PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

“2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (648-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни арзон нархларда захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

🔰Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар захирага жамғарилган маҳсулотларни ички истеъмол бозорига етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилади.

Маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорларнинг зарар кўришини ва нархлар ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар жорий этилади:

👉 асосий турдаги маҳсулотларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки электр узилиши сабабли маҳсулот нобуд бўлиши оқибатидаги зарарни суғурта қилиш орқали ушбу зарар қопланади;

👉 захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳолига сотиш учун бозор ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида раста ва сотув анжомлари вақтинча фойдаланиш учун ажратилади, ушбу корхоналарга тегишли юк машиналари бозор автотураргоҳига кириб чиқиши учун тўлов ундирилмайди.

@piskenthokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#назорат

📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.

⚡️Пискент тумани прокурори Алишер Жўраев мазкур топшириқлар ижроси бўйича туман деҳқон бозорида бўлди.

🥔🥚🥩Бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган гўшт, ёғ, тухум, картошка нархлари барқарорлиги, маҳсулотларнинг етарлилиги назорат қилинди.

🔺Ўрганиш давомида тадбиркорлар билан суҳбатлашилди, бозор мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

@piskenthokimligi
#эътироф

🏅Туман давлат санитария эпидемиология назорати инспекцияси раҳбари Дилобар Рустамова пандемия даврида эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш йўлидаги хизматлари учун "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Юксак мукофот муборак бўлсин!


@piskenthokimligi
#ижтимоий_ҳимоя

“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни ишчи гуруҳлар шакллантиради

📝Пискент тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Деҳқонов, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Х.Ахмедова ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

🔎Тадбирда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар аъзоларига амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тушунтириш берилди.

Масъулларга махсус саволнома асосида ҳар бир хонадонга кириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича тушунтириш берилди.

@piskenthokimligi
​​21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

ОНА ТИЛИМ

Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.
Беланчагинг узра Кошғарий
Куйлаб ўтди қадим навони
Ва навқирон япроқларингга
Дил қонини берди Навоий.
Самарқанддан Бобур кетаркан
Дилда бўғиб ҳасрат сасини,
Олиб кетди она юртидан,
Туркий тилим, биргина сени.
Машрабмас, сен осилдинг дорга,
Нодирамас, сенсан сўйилган
Ҳозиқнингмас, сенинг, эй тилим,
Бошинг айру, кўзинг ўйилган.
Аммо душман ўлдирган ботир
Тирилгандек яна қасосга,
Мангу борсан ва мангу қодир
Тўлдирмоққа ерни овозга.
Ватан учун бахш этиб жонни,
Кечиб олов, кириб дарёга,
Фарзандларинг тўккан ҳар қонни
Шимирдинг сен ўхшаб гиёҳга.
Она тилим, омон бўл мангу,
Сен борсан-ки мен ҳам ўлмайман,
Тилдан қолсам, сени Ойбекдай
Мен кўзларим билан сўйлайман.

Хуршид Даврон, Ўзбекистон халқ шоири
#Биласизми

Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди

Президентнинг тегишли қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган.

Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
👉 Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
👉 Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
👉 Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
👉 Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

@piskenthokimligi
#пахта_2020

⚡️Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашди

❇️"Ёшлар боғи"да ташкил этилган учрашувда Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов, Деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Фарҳод Усмонқулов, "Пискент ишонч барака" кооперацияси раҳбари Пўлат Эсонов ва фермерлар иштирок этдилар.

🌱Кун тартибида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ва экспорт қилиш масаласи кўрилди. Туман ҳокими Р.Рихсиев саноатбоп хомашё бўлган пахта толасини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот даражасига етказиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

🔎Кооперация раҳбари П.Эсонов, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда тадбирда қатнашган инвесторлар томонидан толани қайта ишлаш борасида келгусидаги режалар, истиқболли лойиҳалар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

@piskenthokimligi
#мурожаат_изидан

Мурожаатда келтирилган Амир Темур кўчасида сув қувури ёрилган жойда "Тошкент сув таъминоти" туман филиали ишчилари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилди.

@piskenthokimligi
#фотофакт

🛠Таъмирлаш жараёни
#Эълон

Тошкент Давлат аграр университети ҳузуридаги Тошкент вилояти Зангиота Агротехнологиялар техникумига ўқишга марҳамат!

📣11-синфни ҳамда коллежни тамомлаганлар, “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар кундузги тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида 2020 йил 7 октябрдан 20 октябрга (20 октябрь ҳам) қадар коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

📆Ўқиш муддати 2 йил.

✏️Техникумни тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

🎓Янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги ўқишга таклиф қиламиз.

📕Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов контракт.

📗Зоотехник.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

📘Тупрок бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

📙Иссиқхона ва парник хўжалиги техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Ветеринария медицинаси.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Агрологистика.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Агроном (экин турлари бўйича).
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Рақамли ахборотни қайта ишлаш аналитиги.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини назорат қилиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Ихтиология.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Экспорт агенти.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Қишлоқ хўжалигини электлаштириш ва автоматлаштириш.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

⚡️Коллежлар ва техникумлар учун контракт нархи белгиланди. Унга кўра, контракт нархлари йўналишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (679 330 сўм) 6,2 баравари4 211 846 сўм, 6,0 баравари 4 075 980 сўм ва 5,8 баравари – 3 940 114 сўм этиб белгиланган.

❗️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошса, контракт ҳам ошади.

🏢Техникумларга https://texnikum.edu.uz/ электрон платформаси орқали абитуриентларни ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилади.

🧾Техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1️⃣Электрон ариза;
2️⃣Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣3x4 фотосурат.

‼️Коллежларда ўқитиш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда, техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📌Юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича ОТМларида дарс берган ва иш стажига эга бўлган педагог ходимларни ишга таклиф қиламиз.

📬Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ҳаракат” МФЙ Беруний кўчаси 1-уй.

📲Мурожаат учун: 99890-944-02-22, 99899-791-56-12, 99899-824-15-57.

🌐Батафсил: texnikum.edu.uz

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram