PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Бекобод_тумани

ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ ТАНҚИДИ ВА ТАНБЕҲИДАН СЎНГ...

Жорий йилнинг 29 январь куни Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматов раислигида ўтказилган йиғилишда вилоятда ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар, Ахборот хизматларини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлил қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Вилоятдаги барча шаҳар ва туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари иштирокидаги мажлисда Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган муҳим устувор вазифалар, уларнинг ижроси юзасидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар белгиланган, кун тартибидаги долзарб вазифалар юзасидан ҳоким ўринбосарлари, мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилганди.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов мажлисда ахборот сиёсати билан боғлиқ вазият бўйича фикр билдириб, ахборот хизмати ишини ташкил этиш, жамоатчилик билан алоқаларни тизимли ташкил этиш борасида йўл қўйилган хато-камчиликлар учун Олмалиқ, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Бекобод, Чиноз, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Бўка тумани ҳокимларини расман огоҳлантирганди.

Шунингдек, эълон қилинаётган танқидий материалларга расмий муносабат билдиришда муайян сусткашликка йўл қўйгани учун Ўрта Чирчиқ ва Зангиота туманидаги тўртта сектор раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда, иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилган эди.

Орадан муайян вақт ўтди. Хўш, бу борада шаҳар ва туманларимизда ижобий ўзгариш кўзга ташландими?

– Мен Бекобод тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида фаолият бошлаганимга икки ҳафта бўлди, — дейди Акром Мамадалиев. — Янги ишга киришган кунларим бу ерда ҳеч қандай шароит йўқ эди: хона ажратилмаган, керакли иш қуроллари мавжуд эмас.

Қисқа вақт ичида менга алоҳида хона берилиб, фото ва видеокамера, диктофон, проектор, 4 та микрофон, компьютер жамланмаси, 2 та принтер ва бошқа барча зарур замонавий ускуналар билан таъминландим. Яқин орада хонам Интернет глобал тармоғига уланиши ва керакли мебеллар билан жиҳозлаб берилиши кутилмоқда. Мана бундай барча шароитлар муҳайё қилинган жойда ишлаш, албатта мароқли.

P.S. Вилоят ҳокимининг ўринли танбеҳидан тўғри хулоса чиқариб, қисқа вақт ичида ўз камчиликларини тузатган Бекобод тумани ҳокимлиги мутасаддиларининг бу иши диққатга сазовор, албатта.

Аммо, танқид остига олинган бошқа шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг масъул шахслари қачон уйғонишаркин? Кутамиз...

@toshvilpressa
#Бекобод
#ғалла_2020

Вилоятимизда ғалла йиғим-терим кампанияси бошланди

✳️Бекобод туманидаги “Сарбон” автокорхонасида Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

📌Вилоят ва туман-шаҳарлардаги тўртта секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор бошқарма, ташкилот ва корхоналар бошлиқлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов сўзга чиқди.

🔷Семинарда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, ўримда қатнашадиган комбайнчи, ҳайдовчи ва бошқаларни бу йил рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Танзила Норбоева: ҳар бир қишлоқ аёли тақдири давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборида

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok