PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев Оқтом маҳалласида қабул ўтказиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Жараёнда Оқтом маҳалласида мутасадди раҳбарлар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Маҳаллада қурилаётган қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, зарур тавсиялар берди.

Шунингдек, эртага 30 апрель куни ўтказилиши эълон қилинган умумхалқ ҳашари муносабати билан ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ҳашарга маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларни ҳам жалб қилиб, ўзи яшаётган ҳудуди ободлигига ҳисса қўшиши зарур эканлиги таъкидланди. Бу ишда кексалар тажрибаси ва қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг ғайрат-шижоати улуғ айём – Рамазон ҳайити арафасида юртимизга янада файз киритишда катта аҳамиятга эга бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Эълон
#Сайёр_қабул

Туман ҳокими Аҳил маҳалласи фуқаролари билан учрашади

Бугун соат 11:00да Пискент тумани 22-мактабда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиевнинг Аҳил маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабули бўлиб ўтади.

Қабулда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, бандлик, коммунал соҳа ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, ташкилотлар вакилларининг иштироки таъминланади.

Фуқаролар ўзларини ўйлантирган саволлар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот
#Сайёр_қабул

Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев Аҳил маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказди.

22-мактабда бўлиб ўтган қабулда 25 нафардан ошиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг масала ва муаммоларини сектор раҳбарлари ҳамда коммунал соҳа, хизмат кўрсатиш ташкилотлари масъул раҳбарлари тинглади.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан йўл, сув, субсидия, газ, тадбиркорлик, кредит каби масалалар бўйича 18 та мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқ ва муддат белгилаб, ижро учун йўналтирилди.

🎞Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_қабул

https://youtu.be/UOnRZxPwHmY

⚡️"Чорасизлик чорраҳаси"дан чиқаётган одамлар...

🔹
Бўка ва Бекобод туманлари вилоятимизнинг ижтимоий шароити нисбатан оғир ҳудудларидан саналади. Ҳудуд аҳолисининг муаммо ва ташвишлари ҳам турлича.

🔹Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти бўйлаб бошланган сайёр қабуллар бугун Бўка туманида давом этди. Унда Бўка, Пискент, Бекобод тумани ва шаҳри аҳолиси қамраб олинди.

🔹Бекободлик Муяссар Абдусатторова ҳам чорасизлик чорраҳасида қолиб, сайёр қабулга келганлардан бири. Қарамоғида ногирон ота-онаси, қизи борлигини, бу ҳам етмагандек, ишсизлик дард устига яна бир дард эканлигини билдирди у мутасаддилар билан юзма-юз мулоқотда.

🔹Бўка туманидаги равотлик оиланинг кичик фарзанди юрак нуқсони билан туғилди. Вилоят томонидан яратилган барча-шарт-шароитлар сабаб, бугун мурғак қалб яна соғлом ҳаётга қайтди. Ҳозир эса, масъулларга миннатдорчилик билдирмоқда.

🔹Яна бир юртдошимиз ҳам оғир дард билан олишаяпти. Саратон касаллигига чалинган. Зудлик билан малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик муолажаси зарур. Бироқ Гулчеҳра опанинг иқтисодий имконияти чекланган, яна фарзандининг қаровсиз қолиб кетаётганлиги ўйлантирмоқда.

🔹Депутат маҳалла фаоллари билан ҳудуддаги мактабга қўшимча бино ажратишни ният қилган. Бу каби уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда солиқ, суд, ишга жойлашиш, ишга тикланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди, масала ҳал этилишига муддатлар белгиланди. Назорати кучайтирилди.

🔹Оммавий сайёр қабуллар эртага бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сайёр_қабул

Бугун Зоминовул маҳалласида аҳоли учун туман ҳокими Р.Рихсиев ва сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Маҳаллалар кесимида ташкил этилган навбатдаги қабулда сектор раҳбарлари билан бирга мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқаролар мурожаатини тингладилар. Маҳалладаги ички кўчаларни таъмирлаш, мактаб ва маҳалла ҳудудидаги электр устунларини алмаштириш, саломатликни тиклаш ва тиббиёт муассасаси ташкил этиш сингари масалалар масъуллар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳал этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Қабул давомида мурожаатларнинг 5 таси ижобий ечим топди. Ижроси вақт талаб этувчи мурожаатлар эса туман ҳокими ва сектор раҳбари назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Жойларда сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари ва халқ билан очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда.

Бугун Пискент тумани 4-сектор ҳудудидаги Тараққиёт маҳалласида сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Жасур Сайфиев маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда сектор раҳбарига савол ва мурожаатлари бўлган фуқаролар қатнашди.

Очиқ ва юзма-юз мулоқотда 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Савол ва мурожаатларни қонуний тартибда ҳал этиш мақсадида Ж.Сайфиев масъул раҳбарлар билан биргаликда жойига чиқиб ўргандилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

ИИБ раҳбари Мингтепа маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Бугун Пискент тумани 3-сектор ҳудудидаги Мингтепа маҳалласида сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Лутфулла Рахматуллаев маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди. Қабулда сектор раҳбарига савол ва мурожаатлари бўлган 20 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашди. Қонун доирасида ижобий ҳал этиш имкони бўлган 5та мурожаат саволлар ечим топди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Сектор раҳбарларининг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Куни кеча 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Алишер Жўраев ҳамда 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Жасур Сайфиевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мўминобод ва Ойбек маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишди. Субсидия, имтиёзли кредит олиш, кўп қаватли уйлар муаммоси, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сингари масалаларда мурожаатлар тингланди. Савол ва мурожаатларга сектор раҳбарлари ва масъул раҳбарлар томонидан жавоб берилиб, қаноатлантирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун Дўнгқўрғон маҳалласи фуқаролари билан учрашди.

Таъкидлаш зарурки, ҳар бир ҳудудда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад - аҳолини қийнаган муаммоларга ичидан назар солиш ва ечимини топишга кўмаклашишдир.

Бу галги мулоқотда ҳам 29 июль куни ўтган сайёр қабулда Дўнгқўрғон маҳалласи фуқаролари томонидан кўтарилган масалалар ечими бўйича амалга оширилган ишлар масъул раҳбарлар иштирокида таҳлил қилинди.

Мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи ва мурожаатчи фуқароларнинг таъкидлашича, ўтган бир ҳафта муддат ичида электр таъминоти корхонаси томонидан 3 та кўчага жами 46 та бетон устун ўрнатилган. Ҳоким ёрдамчисининг тушунтириши ва аҳолининг ташаббуси билан "Ташаббусли бюджет" жараёнида аҳоли фаол қатнашади. Бу эса маҳалланинг электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларини ҳал этади.

Шунингдек, маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун Сув таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан аниқ ҳисоб-китоб олиб борилди ва туман ҳокимлиги томонидан 1 км 500м сув қувури ҳарид қилинмоқда.

Сайёр қабулда кўтарилган, маҳалла болалари учун боғча масаласи ҳам ижобий ҳал этилди. Дўнгқўрғон маҳалласида янги боғча битириб, фойдаланишга топшириш арафасида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Ақулов Жавлон:
-Маҳалла ёшларининг стадиони бор, шу ўйингоҳга столба ўрнатишга ёрдам керак.

Ҳоким: - Электр таъминоти раҳбари эртагаёқ бориб, нечта столба кераклигини ўрганади. Албатта ўрнатиб берамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Исомжон Нўмонов:
-Муротали маҳалласида мини стадион бор. Тадбиркорлик учун фойдаланишга олсам бўладими?

Ҳоким: -Тадбиркор бўлиш истагидаги ёшларга ёрдам бериш керак. Шу стадион эгасиз бўлса, давлат хусусий шериклик асосида ишлатишингга рухсат берамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Мухтарам Сулаймонова:
-Пиллакорлар кўчасидаги электр столбаларини янгилаш керак.

Ҳоким:
-Тараққиёт маҳалласида жами 9 та кўча бор экан. Агар барча кўчага 20 тадан янги столба қўйсак, бутун маҳаллани электр муаммоси ҳал бўлади. Опенбюджетга қўйиб юрмасдан, мана шу маҳаллани ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчисининг режасига 200та столба қўйишни ҳам қўшамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган қабул давомида маҳалланинг бир гуруҳ фуқаролари ичимлик суви масаласида ҳам мурожаат қилдилар.

Раҳимжон Рихсиев маҳалла раиси ва Сув таъминоти корхонаси раҳбарига мавжуд сув тармоқларини таъмирлаш ва янгитдан тортиш зарур бўлган ҳудудларни аниқлаш, сарф-ҳаражатларини ўрганиш бўйича аниқ топшириқ берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Шу билан бирга, Тараққиётликлар уй-жой кадастрини расмийлаштириш, тиббий хизмат, чиқиндиларни чиқариб ташлаш каби қатор масалаларда тегишли раҳбарларга мурожаат қилиб, батафсил жавоб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Қабулдан сўнг ҳоким топшириғи билан Сув таъминоти корхонаси раҳбари Илҳом Қосимов мурожаат изидан фуқаролар хонадонида бўлди. Мурожаатчилар билан бирга янги участкалар солинган кўчаларга сув тармоғи тортиш ишлари юзасидан келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул
#Мулоқот

Айни вақтда 1-сектор ҳудудидаги Бекобод маҳалласида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
#Очиқ_мулоқот

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг Сувти маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқотидан видеолавҳа.

Мулоқотда 12 та мурожаат қабул қилиниб, ичимлик суви, электр таъминоти, йўл таъмири масаласидаги муаммоларга ечим топилди. Мутасадди раҳбарларга зарур топшириқ берилиб, ижроси туман ҳокимининг шахсан назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти фуқаро ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Пискент тумани, Ойбек МФЙ, 30-сонли болалар мусиқа мактаби биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#айни_дам #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Пискент_тумани

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Аввал хабар қилганимиздек, айни дамда Тошкент вилоятининг Пискент туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook     Instagram