий йилнинг 19 ноябрь куни жаҳон молия бозоридаги вазиятни инобатга олган ҳолда суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича қарор қилинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter