#пахта_2020
Бугун Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов пахтакор фермерлар билан учрашди.
Секторлар ҳудудидаги дала шийпонларида ўтказилган учрашувда август - ҳосил тақдирини белгиловчи муҳим палла эканлиги таъкидланди.
Жорий йилда Пискент тумани пахтакор фермерлари томонидан 8100 гектар майдонда «Султон», «Порлоқ» ва “Келажак” сингари ғўза навлари парвариш қилинмоқда.
Тажрибали фермерларнинг таъкидлашича, август ҳосилга ҳосил қўшувчи ой. Бу даврда шоналар гулга, кўсакка айланади. Шу боис, агротехник тадбирларини ўз вақтида ўтказиш катта аҳамиятга эга.
Айни вақтда 150 та фермер хўжалигида ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли олиб борилмоқда. 9 та отрядга бириктирилган 119 та культиватор билан ғўза қатор ораларига ишлов берилмоқда.
Фермерлар билан суҳбат давомида ғўза ривожини кучайтириш, қўшимча озиқлантириш, ғовлашининг олдини олиш, чилпиш сингари зарур агротехник тадбирлар бажарилиши таҳлил қилинди.
@piskenthokimligi

#Пахта_2020
✅ Пискент тумани секторлари ҳудудида жорий йилда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш бўйича терим отрядларини шакллантириш масалаларига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди.
Унда вилоят Адлия бўлими бошлиғи А. Муҳаммадиев, туман ҳокими Ш.Ахмедов ва сектор раҳбарлари, фермерлар, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва маҳалла раислари иштирок этишди.
Тадбирда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ жами 12 минг нафардан зиёд, шу жумладан, 2524 нафар фермер хўжаликлари аъзолари, 9 минг нафардан ортиқ кўнгилли теримчиларни жалб қилиш мўлжалланаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек, бу йилги пахта йиғим-терим мавсумида карантин қоидаларига риоя этиш, барча масъуллар ўз вазифасини сидқидилдан адо этиши кераклиги тавсия қилинди.
Маълумот ўрнида: туманда бу йил 8 100 гектар майдонга чигит экилган. 24 760 тонна пахта хом ашёси етиштириш режалаштирилган.
Пахта теримини ўз вақтида ўтказиш учун 115 та транспорт тракторлари, 132 та тиркамаларни жалб қилинади.

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов пискентлик фермерлар билан учрашди
"Ёшлар боғи" да Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедовнинг пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Семинарга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов қатнашди.
▶️https://telegra.ph/Fermerlar-bilan-uchrashuv-%D1%9Etkazildi-09-05

Telegraph
Фермерлар билан учрашув ўтказилди
"Ёшлар боғи" да Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедовнинг пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов…
#пахта_2020
⚡️1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм бўлади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг атрофида даромад олишлари мумкин.
“Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.
Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қилинади.
❗️Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқмайди.
«Бу йилги пахта мавсумида меҳнат қонунчилигига, Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан билдирилган тавсияларга қатъий амал қилинади, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди.
Ўтган йиллари мажбурий ва болалар меҳнати билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бироқ бу йил бунга жиддий қаралади".

#ташриф
#пахта_2020
Сенат ишчи гуруҳи теримчиларга яратилган шарт-шароитни ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари айни вақтда Пискент туманида бўлиб турибди.
2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида кўнгилли теримчилар учун зарур шарт-шароит яратиш, соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, теримда мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилмоқда.
Республика Ишчи гуруҳи раиси - Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Сайфуллаев, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Малика Қодирхонова, Давлат муассасалари жамоат хизматлари республика касаба уюшмалари Кенгаши масъул ходими Ш.Сабиров, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакили Кифоят Эрмуҳаммедовалар тумандаги "Пискент Шарқ агро" МЧЖ пахта далаларда бўлиб, ушбу масалаларга эътибор қаратди.

Пахта хирмони юксалмоқда
Ҳудудларда пахта терими авж паллага кирди. Теримга старт берилган кундан бошлаб ўтган қисқа муддатда пахтакор фермерлар томонидан қарийб 10 минг тонналик хирмон бунёд этилди.
Хусусан, "Навоий" ҳудудидан "Жаҳонгир" фермер хўжалиги пахтакорлари биринчи теримдаёқ 133,8 тонналик хирмон уйиб, режалаштирган маррани уддалади.
Шу ҳудуддан "Мадаминбек" фермер хўжалиги, деҳқонлари эса 65 гектар майдонда пахта етиштириб, бугунги кунда 187 тонна саноатбоп хомашё йиғиб олдилар.
"Оҳунбобоев" ҳудуди ер эгалари ҳам терим суръатини сусайтирмаяпти. "Ҳайдаров Музаффар", "Улуғбек Пискент агро" фермер хўжаликлари ҳар куни 7-8 тонна пахта териб, қабул пунктларига топширмоқда.
Даладаги мўл ҳосилни йиғиб олишда фермерларга минглаб кўнгилли теримчилар ёрдам бермоқда. Пахтазорда карантин қоидалари асосида шароит, пирометрлар, ичимлик суви, иссиқ овқат, кундалик терим пули, олисдан қатновчи теримчилар учун транспорт ва ётоқ жойлари тайёрланган.

Меҳнат қадрланган жойда барака бўлади
Пахта ҳосилини йиғиштириб олишда деҳқону фермерларга бевосита ёрдам бераётган кўнгилли теримчилар меҳнати муносиб рағбатлантириб бориляпти.
Бугун "Агробанк" Пискент филиали мутасаддилари пахта далаларида бўлиб, пахтакорлар билан учрашдилар.
Терим суръати жадал кетаётган Дўсбеков ҳудудидаги "Пискент агро барака" ҳамда Охунбобоев ҳудудидаги "Ҳайдаров Музаффар" фермер хўжалиги даласида теримда иштирок этаётган илғор теримчиларга маиший техникалар совға қилдилар.
Теримчиларнинг кунлик иш ҳақлари эса тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.

Теримчилар рағбатлантирилиши кунлик суръатни оширмоқда
Пискент туманида йиғим-терим тобора қизғин паллага кириб, давлатга пахта топшириш кунлик суръати ҳам ўсиб бормоқда. Бунда теримчилар меҳнати қадрланаётганлиги ҳам муҳим омил бўлмоқда.
"Холиқберди" маҳалласида 280 нафар кўнгилли ҳашарчи теримда қатнашиб, фермерлар томонидан мавсумда ҳосилни йиғиб олишда кўмаклашаётган пахтакорлар меҳнати рағбатлантириб борилмоқда.
Ҳудуддаги "Аширматов Жумабой" фермер хўжалиги 35 гектар майдондан 102 тонна хосил йиғиштириб, пахта етиштириш режасини ортиғи билан уддалади.
Шу муносабат билан фермер хўжалиги раҳбари Э.Жумабоев томонидан механизатор ва сувчилар, теримчилар меҳнати эътироф этилди. Уларга қимматбаҳо совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи Пискент туманида бўлиб турибди
Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари Бахтиёр Сайфуллаев, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитаси аъзоси Малика Қодирханова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Шерзод Кулматов, Давлат муассасалари ва жамоат хизматлари республика касаба уюшмалари Кенгаши масъул ходими Шавкат Сабиров туманда пахта мавсумида теримчиларга яратилган шароитни ўрганиш
мақсадида ташриф буюрган.
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев билан 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида кўнгилли теримчилар учун зарур шарт-шароит яратиш, соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, теримда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалалари муҳокама этилмоқда.

Сенаторлар ташриф буюрган “Новкент” маҳалласида жойлашган "Шуҳрат" фермер хўжалигида 50 гектар майдонда пахта етиштирилган. Пахта ҳосилини йиғиб олишда фермерга хўжалик аъзоларидан ташқари “Новкент” маҳалласидан кўнгилли теримчилар ёрдам беришмоқда. Ҳар куни 5-6 тонна пахта хирмони йиғилмоқда.
Ишчи гуруҳ пахтазорда бўлиб, кўнгилли теримчиларга яратилган шарт-шароит, пандемия шароитида меҳнатни ташкил этиш, карантин қоидаларига риоя этилиши, иссиқ овқат, ичимлик суви билан таъминланиши, терим пулларининг вақтида тарқатилиши, олис ҳудуддан келган ҳашарчиларнинг ётоқ жойларидаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.

⚡️Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашди
❇️"Ёшлар боғи"да ташкил этилган учрашувда Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов, Деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Фарҳод Усмонқулов, "Пискент ишонч барака" кооперацияси раҳбари Пўлат Эсонов ва фермерлар иштирок этдилар.
🌱Кун тартибида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ва экспорт қилиш масаласи кўрилди. Туман ҳокими Р.Рихсиев саноатбоп хомашё бўлган пахта толасини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот даражасига етказиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
🔎Кооперация раҳбари П.Эсонов, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда тадбирда қатнашган инвесторлар томонидан толани қайта ишлаш борасида келгусидаги режалар, истиқболли лойиҳалар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

#Мажбуриймеҳнатгайўқдеймиз
Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаяптими?
Ўзбекистон Республикаси Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича миллий мониторинг гуруҳи аъзолари Пискент туманида бўлишди.
Туманимиз пахта далаларида теримчилар билан яқиндан суҳбат олиб борилди. Кўнгилли теримчиларга яратилган шарт-шароит, пандемия шароитида меҳнатни ташкил этиш, карантин қоидаларига риоя этилиши, иссиқ овқат, ичимлик суви билан таъминланиши, терим пулларининг вақтида тарқатилиши, олис ҳудуддан келган ҳашарчиларнинг ётоқ жойларидаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.
Ишчи гуруҳ ташриф буюрган “Чимқўрғон” маҳалласида жойлашган "Ҳайдаров Музаффар" фермер хўжалигида 35 гектар майдонда пахта етиштирилган. Пахта ҳосилини йиғиб олишда фермерга хўжалик аъзоларидан ташқари “Муротали”, "Файзобод", "Чимқўрғон" маҳаллаларидан 80 нафардан зиёд кўнгилли теримчилар ёрдам беришмоқда. Улар билан меҳнат шартномалари тузилган.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi