ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Президентимизнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Иноятов Амрилло Шодиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️3 ноябрь куни Ўзбекистонда 231 кишида коронавирус аниқланди
Касалликдан вафот этганлар сони 574 (+1) нафарга етди. Айни вақтда 326 бемор оғир аҳволда.
Кун давомида 13 ҳудудда 214 бемор соғайди.
Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official

2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундан аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.
2020 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.
Каналга уланиш: 👇

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусидаги халқаро онлайн-конференция бошланди.
🌐 Анжуманнинг мақсади Орол денгизи фожиаси тўғрисида хабардорликни глобал миқёсда оширишдан иборат. Тадбирда халқаро ташкилотлар вакиллари, экологлар, олимлар, инфлюенсер ва блогерлар иштирок этмоқда.
📍Конференцияда экологик фожианинг салбий оқибатларини юмшатишнинг қўшимча чора-тадбирлари сифатида маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш нуқтаи назаридан минтақада ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини жорий этиш истиқболлари, атроф-муҳитни қайта тиклаш бўйича инновацион воситалар ва механизмлар, Оролбўйида соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал этишнинг устувор масалалари муҳокама қилинади.
@aoka_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот котиблари учун «Давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш: замонавий талаб ва тенденциялар» мавзусидаги ўқув-семинари бошланди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда сурдо таржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Жорий йилнинг 3 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 11 та туман Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида “surdo-online” планшетлари ишга туширилди.
Давлат хизматлари марказларининг кириш қисмларида, фуқароларни қабул қилиш бурчакларида (ресепшнда) ҳамда “surdo-online” планшетлари жойлашган операторларнинг иш столига махсус белгилар жойлашган.
Ушбу белгилар, ўз навбатида Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри “surdo-online” планшети жойлашган операторга йўналтиради.
“Surdo-online” планшетлари интернетга уланган бўлиб, бевосита онлайн тарзда доимий равишда ишлайди ва шу вақтнинг ўзида операторга таржима қилади.

🎙Бугун, 4 ноябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:
📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида
🕙 14:00 ➖ Коронавирусга қарши кураш штаби
Спикер: Ботир Қурбонов – штаб аъзоси
〰️〰️〰️〰️〰️
📣Гендер тенглик билан боғлиқ масалалар юзасидан
🕙 15:00 ➖ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📣 Солиқ соҳасида аҳолидан келган саволларга
жавоб
🕙 15:30 ➖ Давлат солиқ қўмитаси
Спикер: Музаффар Назаров – бошқарма бошлиғи ўринбосари
📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Брифинги, запланированные на сегодня, 4 ноября, в АИМК
📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией
🕙 14:00 ➖Штаб по борьбе с коронавирусом
Спикер: Ботир Курбанов – член штаба
〰️〰️〰️〰️〰️
📣 О мерах, принятых по вопросам гендерного равенства
🕙 15:00 ➖Министерство по поддержке махалли и семьи
Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь
〰️〰️〰️〰️〰️
📣 Ответы на вопросы, связанные с налоговой сферой
🕙 15:30 ➖ Государствнный налоговый комитет
Спикер: Музаффар Назаров – заместитель начальника управления
📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

⚡️Ўзбекистонда кенг кўламли Антикоррупция ҳафталиги ўтказилади
❗️9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунини юртимизда кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда ноябрь–декабрь ойлари давомида Антикоррупция ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда агентлик ахборот хизмати.
🔹Ҳафталик доирасида бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳаллий ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, шунингдек истиқболдаги долзарб вазифалар ва тенденцияларни муҳокама қилишга қаратилган халқаро ва минтақавий анжуманлар ташкил этилади.
🔸Бундан ташқари, вазирлик ва идораларда ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун очиқ эшиклар куни, ёшлар иштирокида ижтимоий сўров ва акциялар, шунингдек коррупцияга қарши курашишни тарғиб этишга қаратилган танловлар ўтказилади.

#Тайинлов
Бекмуродов Адхам Шарипович Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисинининг ўринбосари – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар А.Ш.Бекмуродов “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қонун лойиҳаси етарлича овоз ололмади ва қонун ташаббускорига қайтарилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар беришича, депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишган.
Даставвал қонун лойиҳасини қабул қилиш заруратига, унинг концептуал жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан улар аниқланган жойнинг ўзида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо тайинлаш механизмларини соддалаштиришга эҳтиёж мавжудлиги мазкур ҳужжатнинг ишлаб чиқилишига асос бўлмоқда.
Хўш, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилинишидан қандай натижалар кутилади?
Таъкидлаб ўтилганидек, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати алтернатив орган сифатида профилактика (катта) инспекторларига берилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг натижасида ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдан узоқ масофада жойлашган бошқа ваколатли органлар ёки судларга боришини истисно этган ҳолда фуқароларнинг ортиқча харажат қилиши ва сарсон бўлишининг олди олинади.
Депутатлар қонун лойиҳасидаги профилактика инспекторига берилаётган ваколат қанчалик аҳамиятга эгалиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Бу ҳуқуқни қўллашда субъективлик пайдо бўлишига, профилактика инспекторларига норасмий режалар қўйилишига ҳамда фуқароларда эътирозлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️
📈 Ўзбекистонда жами 67 698 нафар беморда коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган, ҳозирги кунгача 64 885 нафар (96 фоиз) бемор бутунлай соғайди, 2238 нафари эса даволанмоқда.
🌐 Дунё миқёсида 48 миллион нафар беморда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 34,3 млн нафари соғайган, 1 млн 220 минг нафари вафот этган.
▪️Сўнгги бир суткада (03.11.2020) касалланишнинг 484,5 минг янги ҳолати қайд этилиб, 8,2 минг нафар бемор ушбу касалликдан вафот этди
〰️〰️〰️〰️
Асосий касалланиш ўчоқлари:
▫️АҚШ: 9,692,528 (+94,463) нафар фуқаро касалланган, 238,641 (+1,199) нафар бемор вафот этган.
▫️Ҳиндистон: 8,312,947 (+46,033) нафар фуқаро касалланган, 123,650 нафар (+511) бемор вафот этган.
▫️Бразилия: 5,567,126 (+12,920) нафар фуқаро касалланган, 160,548 (+276) нафар бемор вафот этган
▫️Россия: 1,673,686 (+18 648) нафар фуқаро касалланган, 28,828 (+355)нафар бемор вафот этган.
▫️Франция: 1,502,763 (+36,330) нафар фуқаро касалланган, 38,289 (+854) нафар бемор вафот этган.
📍Араб Республикаларида:
▫️С.Арабистони: 348,510 (+473) нафар фуқаро касалланган, 5,456 (+19) нафар бемор вафот этган.
▫️Қатар: 133,143 (+226) нафар фуқаро касалланган, 232 нафар бемор вафот этган.
▫️БАА: 136,149 (+1,008) нафар фуқаро касалланган, 503 (+6) нафар бемор вафот этган.
📍Қўшни республикаларда:
▫️Қозоғистон: 113,309 (+449) нафар фуқаро касалланган, 1,857 нафар бемор вафот этган.
▫️Қирғизистон: 60,279 (+400) нафар фуқаро касалланган, 1,159 (+4) нафар бемор вафот этган.
▫️Афғонистон: 41,728 (+95) нафар фуқаро касалланган, 1,544 (+3) нафар бемор вафот этган.
▫️Тожикистон: 11,139 (+43) нафар фуқаро касалланган, 83 нафар бемор вафот этган.

«Журналист бир қадам олдинда юриши керак»
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Касб этикаси бўйича жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда журналистларнинг билим-кўникмалари, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
— Бугун ижтимоий тармоқларнинг фаоллик даражаси ошган, улар жамиятдаги кўпгина муаммоларни олиб чиқиб, мутасаддиларни доимо эътиборли бўлишга ундамоқда. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, айрим Telegram-каналлар, сайтлар орқали жамият ҳаётида ўз ўрнига эга, таниқли шахслар ҳақида тасдиқланмаган, ёлғон маълумотларнинг тарқалиши оқибатида кўнгилсиз ҳолатлар ҳам кузатилиб турибди. Бизнинг Кенгашимиз бундай асоссиз ахборотлар ҳужумига қарши ўзимизнинг таҳлилий мақолаларимиз билан чиқишлар қилиб, халқни нотўғри маълумотлар қурбони бўлиб қолишидан ҳимоя қилишимиз муҳим, — деди Касб этикаси бўйича жамоатчилик кенгаши раиси К.Баҳриев.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
Маълум қилинганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Россиядан келган меҳмонларда ПЗР маълумотномаси мавжуд бўлса 14 кунлик карантинда бўлиши шартми? Аниқ расмий маълумотларни қаердан олса бўлади?
🛩 Хориждан келаётган шахсларнинг республика ҳудудига киришидан аввал 72 соатдан кам бўлмаган манфий ПЗР тест таҳлил натижаси бўлиши керак.
🚧Агар 72 соатдан ошган тест таҳлили ва шахсда касаллик белгилари (тана ҳарорати кўтарилган, йўтал, шамоллаш аломатлари) бўлса, у ҳолда уй шароитида карантинга олиниши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Менда Covid -19 инфекцияси симптомлари йўқ, лекин мен касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлдим. Ҳудудий СЭСга бепул таҳлил топширишим мумкинми?
❗️Авваламбор касалланган беморлар билан мулоқотдан сақланиш лозим. Ижтимоий масофа сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш ва антисептиклардан фойдаланиш тавсия этилади.
📢 Агар мулоқот содир бўлганда ҳудудий поликлиникага мурожаат қилиб, шифокор тавсиясига биноан йўлланма олинади ва ҳудудий Санитария-эпидемиология хизматига бепул тест топшириш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Грипп ва пневмококкга қарши вакциналарни бир вақтда олса бўладими?
💉Дунё тажрибаси грипп ва пневмококк вакцинасини бир вақтда олиш самаралироқ таъсир этишини кўрсатмоқда.
📍Грипп касаллигининг асосий асоратларидан бири пневмония ҳолатига олиб келишидир, шунга кўра касалликка қарши иммунитет бир вақтнинг ўзида ҳосил бўлиши ижобий таъсир кўрсатади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирусдан уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда вирус неча кунгача яшайди. Вирусни баратараф қилиш учун қандай дезинфекция ишларини амалга ошириш мумкин?
🔎 Илмий тадқиқодлар коронавирус инфекциясининг юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача эканлигини кўрсатади.
📢 Касаллик аниқланган уй ҳақида маълумот ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.
🚿 Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказишлари мумкин. Дезинфекция дейилганда, нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича юқори бошқарув органига раис этиб сайланди
Жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО Минтақавий конференциясининг Европа учун ўттиз иккинчи сессияси ташкил этилди.
—
⚡️Министр сельского хозяйства Республики Узбекистан Жамшид Ходжаев избран председателем Управляющего органа высокого уровня ФАО по Европе и Центральной Азии
2-4 ноября этого года организована тридцать вторая сессия Региональной конференции Продовольственной и сельскохозяйственной Организации Объединенных Наций (ФАО) для Европы
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати

Бугун АОКА залида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмат раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Реабилитация марказларида зўрлик ишлатилишидан жабр кўрган хотин-қизларга қандай ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади ва бу каби марказларга асосан кимлар мурожаат қилиши мумкин?
➖ Мамлакатимизда оғир ижтимоий аҳволда қолган, жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари иш олиб боради, уларнинг сони ҳозирда юртимизда 197 та.
🔰 Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказларга фуқаролардан 14 849 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 5 796 тасига психологик, 3 680 тасига юридик, 503 тасига тиббий ва 1 553 тасига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган.
🛏 Мурожаат қилганларнинг 2 577 нафари билан марказ психологлари иш олиб борган, тиббий ёрдамга муҳтож 497 нафар шахсга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасаларига юборилган. 442 нафар фуқаро марказлардаги ётоқхоналарга жойлаштирилган ва уларга зарур ёрдамлар кўрсатилган.
🚫 Ўзаро таҳлиллар давомида мурожаатчиларнинг 9 870 нафари ёки 67 % га яқини фақатгина юридик ва психологик маслаҳат олиш учун мурожаат қилгани ва уларнинг мурожаатларида зўравонликка учраш аломатлари йўқлиги аниқланган.
📝 Мазкур мазмундаги мурожаат эгаларига 2000 та ҳуқуқий ёрдам, хусусан, 1 539 тасига ҳуқуқшунослар томонидан маслаҳатлар берилди. 217 нафар фуқарога турли мазмундаги ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришда, 189 нафар фуқаронинг Ҳимоя ордери олишида ёрдам берилди. 55 нафарига суд ва бошқа идораларда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда вакиллик қилинди.
👨🏻 Афсуски, мазкур турдаги марказларга эркаклар ва ҳатто болаларнинг мурожаат қилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.
🔎 Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жисмоний зўравонлик асосан оилаларда содир этилиб, эр-хотин, қайнона-келин ёки куёв ўртасидаги турли можаролар оқибатида юзага келмоқда.

«Дугонамга турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учрагани сабабли ҳимоя ордери берилган. Аммо дугонам бу салбий ҳолат кейинчалик яна давом этишидан чўчимоқда.
❓Ҳимоя ордери қанча муддатга берилади ва бу муддатни яна чўздириш мумкинми?»
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда ушбу саволга жавоб берилди:
✅ Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 январдаги қарорига асосан, ҳимоя ордери — ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган вақтдан эътиборан кучга киради.
⏳ Оиладаги жабрланган аёлнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурати вужудга келган, ҳимоя ордери амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра кўпи билан ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин.
👨🏻✈️ Бунинг учун ҳудуд профилактика инспектори беш иш куни мобайнида жабрланувчининг аризасига кўра мавжуд хавф бартараф этилган ёки этилмаганини ўрганади.
📎 Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи икки иш куни мобайнида тегишли ҳужжатларга асосан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтиради ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.
❗️Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилган даврда зўравонлик содир этган шахсларга қонун доирасида қўшимча чеклов ёки профилактик чора-тадбирлар белгиланиши мумкин.

Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара-божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни республикамиз ҳудудидан қонунга хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.
Давлат божхона қўмитаси aхборот хизмати маълумотига кўра, республикамиздан транзит тарзида ўтаётган юк поезди инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилганида, вагонлардан иккитасида олдиндан тайёрланган хуфёна жойларга 44 дона 5 литрлик сиғимга эга елим идишлар яширилганлиги фош бўлди.
Текширув давомида елим идишларга 11 кг. 987 гр. оғирликдаги героин, 33 кг. 240 гр. гашиш ҳамда 127 кг. 254 гр. ҳажмдаги гашиш мойи солингани аниқланди. Натижада қарийб 172,5 кг. оғирликдаги гиёҳванд воситаларнинг республикамиз ҳудудидан яширин равишда ўтказилишига чек қўйилди.

📹 АОКА залида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмат раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА залида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров иштирокида ўтказилган брифингда соҳа билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓«Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига кўра, эндиликда тўловларни нақдсиз қабул қилганда солиқ солиш базасига киритилмайдими?
➖ Жорий йил 30 октябрда имзоланган Президент фармонига кўра, энг аввало, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ тартиб-таомилларини соддалаштириш ва енгиллаштириш, уларни шаффофлаш ва солиқ юкини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлага алоҳида эътибор қаратилган.
💰 Эндиликда, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталаридан фойдаланган ҳолда, жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғини тўлашга мажбурий ўтиш учун ҳисобга олинмайди.
✅ Бундан кўриниб турибдики, ушбу чора солиқ солинадиган базани яшириш эмас, аксинча пластик карталарни чекловсиз қабул қилиш орқали даромадларни ошириш, нақд пулда олинган суммаларни акс эттиришга имкон беради.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Уй сотиб олдим. Лекин менга хизмат кўрсатган риэлторлик фирмаси кўп миқдорда солиқ тўлашини важ қилиб, хизмат ҳақини ҳеч қандай расмиятчиликларсиз нақд беришимни сўради. Бу қанчалик тўғри?
➖ Албатта бу нотўғри. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатилганда ёки маҳсулот сотилганда белгиланган тартибда шартнома тузилиши ёки сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериши шарт!
⚠️ Бу талабларнинг бажарилмаслиги белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган.
📉 Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб риэлторлик хизматлардан олинадиган даромадларни қонуний муомалага жалб қилиш учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача камайтирилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Турмуш ўртоғимнинг ойлик маоши кам. Бўш кунлари қурилиш ташкилотларига иш сўраб борса, мавсумий ёки кунлик ишга қабул қилмади? Шу жараёнларни соддалаштириш имкони йўқми?
➖ Ушбу Фармонда қурилиш корхоналарига ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда, меҳнат шартномасини тузмасдан, нақд пулда тўлаш ҳуқуқи (меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорининг 10 фоизигача) билан муддатли равишда ишга ёллашга рухсат берилди.
🔎 Эндиликда қурилиш ташкилотлари ёлланма ишчиларнинг рўйхатини олиб, уларга даромад ва ижтимой солиқларни ҳисоблашлари ва ҳисоботларда кўрсатишлари имкони берилди.
💵 Бу ўз ўрнида корхона учун ёлланма ишчиларни қонуний ортиқча оворагарчиликларсиз ишлатиш учун қулай имконият ва ишчи учун пенсия стажи ва пенсия ҳисоблаш учун манба сифатида қаралади