PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани
#Пискент_тумани
#ғалла_2020

🌾Ғалла ўрим-йиғимига ҳам яқин қолмоқда. Шу муносабат билан Бўка ва Пискент туманларида Ғалла-2020еғим-терим мавсумини бешикаст ўтказиш ҳамда ҳосилни йиғиштириб олишда фойдаланиладиган воситаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ғалла_2020

Эл ризқини ёнғиндан асраш – вазифамиз

🌾Айни вақтда Пискент тумани ғаллазорлари олтиндай товланиб, элимиз ризқу-рўзи пишиб етилди. Табиатнинг ноқулай об-ҳавоси, кутилмаган қор-ёмғирларига қарамай, деҳқон-фермерлар далада мўл ҳосил етиштирдилар.

2020 йил ғалла ҳосили учун туманимизнинг 183 нафар деҳқон-фермерлари томонидан 9 минг 100 гектарга майдонга барака уруғи қадалган эди.

Кунлар тобора исиб, ғалла ўрим-йиғими яқинлашган сари фермерларнинг меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни асрашда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёрдамга келди. Ғаллазорларни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот баннерлари йўл ёқалари буғдойзор бошларига жойлаштирилди.

Ҳурматли тумандошлар!
Ғалла - нонимиз, халқимизнинг ризқ-насибаси. Уни ёнғиндан асраш учун барчамиз масъулмиз. Далаларда беъэтибор бўлманг. Сигарет ва бошқа аланга ҳосил қилувчи нарсаларни буғдойзорлар ёнида ишлатманг.

@piskenthokimligi
#Бекобод
#ғалла_2020

Вилоятимизда ғалла йиғим-терим кампанияси бошланди

✳️Бекобод туманидаги “Сарбон” автокорхонасида Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

📌Вилоят ва туман-шаҳарлардаги тўртта секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор бошқарма, ташкилот ва корхоналар бошлиқлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов сўзга чиқди.

🔷Семинарда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, ўримда қатнашадиган комбайнчи, ҳайдовчи ва бошқаларни бу йил рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ғалла_2020

Ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди!

🌾Жорий йилда вилоятдаги 2 минг 694 та фермер хўжалиги томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинлари парваришланган бўлиб, бугунги кунда барча майдонларда ғалла бошоқлари пишиб етилган.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ғалла_2020

Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги «Мустақиллик», «Навоий», «Охунбобоев», «А.Дўсбеков», Оҳангарон туманидаги «Ғаллақудуқ», «Шодмалик», Бекобод туманидаги «Тўйчибой Муҳаммад агро» каби фермер хўжаликларидаги пишиб етилган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари жадал кетмоқда.

Батафсил🔽
https://www.xs.uz/uzkr/post/halollik-khirmonning-barakasidir
#ғалла_2020

Ғаллани офатдан асраш - мақсадимиз!

Бугунги кунда Пискент туманида етиштирилган буғдой ҳосилини нест-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш ишлари қизғин. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Р.Ахроров бошчилигида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Далаларда рўй бериши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олиш учун жалб қилинган ФВБ ходимлари томонидан фермерлар билан ғалладан бўшаган майдонларга ўт қўйиб юбормаслик бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўрилган ер майдонларида пешма-пеш шудгорлаш ишлари назоратга олинган.

@piskenthokimligi
#Ғалла_2020

Туманимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Мавсумнинг самарали ўтишида ёзнинг жазирама ҳароратини писанд қилмай буғдой ўраётган комбайнчиларнинг алоҳида меҳнатлари эътирофга лойиқ.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги томонидан илғор комбайнчилар рағбатлантириб борилмоқда. Уларга пул мукофотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi