Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун
✅ Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйнинг олд томонида Давлат байроғи мурал-санъатида акс эттирилди.
Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
✅ Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйнинг олд томонида Давлат байроғи мурал-санъатида акс эттирилди.
Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги қаҳрамон аёл ҳикояси
Ватан ичида “ватансиз” яшаш осон эмас... Гоҳида инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, ғам уни кетма-кет синайди.
🔷 Ушбу лавҳамиз қаҳрамонини ҳам ҳаёт ўз синовлари билан "сийлади". Бахтсиз ҳодиса сабаб, аввал соғлигини, кейин эса бошпанасини йўқотди. 3 йил ичида 28 марта жарроҳлик столида ўтирди.
🔷 Шундай пайтларда у тақдирига тан бериши мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Ҳукумат лавҳамиз қаҳрамонини “синган” пайтида ёлғиз қўймади ва унга яшашга умид ва ишонч берди. Унинг ҳаёти бугун мутлақо бошқача!
Лавҳамиз орқали қаҳрамонимиз ҳаётини қандай қилиб ўзгартиргани, иш ўрни яратгани ва Янги Ўзбекистондаги келажак орзулари ҳақида билишингиз мумкин...
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

#Инфографика
✅ 2020–2025 йилларда Ўзбекистон гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни 2020–2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
✅ Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистонда гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
✅ Гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизациялаш доирасида гидрометеорологик станциялари ва постлари сони 335 тадан 397 тагача ортади.
❗️“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4896-сон, 17.11.2020 й.)

🔷 Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумида иштирок этинг!
🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат лидерлари дастури ҳамкорлигида ташкил этилаётган Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумига таклиф этамиз.
🗒 Форум 2020 йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Тошкент вақти билан соат 11:00 да онлайн шаклда инглиз ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.
📌 Форумни онлайн кузатиб бориш
📌 Форумда фикр билдириш: ✅ 1-кун ✅ 2-кун:
✅ Форумнинг асосий қисми видеотрансляция шаклида ўтказилганлиги сабабли, уни онлайн кузатиб бориш учун YOUTUBEдаги каналдан фойдаланилади. ZOOM платформасидан форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва онлайн ёзишмалар учун фойдаланилади.

#Kун_ҳикмати
Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.
Имом Ғаззолий

🔷2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
✍️ “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
➖ 2 сентябрь – пайшанба;
➖ 3 сентябрь – жума.
🗓 Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

🇺🇿 Бугун ҳаётбахш куй ва сўз — мадҳиямиз яралган кун
✅ Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Яна бир мунаввар тонгни қарши олганингиз муборак бўлсин.
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.
✊Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочсин.

🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади
Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.
✅ Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.
❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

YouTube
The Academy of Public Administration Uzbekistan
Share your videos with friends, family, and the world
Forwarded from Segment.uz
⚡️Болалар учун “Aqlvoy” телеканали ташкил этилади
“Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
📡 Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.
📌 Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.
🔰 Мазкур телеканал:
➖ “Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;
➖ республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;
➖ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

✍️ “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
✅ Фармон суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишга, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
✅ Эндиликда судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, коррупцияга мойиллиги аниқланади. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш имтиҳонлари Интернет тармоғи орқали онлайн ёритилади. Уларнинг иш самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланиб борилади.
☝️Бугунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланган.
🔎 Янги электрон рейтингда ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кузатиб боради.
✅ Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.