PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳудудларда

Туман ҳокими боғбонлар билан учрашди

Куни кеча Президент Ш.Мирзиёев раислигида узумчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди. Унда узумчилик тармоғида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилган эди.

Ушбу видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Пискент туманида ҳам бир қатор ишлар бошлаб юборилди. Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев узумчиликка ихтисослашган “Мингтепа” маҳалласида бўлди. Маҳалладаги тажрибали боғбонлар билан ўтган жонли мулоқотда узумчиликнинг сир-асрорлари, соҳани янада ривожлантириш, янги токзорлар барпо этиш, маҳаллада боғдорчилик ва томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тўпланган тажрибани бошқа маҳаллаларга ҳам оммалаштириш масалаларида суҳбатлашилди.

Шундан сўнг туман ҳокими миришкор боғбонлар хонадонларида бўлди. Уларнинг тажрибаси, режалари билан яқиндан танишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик
#Ҳудудларда

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг навбатдаги манзили “Оқтепа" маҳалласи бўлди. Ҳоким ўринбосарлари С.Ҳамдамов, Б.Шерматов ҳамроҳлигида маҳалла ҳудудидаги 12-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, синф хоналарининг иссиқлигини кўздан кечирган ҳоким ўқувчилар учун зарур барча шароит яратилганлигини назоратга олди. Шу билан бирга "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барча таълим муассасаларига кўпроқ мевали дарахт кўчатлари экиш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Ўрганиш давомида туман раҳбарлари маҳалла болалари учун ташкил этилган министадионда бўлиб, таъмирталаб жиҳатлари назоратга олинди. Стадионни сақлаб туриш ва самарали фойдаланиш бўйича зарур топшириқлар берилди. Шунингдек, Р.Рихсиев давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари кетаётган мактабгача таълим муассасасида иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Ушбу муассаса битгач, “Оқтепа” МФЙдаги 100 нафар болажонлар боғчага қамраб олинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Пискент туманининг чегараолди ҳудудлари билан яқиндан танишган эди.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Муротали" маҳалласи Қўштепа қишлоғида бўлди. Мутасадди раҳбарлар томонидан мурожаатлар "хонадонбай" ўрганилди. Ҳоким Ёшлик кўчаси истиқоматчилари билан самимий суҳбат қуриб, ҳаёт тарзи, шарт-шароитлари, уларни ўйлантираётган масалалар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилди. Унда мавжуд имкониятлар, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатлилиги, бандлиги таъминланганлигига эътибор қаратилди.

Жумладан, тикувчилик қилиш имкони мавжуд фуқароларга тикув машинаси олиб бериш, айрим фуқароларни табиий газ тармоғига улашда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Куни кеча вилоят ҳокими в.б. З.Мирзаев туманимизга ташрифи чоғида “Файзобод” маҳалласида бўлиб, масъул раҳбарларга бир қатор топшириқлар берган эди.

Бугун ушбу кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари И.Ибрагимов, туман ҳокими Р.Рихсиев биргаликда маҳалланинг Қашқадарё қишлоғида хонадонбай ўрганишлар олиб бордилар. Аҳоли билан суҳбат қуриб, уларни ўйлантираётган масалалар аниқланди. Ўрганиш давомида корхона ва ташкилотлар, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ичимлик суви тортиш, кўчаларни таъмирлаш, ариқ ва зовурларни тозалаш, маҳалла гузарини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда ҳудудни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди. Аниқ чора-тадбирларга асосланган йўл харитаси белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Бугун якшанба, дам олиш куни бўлишига қарамай, туман раҳбарлари маҳалла ва қишлоқларда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев, мутасадди раҳбар ва ҳоким ёрдамчилари билан ободонлаштириш ишлари ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги талаб ва имкониятларни ўрганиб чиқишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Ободлик

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев 4-сектор раҳбари Жасур Сайфиев билан бирга “Оқтом”даги Ёшлик, Фахрийлар ва Водий кўчаларини пиёда кезиб, белгиланган ишларнинг бажарилаётганини кўздан кечирди.  

Жараёнда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдирди ҳамда масъулларга топшириқлар берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Ободлик

«Оқтом» туманимиздаги маҳаллалар орасида энг олис масофада жойлашган. Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, маҳалла гузари, маиший хизмат шохобчалари ташкил қилиш, болалар учун стадион, компьютер ўйингоҳлари қуриш зарур. Туман раҳбари бу борада талаб ва эҳтиёж юқори эканлигини ҳисобга олиб, ҳудуддаги фермер ва тадбиркорлар ва тижорат банки масъул ходимлари билан суҳбатлашди. Тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланишини билдирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Мактабгача таълим муассасалари қурилиши ўрганилди

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев туманда қурилиши давом этаётган мактабгача таълим муассасаларида бўлди. Хусусан, Дўнгқўрғон маҳалласида болаларини мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида барпо этилаётган давлат муассасаси 90 нафар болани қамраб олиш қувватига эга. Туман раҳбари қурилиш ва пардозлаш ишлари сифати билан яқиндан танишди. Яқин муддатларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган мазкур таълим муассасасида болажонлар учун барча шароит ва имкониятлар яратилиши назоратга олинган. Ўрганиш давомида белгиланган муддатда қурилишни битказиш ва сув, газ тармоқларига улаш юзасидан масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун ҳам маҳаллаларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича ўрганишлар олиб борди. Жумладан, ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов билан биргаликда Дўнгқўрғон маҳалласидаги хонадонларга кирди, одамлар билан суҳбат қурди. Томорқачилик, шунингдек, тут плантацияларини реконструкция қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Маҳаллабай

Юртимизда ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларининг ваколати тобора кенгаймоқда. Халқ дардини энг биринчи навбатда тингловчи ва ҳал қилувчи идораларнинг моддий-техник имкониятлари ҳам мустаҳкамланмоқда.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов биргаликда тумандаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлдилар. Навоий, Лолаариқ, Новкент, Зоминовул ва Кўлота маҳаллалари идораларининг ҳолати, ички имкониятлари, фаолияти билан яқиндан танишди. Тумандаги 29 та маҳалланинг барчаси моддий техника воситалари, компьютер ва интернет алоқаси билан таъминланган. Туман ҳокими маҳалла масъуллари билан мулоқотда маҳалла биноларини таъмирлаш, айримларини кўчириш режалаштирилган биноларни ободонлаштиришга доир зарур тавсиялар ва топшириқлар берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев ҳудудларда ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ва қурилиш бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Дастлаб Оҳангарон дарёсининг ПК 555+00 пикетида бўлиб, дарё ўзанини таъмирлаш ва мустаҳкамлаш ишларини кўздан кечирди. Хавфсизлик чоралари кўрилишида тезкор хизматлар учун зарур барча ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Шундан сўнг Муротали МФЙда жойлашган 92/27-сонли ҳарбий қисмда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Аҳоли мурожаатлари асосида Муротали маҳалласидан ўтган газ қувуридаги носозликлар соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, тезда бартараф этиш ҳақида кўрсатма берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари қандай ишларни амалга оширмоқда?

Туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов Файзобод, Ғайрат, Намуна маҳаллаларида бўлиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши, фуқароларнинг томорқасидан самарали фойдаланиши сингари йўналишларда олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аграр_соҳа
#Ҳудудларда

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев Оқтепа ва Дўстбеков ҳудудларида пахтакор ва чорвадор фермер хўжаликларида бўлди. Хўжаликларда мавсумда пахта ва пилла етиштириш бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бориши билан танишди.

Хусусан, туман раҳбари Дўстбеков ҳудудида пилла етиштирувчи касаначи хотин-қизлар билан учрашиб, ипак тола тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбатлашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Маҳалла

Маҳалла идораларининг шарт-шароити ўрганилмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Танқид

Қурилишдаги муаммолар қачон тамом бўлади?

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда. Бугун туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлардан иборат гуруҳ Оқтом, Тараққиёт сингари олис ҳудудларда бўлдилар. Маҳаллаларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида қурилаётган обьектлар билан бирга фаолият кўрсатаётган ижтимоий соҳа муассасалари ҳам танқидий назорат қилинди.

Жумладан, Оқтом маҳалласида яқинда фойдаланишга топширилган тиббиёт пункти, Тараққиёт маҳалласидаги янги қурилаётган боғча биносида амалга оширилаётган ишлар танқидий кўрилди. Ўрганиш давомида биноларнинг инфратузилма тармоқларига уланиши мутлақо талабга жавоб бермаслиги кўриб чиқилди. Қурилиш сифатида ҳам бир қатор камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди.

Ушбу масалалар бўйича қурилишга масъул раҳбарларга камчиликларни тез фурсатда бартараф қилиш топшириғи берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат
#Ҳудудларда

Пискент тумани прокурори А.Жўраев, туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида Беларуслик инвесторлар томонидан ташкил этилган экспортёр корхона раҳбарлари билан учрашдилар.

Бирлик МФЙда жойлашган “MARK FORMELLE IT” МЧЖнинг тайёр трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқариш ва экспортини амалга ошириш лойиҳаси 2022 йилнинг 2-чорагида ишга туширилган. Жами 5 млн. доллар инвестиция киритилиб, айни вақтда 350дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Тадбиркорлар билан мулоқотда мутасаддилар юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масаласига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун имконият ва имтиёзлар мавжудлиги қайд этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда

Раҳбарларининг ҳудудлардаги назорат тадбирлари жазирама иссиқ бўлишига қарамай, давом этмоқда

Оқтом маҳалласида бўлган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев аҳоли вакиллари билан яқиндан суҳбатлашди. Айни вақтда маҳаллада ички кўчаларни таъмирлаш, бетон устунларни янгилаш, газ ва электр тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими билан суҳбатда маҳалланинг кайвони оналари ва ҳурматли отахонлари ҳашарларда аҳоли ҳам қатнашиши, ўз маҳалласи ободлиги учун ҳисса қўшиши зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

Дарҳақиқат, ободлик ҳар бир хонадон остонасидан бошланса, маҳалла кўркли, файзли бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Аёллар_дафтари

Бугун Тошкент вилояти ҳокими ўриносари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева, туман ҳокими ўринбосари М.Мирсоатова ва фаол хотин-қизлар ҳамроҳлигида ҳудудларда бўлди.

Бирлик МФЙда жойлашган “MARK FORMELLE IT” МЧЖ текстил корхонасида бўлиб, хотин-қизларга яратилган шарт-шароит, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари билан танишдилар, ишчи аёллар билан яқиндан суҳбатлашдилар. Ушбу корхонада 1000 нафар иш ўрни мавжуд бўлиб, ишлаш истагидаги хотин-қизлар ишга тавсия этилди.

Шундан сўнг раҳбар аёллар маҳаллалардаги кекса, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ҳолидан хабар олишди. Эҳтиёжига кўра аравачалар ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, дуолари олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi