PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ободлик

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев туманимиз кўчаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг машаққатли ва савобли ишларини доим эътироф этамиз. Ҳар доимгидек, улар туманимизни ободлаштиришда олдинги маррада меҳнат қилишмоқда. Дарахт шохларини буташ, оқлаш, ариқларни тозалаш, пиёдалар йўлаклари ва тўсиқларни тартибга солиш билан бир қаторда аксарият тадбиркорларга қарашли ҳудудлар ҳам тозаланмоқда.

Шу ўринда тадбиркорлардан уларнинг меҳнатини қадрлаш, савдо дўконлари атрофини тозалашда ташаббус кутиб қоламиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Туман уй-жой коммунал бўлими томонидан Давлатимиз раҳбарининг ПҚ 29-22 -сонли қарори асосида “Митан” маҳалласи А.Темур кўчаси Фуркат-1 ширкатига қарашли 93-кўп-каватли уйга замонавий болалар майдончаси қуриб битказилди. Сунъий қоплама, ёритиш чироқлари ўрнатилиб, йулакларига бетон ётқазилди. Майдонча болажонларга янги йил байрамига совға бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун
#Ободлик

Туманимизнинг «Оқтом» ва «Дўнгқўрғон» маҳаллалари географик жиҳатдан энг четдаги ҳудудлардан. Лекин бу ерда яшаётган кўп сонли аҳоли давлатнинг, жамиятнинг эътиборидан асло четда эмас.

Бугун бошланган кенг кўламли бунёдкорлик ҳаракатлари бунинг яққол тасдиғи. Маҳаллада тупроқ йўлларни шағаллаштирилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бунда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар вакиллари ҳашар ишларида шаҳсан қатнашмоқдалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ободлик
#бунёдкорлик
#пискент

📌 Дўнгқўрғонда ишлар ўнг бўлсин

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён
#Ободлик

Туман аҳолиси томонидан коммунал соҳадаги муаммолар, носозликлар бўйича келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматларнинг барча куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган.

Айни кунларда туман ҳокими Р.Рихсиев ҳамда ишчи гуруҳ 4-сектор ҳудудидаги «Оқтом» маҳалласида бир қатор амалий ишларни давом эттирмоқда.

Суратда: «Оқтом»га олиб кирувчи йўлларни таъмирлашга тайёргарлик ишлари.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик
#Жараён

Туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан маҳалладаги боқувчиси йўқ ва эҳтиёжманд оила хонадонларида ҳашар ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнда ариқлар тозаланиб, дарахтларнинг қуриган шох-шаббалари кесилди. Ҳудуд манзарасига раҳна солувчи чиқиндилар, ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Ободлик

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев 4-сектор раҳбари Жасур Сайфиев билан бирга “Оқтом”даги Ёшлик, Фахрийлар ва Водий кўчаларини пиёда кезиб, белгиланган ишларнинг бажарилаётганини кўздан кечирди.  

Жараёнда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдирди ҳамда масъулларга топшириқлар берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Ободлик

«Оқтом» туманимиздаги маҳаллалар орасида энг олис масофада жойлашган. Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, маҳалла гузари, маиший хизмат шохобчалари ташкил қилиш, болалар учун стадион, компьютер ўйингоҳлари қуриш зарур. Туман раҳбари бу борада талаб ва эҳтиёж юқори эканлигини ҳисобга олиб, ҳудуддаги фермер ва тадбиркорлар ва тижорат банки масъул ходимлари билан суҳбатлашди. Тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланишини билдирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Ўз навбатида Оқтомликларнинг ўзлари ҳам қишлоғи учун ҳаракат бошладилар. Каттаю кичик енг шимариб, ишга тушган. Бир челак охак кўрмаган, нураган деворларда таъмирлаш бошланди, гул кўкармай ётган остоналар чопилди, шу вақтгача турган томорқалар шудгорланди, кўча бошига йиғилган қум тошлар бугун олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Оқтомдек олис маҳалланинг кун сайин обод бўлишида қишлоқликлардан ҳам кўра кўпроқ меҳнати сингаётган инсонлар бор. Улар туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари. Ҳар куни 50 нафардан ортиқ ишчи ходимлар маҳаллада кўча ва майдонларни таъмирлаш, тозалаш ишларида фаол қатнашишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла» йилида «Оқтом» маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Энг аввал аҳоли мурожаатларини эътиборга олган ҳолда тупроқ йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш ишлари бажарилмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Ботир Шерматовнинг сўзларига кўра, бугуннинг ўзида 2,5 км узунликдаги ички кўчаларга шағал ётқазилмоқда. «Оқтом» да иш бошланганидан айни вақтга қадар маҳалладаги 6,5 км йўллар таъмирланди. Шунингдек, ободонлаштириш ишлари доирасида сув йўллари тозаланиб, дарахтлар буталди. Чиқиндилар чиқариб ташланди. Бу ишга зарур барча куч ва техника воситалари жалб этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари ва масъуллар бугун 3-сектор ҳудудидаги Ғайрат маҳалласида бўлиб, комплекс ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, мутасаддилар “Янги Ўзбекистон” массивидаги бунёдкорлик ва ҳудудни ободонлаштириш жараёни билан ҳам яқиндан танишди. Яқин ўтмишда ташландиқ майдон бўлган бу жойлар ҳозир улкан қурилиш майдонига айланган. Туман ҳокими табиий ресурслардан фойдаланиб, яшил майдонлар барпо этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Жумладан, туман прокурори А.Жўраев, 3-сектор раҳбари Л.Раматуллаев, ҳоким ўринбосарлари билан массив яқинидан оқиб ўтувчи Тошкент каналининг шимолий ирмоғини тозалаш, соҳилларини кўкаламзорлаштириш, одамлар истироҳат олиши учун аллеялар барпо этиш режалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ирригация бўлими, Оҳангарон-далварзин ирригация бошқармаси ходимлари томонидан барча куч ва махсус техника воситалари жалб этиб, сув тармоқларида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассис Зафар Йўлдошев бошчилигида Тошкент канали шимолий ирмоғи ва Ғайрат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ариқ ва зовурлар ҳам қазиб, қуриган ўт-ўланлардан тозаланмоқда, дарахтларга шакл берилмоқда. Мазкур шимолий ирмоқ 4,5 км узунликда 9,3 км сув олиш қобилиятига эга.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан Мингтепа маҳалласидаги электр устунлари ва симлари алмаштирилмоқда. Гулистон маҳалласи Дўстлик кўчасига тунги ёриткичлар ўрнатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Аҳоли мурожаатлари асосида муаммолар ҳал этиб борилмоқда. Хусусан, 13 февраль дам олиш куни бўлсада, Оқтепа маҳалласи Наврўз, Сўзоқ кўчаларига, Ойбек маҳалласи Низомий, Ёшлик, Маънавият кўчаларига сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамкорлигида шағал ва шибен етказиб берилди. Маҳалла аҳли ҳам масъулларнинг ҳаракатига беэътибор бўлмай, ҳашар йўли билан кўчани шағаллаштиришда қатнашдилар. Ободлик кўнгилдан бошланади. Халқнинг бирдамлиги маҳаллалар ободлигига ҳам ҳисса бўлиб қўшилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Мўминобод МФЙ 233-кўп-қаватли уй истиқоматчилари дарахт шохлари уй томига зарар етказаётгани ҳақида шикоят қилган эди. Туман Уй-жой коммунал бўлими томонидан дарахтлар буталиб, мурожаат ҳал қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

2-сектор ҳудудидаги Келовчи МФЙ ҳудудидадаги Бобур ва Ўқитувчилар кўчаларига ичимлик суви тортиш ишлари тугалланди. Аҳоли бу ишларда ўз ҳиссасини қўшган сектор раҳбари, туман прокурори А.Жўраев ҳамда жонкуяр ҳомийлардан миннатдор.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик
#Жараён

Туман ҳокимининг Оқтом МФЙда маҳаллабай, хонадонма хонадон юриб, ўрганишлари давомида ҳудудда маиший хизмат кўрсатиш масканлари мавжуд эмаслиги, одамларнинг талаб ва эҳтиёжлари катта эканлигига эътибор қаратган, масъулларга тегишли топшириқлар берганди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов ва Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев Оқтом маҳалласида бўлдилар. Айни вақтда маҳалла аҳлига қулайлик яратиш мақсадида тадбиркор ва фермерлар томонидан маҳалла гузари, хаммом ва бекат қурилиши қизғин давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Айни вақтда туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари томонидан сайилгоҳ ва йўл ёқаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Амир Темур, Бобур кўчалари ҳамда Ёшлар боғига жами 15 600 туп турфа гуллар экилди. Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи С.Пармоновнинг сўзларига кўра, ташкилот иссиқхонасига 100 000 минг туп гул уруғлари сепилиб, етиштирилмоқда. Улар ҳам туманимиз қиёфасига чирой қўшади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi