PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат
#Пискент

🚔Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Пискент туманидаги чегарадош ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди.

🚬Фуқаро Холматов бошқарувидаги Дамас русумли автомашина кўздан кечирилганда, унга ноқонуний равишда 19 мингдан ортиқ қути тамаки маҳсулотлари ортилгани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 278 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#назорат

📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.

⚡️Пискент тумани прокурори Алишер Жўраев мазкур топшириқлар ижроси бўйича туман деҳқон бозорида бўлди.

🥔🥚🥩Бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган гўшт, ёғ, тухум, картошка нархлари барқарорлиги, маҳсулотларнинг етарлилиги назорат қилинди.

🔺Ўрганиш давомида тадбиркорлар билан суҳбатлашилди, бозор мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

@piskenthokimligi
#нарх_наво
#назорат

⚡️Пискент тумани прокуратураси ва ИЖТҚК департаменти мутасаддилари томонидан туман деҳқон бозори ва савдо шохобчаларида нархлар асоссиз кўтарилишининг олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

🥩🥚🥔Бозор ва атрофида 6 та гўшт дўкони фаолият юритади. Ярмаркада арзонлаштирилган нархларда гўшт, шакар, ун, ёғ, тухум ва бошқа махсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган.

📌 Савдо шохобчаларида сифатли ва арзон нархда махсулотлар етказиб бериш учун амалий чоралар кўрилмоқда, - дейди ИЖҚК департаменти бошлиғи Темур Сапаев. - Эртадан "Саховат бройлер" МЧЖ томонидан савдо нуқтаси ташкил этилиб, 18 000 сўмдан товуқ гўшти савдоси йўлга қўйилади. Шунингдек, 2800 сўмдан ун махсулоти мунтазам келтирилиб, 27 та маҳаллага етказиб берилмоқда. "Акром" ф/х ва "Аъло парранда" МЧЖ орқали гўшт ва тухум етказиб берилмоқда.

@piskenthokimligi
#назорат

🔹Пискент тумани ҳокими Р. Рихсиев ва мутасадди раҳбарлардан иборат ишчи гуруҳи тумандаги кундалик ва деҳқон бозорларида карантин қоидаларига риоя этилиши, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифати, нарх-навони ўргандилар.

📍"Муротали" жума бозорида амалдаги ҳолат танқидий кўриб чиқилди. Озиқ-овқат ва хўжалик молларининг жойлаштирилиши, тадбиркор ва ҳаридорларга яратилган шарт-шароитни яхшилаш бўйича аниқ муддат белгиланди.

🔎Шунингдек, туман ҳокими бирламчи эҳтиёж учур зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархига эътибор қаратди. Бозорда тухум нархи оширилган 1 та ҳолат жойида бартараф этилди.

📝Ўрганиш якунида туман "Деҳқон бозори" масъуллари ва СЕО ва ЖС раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда бозорлар ва савдо расталарида нархлар барқарорлигини таъминлаш, ўринсиз кўтарилишини олдини олиш, санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этилиши юзасидан бажарилган ишлар бўйича фикр алмашилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#назорат
#таълим

Туман ҳокими қишлоқ мактабларидаги ҳолат билан танишди

🏫Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари ва Халқ таълими бўлими раҳбари иштирокида “Дўнгқўрғон” маҳалласида жойлашган 19-умумтаълим мактабида бўлди.

🔎Мактабда ўқувчи ёшларга сифатли таълим-тарбия бериш учун яратилган шарт-шароит танқидий ўрганилди. Мактаб биноси 2016 қурилган бўлиб, 420 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Аммо айни вақтда бошланғич синф ўқувчилари ўқиётган эски бинода жойлашган ўқув корпуси таъмирталаб ҳолатда.

📌Туман ҳокими бинони кўздан кечираркан, мавжуд ҳолатни яхшилаш учун мутасадди раҳбарларга ўрганиш ва аниқ таклиф ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#назорат

Яна бир аёл ҳимояга олинди

"Ғайрат" маҳалласининг Тараққиёт кўчасида яшовчи фуқаро Ё.Жалилохунова турмуш ўртоғи Е. Жалилохунов билан ўзаро келиша олмай, оилавий келишмовчилик сабаб кўп маротаба маҳаллага мурожаат қилган. Мурожаат юзасидан "Оилавий қадриятларни мустахкамлаш" комиссияси томонидан оилани яраштириш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан аёл турмуш ўртоғидан кўп маротаба жарб кўрган.

Бугун ушбу оиланинг ижтимоий-маънавий ҳолати туман ИИБ нинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Р.Якубова, МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари Р. Утабоева ҳамда ҳудуд профилактика инспектори томонидан ўрганилди. Ё.Жалилохуновага ҲИМОЯ ОРДЕРИ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#назорат

❗️Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келганлар ушланди

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#назорат

🌳Табиатга муносабатда эҳтиёт бўлинг, атрофда экополиция...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Назорат

Пискент туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари А.Манаев тегишли ташкилотлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори ижросини таъминлаш, туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#назорат

⚖️"Таноб"лаб ер сотганларнинг таноби тортилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Назорат
#Ёшлар_тарбияси

Пискент тумани Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат

Пискент тумани ҳокимлигида ташкил этилган асосий турдаги озиқ-овқат ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархларни назорат қилиш бўйича тузилган туман штаби аъзолари, туман Департаменти раҳбари Т.Сапаев томонидан ун етказиб бериш ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналарида ўрганиш олиб борилди.

Айни вақтда нон ишлаб чиқариш корхоналарида бир дона нон нархи 1 500 сўм, дўкон ва савдо расталарида 1 600 сўмдан 1 800 сўмгача сотилмоқда. Ўрганиш давомида қолипли нон ишлаб чикарувчи кархоналар билан муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, Чимқўрғон маҳалласида “Ҳайдаров Эргаш” хусусий корхонасининг фаолияти департамент масъулларининг ёрдамида қайта тикланиб, нон ишлаб чиқариши йўлга қўйилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат
#Таъминот

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудий раҳбарлар вакилларига ҳам бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов бошчилигида штаб аъзолари ташаббуси билан “Қўйлиқ” бозоридан 3000 сўмдан 5 тонна картошка, 2800 сўмдан 3 тонна пиёз, 2800 сўмдан 5 тонна сабзи ҳарид қилиниб, Пискент Деҳқон бозорига келтирилди. Ярмаркада картошка 4000 сўм, пиёз ва сабзи 3000 сўмдан сотилди.

Мутасаддилар бошчилигида шаҳарда нархлар барқарорлигини таъминлаш чоралари мунтазам назорат қилиниб келинмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат

Бугунги кунда ички бозорларга бирламчи истеъмол маҳсулотларининг етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб бериш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳусусан, Пискент туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев, туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти раҳбари Т.Сапаев деҳқон бозорида нархлар сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида назорат олиб боришди. Ўрганиш давомида бирламчи эҳтиёжга зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, етарли даражада таъминлангани текширилиб, нархларнинг сунъий равишда оширилишнинг олдини олиш бўйича тадбиркорлар билан суҳбат қилинди.

Туманда маҳсулотлар нархини барқарор сақлаш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан “даладан дастурхонга” мева-сабзавот ва арзонлаштирилган гўшт расталари ташкил этилган. Қорамоллар сўйиб, гўшт махсулотлари билан таъминланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат

Туманда маҳсулотлар нархини барқарор сақлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан арзонлаштирилган гўшт расталари ташкил этилган. Бугун қорамоллар сўйиб, гўшт маҳсулотлари етказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат

Пискент туманида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, уларга бўлган сунъий танқисликни вужудга келтиришга қарши курашиш орқали нархларнинг барқарорлигини таъминлаш борасида барча зарурий чоралар кўриб келинмоқда.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва барча сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари Деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари барқарорлигини назоратдан ўтказишди. Деҳқон бозори, савдо ва озиқ-овқат дўконлари, савдо шаҳобчаларига нон, ун, шакар, ўсимлик ёғи ва қолган турдаги маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва назорат қилиш борасида туман ҳокими томонидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Сектор раҳбарлари мулоқотлар давомида тадбиркорларга нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик, муаммоли вазиятларда ҳокимлик, прокуратура ва солиқ органларига мурожаат қилиш борасида тушунтириш бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат
#Ҳудудларда

Пискент тумани прокурори А.Жўраев, туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида Беларуслик инвесторлар томонидан ташкил этилган экспортёр корхона раҳбарлари билан учрашдилар.

Бирлик МФЙда жойлашган “MARK FORMELLE IT” МЧЖнинг тайёр трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқариш ва экспортини амалга ошириш лойиҳаси 2022 йилнинг 2-чорагида ишга туширилган. Жами 5 млн. доллар инвестиция киритилиб, айни вақтда 350дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Тадбиркорлар билан мулоқотда мутасаддилар юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масаласига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун имконият ва имтиёзлар мавжудлиги қайд этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#назорат

⚡️"Заҳри қотил" айланмасига чек қўйилди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Назорат

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва туман прокурори Алишер Жўраев туманда олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифатини назорат қилдилар.

Жараёнда маҳалла фуқаролар йиғинларида барпо этилаётган ижтимоий соҳа обьектлари, пиёдалар йўлаклари қурилиши ўрганилди. Қурилиш ташкилоти масъуллари билан юзлашиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат

Пискент тумани прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев А.Мирзаев номидаги боғдорчилик-узумчилик илмий текшириш институти агроном мутахассислари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари ҳамроҳлигида собиқ "Зиёда" фермер хўжалиги боғида бўлдилар.

Ушбу боғ каркиллиоз касаллиги билан зарарлангани аниқланган бўлиб, бошқа хўжаликлар боғ майдонларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида зарарларган майдондаги кўчатларни ташқарига чиқармасдан бартараф этиш чоралари кўриш ҳақида масъул раҳбарлар ва боғ мутасаддиларига қатъий топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi