Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг.

Савол. Давлат солик қўмитаси томонидан ўтказилаётган ютуқли ўйинда нима учун фақат Тошкент шаҳри фуқаролари иштирок этиши мумкин? Бошқа худудлардаги истеъмолчиларга ҳам бундай имконият берилса мақсадга мувофиқ бўларди.
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Собиқ МХХ офицерининг мурожаати Марказ эътиборида

Жорий йилнинг 8 октябрь куни KunUZ сайтида эълон қилинган лавҳада собиқ МХХ офицери адолатсизлик туфайли қамалиб чиққани, ДХХ тизими янгилангани туфайли у суд томонидан оқлангани, бироқ унга етказилган моддий ва маънавий зарар қоплаб берилмагани тўғрисида сўз боради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати хабар беришича, марказ томонидан собиқ МХХ офицерининг ОАВ орқали мурожаатида кўтарилган масалалар Бош прокуратура томонидан қонун доирасида ва адолатли кўриб чиқилишини сўраб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига расмий хат юборилди.

Марказ Ўзбекистон Президентининг инсонпарвар сиёсатини халқимиз ва халқаро ҳамжамият кенг қўллаб-қувватлаётганини алоҳида таъкидлади.

Шу маънода, собиқ МХХ офицерининг мурожаатида кўтарилган масалалар қонун доирасида ва адолатли кўриб чиқилиши ҳар томонлама мақсадга мувофиқ, дейилади марказ хабарида.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президентнинг давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича Фармони тарғиботига бағишланган семинар ташкил этилди

Унда халқаро молия институтлари ва нуфузли хорижий аудиторлик компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва фонд бозорининг профессионал иштирокчилари қатнашдилар.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, тадбирда қисқа вақт ичида бутун республикани қамраб олган, яқинда яратилган лойиҳа - Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси ҳақида сўз юритилди. Ушбу клиникалар мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилган.

Давлат объектларини сотиб олиш, шунингдек корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ ҳар қандай савол туғилганда тадбиркорлар унга мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай шаҳридаги «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видео мурожаат йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида глобал инқироз шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтди, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев направил видеопослание участникам церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров «CIIE-2020» в городе Шанхае.
В своем выступлении глава нашего государства остановился на ключевых вопросах расширения взаимовыгодного торгово-экономического сотрудничества и развития межрегиональных связей в условиях глобального кризиса, а также выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #kurgazma #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Яна 81 кишида коронавирус аниқланди

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг:

63 нафари Тошкент шаҳрида,

9 нафари Наманган вилоятида,

9 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар — 67 779 нафар.

♻️Бугун айни пайтга қадар 116 киши соғайди ва коронавирусни енгиб ўтганларнинг жами сони 65 001 нафарга етди.

🛏 Ҳозирда 2 201 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📌 Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовида қанча одам қамраб олинади?

📌 Вакцинанинг акс таъсир кузатилса, синовлар тўхтатиладими ёки давом этадими?

📌 Нега айнан Хитойдаги вакцина танланди?

📌 Вакцинанинг акс таъсири билан кўнгилли вафот этса, унинг оиласига компенсация тўлаш ёки унинг оиласига ғамхўрлик қилиш учун чора-тадбирлар кўзда тутилганми?

⚡️ Шу ва бошқа саволларга "Халқ сўзи"нинг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, биолог олим Иброҳим Абдураҳмонов билан ўтказган видеосуҳбатидан жавоб топишингиз мумкин.

🖥 Видеони кўриш

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — «Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари»

15 октябрь куни Президентимиз раисилигида Давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Эртага, 5 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида мавзу бўйича барча саволларга жавоб берилади.

Иштирок этади:

🎙Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
🎙Кадастр агентлиги
🎙Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
🎙Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ва БМТ ваколатхоналари ҳамкорлигида «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди

👉 Батафсил

@aoka_uz
❗️Матбуот анжумани — «Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг Kun.uz нашрига берган интервьюси юзасидан»

Эртага, 5 ноябрь куни соат 12:00 да АОКАда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида мавзу бўйича барча саволларга жавоб берилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 65 мингдан ошди

Бугун 231 кишида инфекция аниқланди. 3 нафар бемор касалликдан вафот этди.

Айни вақтда 324 бемор оғир аҳволда.

Кун давомида 12 ҳудудда 227 бемор соғайди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Иш стажи ҳақида ҳужжатлар йўқолган бўлса қандай тасдиқланади?

Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқаролар кўпинча иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар корхона ва ташкилотларда сақланмаганидан ёки улар томонидан архив идораларига сақлаш учун топширилмаганидан ҳамда ўзлари томонидан йўқотилганидан азият чекишади.

Бу каби ҳолатларда муаммонинг ечимини топиш учун фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид қонун ва қонун ости ҳужжатларига асосан иш юритилса тўғри бўлади.

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда иш стажини тасдиқлаш бўйича қуйидаги тартиблар белгиланган:

▪️Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашишади.

▪️Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёки бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.

▪️Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда ҳам ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун, 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣 Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари ҳақида

🕙 11:00

🎙Кадастр агентлиги

🎙Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

🎙Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

🎙Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
〰️〰️〰️〰️〰️

📣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг Kun.uz нашрига берган интервьюси юзасидан

🕙 12:00 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутасаддилари
〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Мактабгача таълим соҳасида аҳолидан келган саволларга жавоб

🕙 15:00 Мактабгача таълим вазирлиги

Спикер: Мавлуда Асқархўжаева – матбуот котиби

📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 5 ноября, в АИМК

📣 О борьбе с коррупцией в системе выделения земли и основах законодательства в данной сфере

🕙 11:00

🎙Национальное кадастровое агентство

🎙Законодательная палата Олий Мажлиса

🎙Агентство по противодействию коррупции

🎙Министерство
сельского хозяйства
〰️〰️〰️〰️〰️

📣Об интервью директора Центра экономических исследований и реформ Обида Хакимова на Kun.uz.

🕙 12:00 Сотрудники Центра экономических исследований и реформ
〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Ответы на вопросы населения в области дошкольного образования

🕙 15:00 Министерство дошкольного образования

Спикер: Мавлуда Аскарходжаева – пресс секретарь

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Зуҳриддин Қодиров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқарма бошлиғи:

— Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатдор вазирликлар билан ҳамкорликда кадастр тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишларни бошлаган.

🔎 Статистик маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, 2019 йилда Кадастр агентлиги ходимлари билан боғлиқ 30 дан ортиқ коррупцион ҳолатлар аниқланган. 2020 йил ноябрь ойига қодар ушбу ҳолат 21 тани ташкил этмоқда.

❗️Коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида комплаенс назорат тизимини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тизимни жорий этиш орқали кадастр хизматида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

〰️〰️〰️〰️
АОКА мажлислар залида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official