Qashqadaryo kadastr_press
2.69K subscribers
10.9K photos
1.53K videos
4 files
6.1K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI QASHQADARYO VILOYATI BOSHQARMASI FAOLIYATIGA DOIR XABARLAR BILAN TANISHIB BORING

Fuqaro murojaati uchun :
75 227 81 95
75 227 51 13

Bizga xabar yo'llash 👉 @kadastrpress_bot
Download Telegram
Ko'kdala tumani kadastrida huquqiy targ'ibot

▫️Ko'kdala tumani
kadastri xodimlari uchun boshqarmaning Korrupsiyaga qarshi kurash hamda Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish bo‘limlari xodimlari tomonidan huquqiy targ'ibot tadbiri tashkil etildi.

▫️Kun tartibidagi asosiy masala - xodimlar o'rtasida korrupsiyaga qarshi murosasizlikni shakllantirish, mansab vakolatini suiiste'mol qilish holatlarining oldini olish hamda odob-axloq qoidalariga rioya etilishiga qaratildi.

🔗Kadasrt xodimlarining huquqiy savodxonligini oshirish bo'yicha targ'ibot tadbirlari viloyat bo'ylab davom etadi.

🇺🇿 telegram | instagram | facebook
#Kadastr_agentligi #UzDKP #Kadastr_yigmajildi

🔸Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi tuman (shahar) filiallariga o'tgan hafta davomida kadastr yig'majildini shakllantirish bo'yicha kelib tushgan murojaatlar to'g'risida statistik ma'lumot.

▫️Hisobot davri 10-17 sentabr

🇺🇿
telegram | instagram | facebook
#matbuot_anjumani

Ayni damda Qarshi shahridagi Jurnalistlar uyida Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi boshlig'i G'ayrat Hamroyev ishtirokida matbuot anjumani bo'lib o'tmoqda.

Tadbirda mas'ullar O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining joriy yil 22-avgust kunida qabul qilingan VM-409-son, VM-411-son, 25-avgust kunidagi VM-424-son hamda 29-avgust kunidagi VM-426-son Qarorlari mazmun-mohiyati bo'yicha ma‘lumotlar berishmoqda.

🇺🇿 telegram | instagram | facebook
Тест синовларидан ўтолмаган рўйхатдан ўтказувчи ходимнинг ваколати чекланади

Тест синовларидан ўтолмаган рўйхатдан ўтказувчиларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ваколати чекланади

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев Кадастр соҳасида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.

Ҳукумат қарори (409-сон, 22.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, тест синовларидан ўтолмаган ёки малака ошириш курсларидан четлатилган рўйхатдан ўтказувчилар малака ошириш курсларида қайта ўқиб, тест синовларидан муваффақиятли ўтгунига қадар уларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш ваколати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан чекланади.

Рўйхатдан ўтказувчилар малака ошириш курслари якунлари бўйича ўтказиладиган тест синовларидан такроран ўта олмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ой муддатда уларни бошқа ишга ўтказиш масаласини кўриб чиқади.

"Тест синовларидан ўтолмаган ёки малака ошириш курсларидан четлатилган рўйхатдан ўтказувчилар олти ой давомида малака ошириш курсларида қайта ўқитилади" — дейди Бошқарма бошлиғи Ғайрат Ҳамроев.

🇺🇿ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!👇
https://t.iss.one/+UjOf6LoeHTEyZWQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Qashqadaryo #kadastr_matbuot_anjumani

G'ayrat Hamroyev matbuot anjumanida OAV vakillarining savollariga javob berib, Kadastr sohasidagi xabarlarni faol yoritib borayotgan soha egalariga tashakkur izhor etdi

VIDEO 16 MB

🇺🇿 telegram | instagram | facebook
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда юзага келадиган низоларни судга қадар ҳам ҳал этиш мумкин

Кадастр бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев соҳада қабул қилинаётган қонунлар ҳақида матбуот анжуманида маълумот берди.

"Ҳукумат қарори (426-сон, 29.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди"— дейди Бошқарма бошлиғи. Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) устидан шикоят қилиб, юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга мурожаат қилиши мумкин.

Комиссия мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт. Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

👉 @Qashqadaryo_ahli