PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда Пискент тумани прокурори кубоги учун кураш бўйича туман биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди.

Беллашувда 16 та вазн тоифасида 150 нафардан зиёд ёш полвонлар баҳс олиб боришди. 30 кг вазнда ғолиблик Беҳруз Усеновга, 2-ўрин Бекжон Қолтаевга, 3-ўрин Усмонали Шакарбоев ва Даврон Абдуллаевга насиб этди.
60 кг вазн тоифасида Диёрбек Умрзоқов 1, Диёр Умаров 2, Жонпўлат Ўрозбоев ва Ҳумоюн Сотиболдиев 3-ўринга сазовор бўлишди.

Кураш билан мунтазам шуғулланаётган ўсмирлар орасида қизлар ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. 36 кг вазнда бел олишган қизлар орасида 1-ўринни Садоқат Қудратова, 2-ўринни Жансая Абдухолиқова, 3-ўринни Шахзода Абдужабборова ҳамда Рухшона Эгамқулова эгаллади.

Тадбир якунида ғолибларга туман прокурори Алишер Жўраев томонидан медал ва совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт

🇧🇬Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган "Stranja Cup" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди, улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

🥊Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

🎗Олимпиадада ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирган — Пискент фарзанди Турсуной Раҳимова ушбу нуфузли турнирда бронза медали соҳибасига айланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Соғлом_турмуш
#Спорт

Яшариш ва янгиланиш фасли баҳор байрами арафасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Беллашувда тумандаги маҳалла ходимлари, фаол фуқаролар гуруҳларга бўлиниб, шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси, волейбол, бадминтон бўйича беллашдилар. Мусобақа якунида иштирокчилар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Давлатимиз раҳбарининг "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирларлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда кураш мусобақаси бўлиб ўтди.

"Полвонлари бор юрт қудратли бўлур" шиори остида ўтган БЎСМ очиқ биринчилиги беллашувида қўшни Бўка, Оққўрғон ва Пискент туманларининг 7 ёшдан 30 ёшгача 180 нафар полвонлари беллашдилар.

Мардлар майдонида Пискент тумани спортчилари ғолиб бўлди. Бўка тумани полвонлари 2, Оққўрғонлик ёшлар 3-ўринга сазовор бўлишди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан медаль ва совғалар топширилди. Тадбир якунида иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилиб ош тортилди, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандларга совғалар тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт
#айнидам

📌Айни вақтда Тошкент вилояти туризм ва
спорт бошқармаси тасарруфидаги Нурафшон шаҳар болалар - ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг бўйича Тошкент вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан келган 18 ёшдан юқори бўлган 150 дан ортиқ ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ДХХ_кубоги
#Спорт

Футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди

Бугун Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва футбол турлари бўйича мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари, спортчи ёшлар иштирок этишди.

Мусобақанинг очилишида туман ҳокими Р.Рихсиев сўзга чиқиб, спортнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Фаол ёшларга, мусобақа иштирокчиларига маваффақият тилади.

Сўнгра Давлат мадҳияси янграб, мусобақанинг биринчи ўйинига старт берилди. Айни вақтда стадионда БЎСМ, Бекобод, Майлобод, Бирлик, Мўминобод ҳамда ҳоким ёрдамчиларидан иборат 6 та команда жам бўлишган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт
#ДХХ_кубоги

ДХХ кубоги қизғин давом этди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам 29 та маҳалла жамоалари ўртасида мусобақанинг туман босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирда туман секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизматининг туман бўлинмаси бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва туманнинг 29 та маҳалласидан ташриф буюрган ёшлар футбол жамоалари иштирок этишди.

5-6-7-8 апрель кунлари бўлиб ўтган гуруҳ бахслари муросасиз ўтди. Мусобақа якунларига кўра Мўминобод, Митан, Оқтом, Зоминовул, Култепа, Новкент, Мустақиллик, Бекобод маҳалласи футбол жамоалари кейинги босқичга йўл олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

«Култепа» маҳалласида ёшлар иштирокида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида мини футбол, волейбол мусобақалари ўтказилди.

Спорт ўйинларида маҳалланинг «Гулшан», «Дўстлик» ва «Ёшлар» жамоалари муросасиз баҳс олиб бордилар. Эпчил ва чаққонлиги, тажрибаси билан ғолиб бўлган ёшлар мусобақанинг келгуси босқичига йўл олишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Беш_ташаббус
#Спорт

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Спорт бўлими, Рақамли технологиялар ўқув маркази ҳамкорлигида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида туманимиз бўйлаб «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» учун спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

6-мактабда маҳалла жамоаларининг волейбол, мини футбол, шахмат-шашка, стол тенниси, Рақамли технологиялар ўқув марказида эса киберспорт бўйича мусобақалар ташкил этилди. Спорт ўйинларида 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан мусобақада иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган иштирокчилар маҳалла босқичи ғолиблиги учун кураш олиб боришмоқда.

Мусобақаларда маҳалла ғолиблигини қўлга киритган шахматчилар сектор босқичида иштирок этади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт_саломатлик

Street workout нима?

🏋‍♀Тилимизга кириб келган янги атама ёшларимиз ҳаётига ҳам янгилик олиб кирди. Бугун ҳар бир маҳаллада қурилган кўча спорти майдончалари ёшларни спортга, жисмонан чиниқишига, соғлом рақобатлашишга олиб келмоқда.

🎥 Пискентлик ёшларнинг машқларини ўзингиз бир кўринг👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Спорт мактабларидан Тўмарис авлодлари етишиб чиқмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт
#ОАВ_нигоҳида

«Беш ташаббус олимпиадаси» ёшлар ўртасида спортни оммалаштирмоқда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Соғлом_ҳаёт_учун
#Спорт

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар етакчилари бошчилигида маҳалла ёшлари ҳамда спорт мактаби ходимлари, ташкилотлар ишчилари, ёш спортчилар, аҳоли вакиллари фаол иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари дастлаб пиёда юриш, нафас олиш машқлари ва бадантарбия машғулотларини бажардилар. Спорт мураббийлари спорт билан бир кунгина эмас, балки мунтазам шуғулланиш соғлом ҳаёт тарзида муҳим ўринэгаллаши ҳақида иштирокчиларга тушунтириш бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
#Спорт

Пискент туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1-сектор маҳаллалари жамоалари ўртасида уюшмаган ёшлар иштирокида тош кўтариш мусобақаси ўтказилди.

Унда Файзобод, Муротали, Бекобод, Саидобод маҳалласи ёшлари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, Муротали маҳалласи спортчилари ғалаба қозониб, туман босқичига йўл олдилар. Якунда мусобақа иштирокчиларига сектор раҳбарининг совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Кўлота маҳалласида мини футбол ўйинлари бўлиб ўтди. Кўлота ва Мўминобод маҳаллалари жамоалари майдонга тушиб, тўп сурдилар. Кўтаринки руҳда муросасиз кечган баҳсларда Кўлоталик футболчи ёшлар ғалаба қозониб, финалга йўл олишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бешташаббус
#Спорт

Сектор раҳбари кубоги учун спорт мусобақалари ўтказилмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт
#Кураш

Давлатимиз раҳбарининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва уни ҳалқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирларлари тўғрисида” ги ПҚ-4881-сонли қарори ҳамда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 14 июль куни Пискент тумани Истиқлол маҳалласида жойлашган 15-мактабда кураш мусобақаси бўлиб ўтди.

Пискент, Бўка, Бекобод, Оққўрғон, Паркент, Оҳангарон туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳри ёшлари ўзаро куч синашдилар. 170 нафар ёш полвон йигитлар ва қизлар ғолиблик учун бел олишган мусобоқада умумжамоа ҳисобида:
Пискентлик ёшлар 1-ўрин
Бўка ёшлари 2-ўрин
Паркент тумани ва Олмалиқ шаҳар ёшлари 3-ўринни қўлга киритишди.

Спорт эстафетаси Бўка туманига топширилди ва навбатдаги дўстлик мусобақаси Бўка туманида ўтказиладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бизнинг_ёшлар
#Спорт

Пискент тумани 8-мактабнинг ёш спортчи ўқувчилари Динора Пўлатова ва Азимбек Пўлатов 16-17 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Таэквондо ИТФ бўйича ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этиб қайтишди. 3 та йўналишда ўз вазн тоифасида Динора 1-ўринни, Азимбек 2-ўринни эгаллади ва беш давлат орасида Ўзбекистон байроғини юксакка кўтаришди.

Ёш спортчиларга муваффақият ёр бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

"Пискент-2020" футбол жамоасининг ғалабаси

"Пискент_2020" терма жамоаси Тошкент вилояти биринчилиги учун 2-лига чемпионатининг дастлабки ўйинларини ғалаба билан бошлади.

Куни кеча Янгийўл шаҳрининг "Спартак" терма жамоаси билан ўтказилган ўйин кескин баҳсларга бой тарзда ўтди. - Терма жамоага сара спортчиларни жалб этдик. Йигитларимиз ишончни оқлашга ҳаракат қилишяпти. Бу сафар тажрибали команда билан майдонга тушдик. Лекин катта фарқ, 4:2 натижа билан рақиб команда мағлуб этилди, - дейди туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Спорт

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамига бағишлаб, маҳалла фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

🎞Батафсил Нурафшон ТВ лавҳасида кўринг.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi