Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси нега қонунларни четлаб ўтди? ❗️Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 349 млн. сўмга Equinox русумли хизмат автомашинаси харид қилинганлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Бунда Давлат…
Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик томонидан ўтказилган хизмат суриштирувига асосан, Молия вазирлигининг юқорида қайд этилган хати ўзгартирилганлиги, яъни “Нексия-3” русумли” сўзлари чиқариб қалбакилаштирилганлиги аниқланди.

📝 Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратурага ваколати доирасида Молия вазирлигининг жавоб хатига ўзгартириш киритган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши юзасидан ўрнатилган тартибда Молия вазирлигининг мурожаати йўлланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в формате видеоконференции.

Зарубежные эксперти высоко оценили выступление президента Республики Узбекистан.

————

🇫🇷 Бывший евродепутат от Франции Патриция Лалонде:

«Узбекистан продолжает играть координирующую роль между странами, в том числе в рамках ШОС, о чём свидетельствуют поднятые Президентом Узбекистана на этом Саммите вопросы.

Эти проблемы действительно имеют глобальный характер и их решение возможно только путем взаимодействия государств, как это было отмечено в выступлении Главы Узбекистана. Это касается как экономических и социальных вызовов, вызванных пандемией COVID-19, так и проблем международного терроризма.

Инициативы Шавката Мирзиёева по созданию сети медицинских учреждений по борьбе с заболеваниями, вызывающими эпидемии, а также по организации в апреле 2021 г. в г. Ташкенте Международной конференции, посвященной региональной взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, являются своевременными
и необходимыми.

Позиция Ташкента по урегулированию ситуации в Афганистане заслуживает положительной оценки. Именно Шавкат Мирзиёев начал рассматривать Афганистан
как часть Центральной Азии и привлекать эту страну к региональным экономическим процессам»

————

🇰🇿 Замдиректора Казахстанского института стратегических исследований Санат Кушкумбаев:

«В своём выступлении на онлайн-заседании Шанхайской организации сотрудничества Глава Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёев поднял вопрос поддержания «Шанхайского духа» в сложных условиях, в которых на сегодняшний день оказался весь мир.

Действительно, на сегодняшний день коллективное противостояние «старым» и «новым» угрозам – единственная возможность для поддержания региональной безопасности и преодоления общих трудностей – таких, как захватившая весь мир пандемия коронавирусной инфекции.

Предложения, выдвинутые Ш.М. Мирзиеевым, по созданию в рамках Организации механизма совещаний глав министерств и ведомств, ответственных за борьбу с бедностью, формирования сети медучреждений по борьбе с заболеваниями, вызывающими эпидемии, разработке Концепции сотрудничества ШОС в области телемедицины – это не только необходимые шаги для восстановления после COVID-19, но и реальные возможности для развития кооперации в рамках ШОС в таких областях,
как медицина и социальная политика.

В то же время существует целый ряд вопросов, которые не станут «дожидаться» окончания пандемии: среди них экология, строительство транспортной инфраструктуры и промышленное сотрудничество, решение проблемы Афганистана и многие другие вопросы, находящиеся в повестке ШОС.

Выдвинутые Узбекистаном инициативы с этой точки зрения также крайне важны и своевременны».

————

🇵🇰 Гендиректор Департамента по международным отношениям Национальной Ассамблеи Пакистана Васим Икбал Чоудри:

«В Пакистане высоко оценено мнение Ш. Мирзиёева: «ШОС сильна только тогда, когда силен каждый из нас. Для этого важны взаимная поддержка и совместный поиск компромиссов по ключевым вопросам повестки дня». Инициативы Узбекистана в торгово-экономической сфере полностью совпадают в нынешнее время с интересами Пакистана.

В этом контексте Исламабад также заинтересован развивать и укреплять торгово-экономические связи в рамках ШОС со странами Центральной Азии, особенно с Узбекистаном.

Отрадно, что в рамках саммита Президент Ш.М. Мирзиёев озвучил новые перспективы для всех стран ШОС, открывающие инициативы строительства транспортных коридоров, которые помогут вернуть Афганистану его историческую роль соединяющего моста между Центральной и Южной Азией, чему свидетельствуют усилия Узбекистана развивать сотрудничество со странами южного субконтинента, в том числе с Пакистаном.

Запланированная в апреле 2021 г. в г. Ташкенте Международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», в перспективе ещё раз придаст импульс углублению и расширению многоплановых отношений между Ташкентом и Исламабадом».

@aoka_uz
⚡️Камолиддин Беҳзод стипендияси таъсис этилди

Бу ҳақда бугун АОКА пресс-холида ўтган брифингда Бадиий академия Бош илмий-котиби Феруза Обиджонова маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қарор Низомида давлат стипендияси квотаси

🔹дастгоҳли рангтасвир,

🔹рангтасвир
(турлари бўйича),

🔹графика ва миниатюра,

🔹ҳайкалтарошлик
(турлари бўйича),

🔹амалий санъат (турлари бўйича),

🔹дизайн (турлари бўйича),

🔹санъатшунослик,

🔹музейшунослик
(турлари бўйича) таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида тақсимланиши белгиланган.

Стипендия ОТМларда ушбу йўналишлар охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади.

📌 Камолиддин Беҳзод стипендияси қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида берилади:

олий таълим муассасасида ўқиш даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлиги;

соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестивал, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги;

ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги:

ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Янгиҳаёт тумани ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ-4888-сон, 11.11.2020 й.) билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарини Шаҳрисабз шаҳридаги “Oqsaroy Vortex” масъулияти чекланган жамиятида синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.
Бу ерда умумий қиймати 54 миллион долларлик 3 та лойиҳани амалга ошириш, 1 минг 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Президент калава ип ва тайёр мато намуналарини кўздан кечирди, тегишли кўрсатмалар берди.

Глава государства начал поездку в Кашкадарью с ознакомления с производством пряжи и тканей из синтетических волокон в ООО «Oqsaroy Vortex» в городе Шахрисабзе.
Здесь запланировано реализовать 3 проекта общей стоимостью 54 миллиона долларов, создать 1 610 рабочих мест и организовать экспорт продукции на 22 миллиона долларов в год.
Президент осмотрел образцы пряжи и готовых тканей, дал соответствующие указания.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Шаҳрисабздаги корхонада Япония технологияси асосида йилига 22 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинади

Президент Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги «Oqsaroy Vortex» МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

🔹Бу ерда умумий қиймати 54 млн долларлик 3 та лойиҳани амалга ошириш, 1 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

🔹Президент корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди. Унинг анъанавий ип-йигирув корхоналаридан асосий фарқи — бу ерда Япониянинг «Murata» компаниясида ишлаб чиқарилган Vortex технологияси ўрнатилган. Ушбу технологиянинг афзаллиги калава ип тўқилаётганда тола марказлашган ҳаво босими орқали ўтказилади. Натижада ипнинг тукдорлиги камаяди, сифати ортади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, АОКА пресс-холида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
ДНК экспертизасини ўтказиш учун нима топширган яхши: сўлакми ё қон намунаси? Соч толасидан ҳам ДНК олса бўладими?

— Ўзи аслида одам битта оталанган тухум ҳужайрадан пайдо бўлади. Шу сабабли инсоннинг барча ҳужайраларидаги ДНК бир хил ва умри давомида ўзгармас бўлади.

🧪 Шунинг учун қон топширасизми ёки сўлак — бунинг умуман аҳамияти йўқ. Дунёнинг аксарият мамлакатларида тирик шахслардан ДНК учун сўлак намунаси олинади. Бу осон ва қўлай.

☑️ Албатта соч толаси ҳам бизнинг объектимиз ҳисобланади. Аммо соч толаси илдиз қисми билан бўлиши лозим. Қирқиб олинган соч толасида ядро ДНКси йўқ. Соч толасини олиш «инвазив», яъни оғриқ бериб олиш усули ҳисобланади.

🔎 Шу сабабдан Марказимизда солиштирма намуна сифатида шахслардан соч толаси олинмайди. Аммо жиноят ишларида воқеа жойидан топилган соч толалари бўйича экспертиза кўп тайинланади. Аксарият холатларда илдиз қисми бўлса, албатта яроқли натижа берилади ва ушбу соч толасини ким томонидан қолдирилгани идентификация қилинади.

〰️〰️〰️〰️
Фарзандимнинг ДНК таҳлилини ўтказмоқчиман. Таҳлил натижалари мендан бошқа яна кимларга маълум қилинади?

— Фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказиладиган одам ДНКси таҳлили натижалари фақатгина мурожаатчиниг ўзига маълум қилинади. Таҳлил натижасидан манфаатдор учунчи томонга (масалан буви, бобо, яқин қариндошларига) маълумот берилмайди.

⚖️ Суд
ва тергов органлари томонидан тайинланган экспертизалар бўйича ҳам шундай, тадқиқот хулосаси фақатгина экспертиза тайинланган органга юборилади.

〰️〰️〰️〰️
Биологик оталикни отанинг намунасисиз ҳам текширса бўладими?

— Биологик оталикни қатъий белгилаш учун тахминдаги отанинг намунаси зарур. Аммо, баъзи бир ҳолатларда, масалан биологик ота вафот этган бўлиши мумкин, чет элда бўлгани ёки бошқа бир сабабларга кўра намуна топширишнинг имконияти йўқ ҳолатларда унинг яқин қариндошлари намуналари орқали биологик оталикни текшириб кўрса бўлади.

📎 Мисол учун, унинг ота-онаси, ака укалари, опа-сингиллари намуналари топширилганда қариндошликни маълум бир миқдорда аниқлаш мумкин. Қариндошларнинг сони қанча кўп бўлса, ушбу турдаги тадқиқотларнинг аниқлик даражаси ошади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА пресс-холида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official