PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда – МТВ

👉 https://kun.uz/97783865

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
1 сентябрдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга тушади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра:

👉 1 сентябрдан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилояти тажрибасида қўлланган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида босқичма-босқич амалга оширилади;

👉 жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ахборот тизимида шахснинг идентификатори ҳисобланади;

👉 ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома Ягона портал орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилади;

👉 Адлия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминлайди;

👉 Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 1 октябрга қадар маълумотлар тақдим этиш махфийлиги ва ёпиқлигини таъминлаш асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига олинган пул ўтказмалари ва очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида рўйхатга олинганда шахсларнинг розилиги билан тақдим этиш имкониятини яратиш тавсия этилади;

👉 Давлат хизматлари агентлиги 2021 йил 1 январга қадар “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига фуқароларга тегишли бўлган шахсий идентификация рақамини бириктириш орқали ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилишини таъминлайди;

👉 бир ой муддатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади. Бунда, ижтимоий нафақаларни тайинлашда устуворлик даромади нисбатан пастроқ бўлган оилаларга берилиши назарда тутилади;

👉 икки ой муддатда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишнинг ягона тизимини жорий этиш, ижтимоий нафақаларни, хизматларни ва ёрдамни тайинлашда асос қилиб олинадиган муҳтожликни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.


➡️@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазири Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилаётган ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берди

👉 https://kun.uz/76074152

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#тадбиркорлик

Пандемия шароитида аксарият корхоналар карантин қоидалари асосида фаолият олиб бормоқда. Пискент туманида фаолият олиб бораётган "Насиба-Гавҳар" МЧЖ ана шундай корхоналардан.

Корхонада 2019 йилнинг 6 ойида 5 млрд 480 млн сўмлик маҳсулот тайёрланган бўлса, 2020 йилнинг ўтган даврида 11 мард 398 млн сўмлик товар ишлаб чиқарилган.

Туман ҳокими ўринбосари Ж. Раҳмонов корхонада бўлиб, тадбиркор фаолияти билан танишди.

Батафсил🔽

https://telegra.ph/Pandemiya-sharoitiga-moslashish-bugunning-talabi-08-06
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фавқулодда_вазиятлар_бошқармаси
#Брифинг

❇️ Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан сув хавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир кунда жами 200 нафар ходим жалб қилинади.

📌Жорий йилнинг 7 ойи давомида вилоятда жами 22 нафар фуқаро чўмилиш қоидаларига риоя килмай, ўз эхтиётсизлиги натижасида ҳалок бўлган.

‼️Уларнинг 8 нафари вояга етмаган ёш болалар. Мавсум бошидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан 4 нафар фуқаро қутқариб колинган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 bilan kasallangan homilador ayollar ro‘yxatdan o‘tgan poliklinikasi yopilgan bo‘lsa, ular qayerga murojaat qilishlari kerak?

📹Hajmi: 2.87 Mb

#tezyordam #9son

@tezyordamlive @tezyordamru
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#антикоронавирус
#call_center

Бугун, 6 август куни давомида Пискент тумани аҳолисига тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи “Call-center"га
17 та (фаолият бошидан буён жами –495 та) мурожаат келиб тушган.


Шундан
“COVID -19” (тана ҳароратининг ошиши) бўйича – 7 та (жами 156);

Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича –1 та (жами 25 та);

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –1 та (жами 36 та);

Ҳурматли тумандошлар!

1270 қисқа рақами ҳамда
☎️70 54 52 721
☎️70 54 52 754
☎️70 54 52 231
☎️70 54 52 702
☎️70 54 51 871 телефон рақамлари орқали марказга мурожаат қилиб, саломатлигингиз билан боғлиқ саволларга жавоб олишингиз мумкин.


@piskenthokimligi
#эълон

ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Пискент тумани ҳокимининг 2020 йил 17 июлдаги 463-сонли қарорига асосан шу йилнинг 17 август куни туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида танлов ўтказилади.


Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари 14 август кунига қадар туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига ҳужжатларни топширишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1. Фермер хўжалиги (бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти) номидан тилхат;

2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;

3. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома;

4. Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси;

5. Вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖнинг туман филиали томонидан берилган маълумотнома;

6. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси);

7. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар);

8. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси);

9. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома;

10. Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси;

11. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман “Оҳангарондон” АЖ томонидан берилган маълумотнома;

12. Сўнгги 3 йил мобайнида ғалла ҳосилдорлиги бўйича туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома;

13. Фермер хўжалигининг мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлари тўғрисида маълумот.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

+998935747444; +998998138170

Пискент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йилги тест имтиҳонлари очиқ стадионларда ўтказилади

Жорий йилги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтихонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади.

Тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади.

Имтиҳонлар санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

@piskenthokimligi
#ёшлар_сиёсати

Хабарингиз бор, жамиятда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузурида "Ёшлар парламенти" ташкил этилди.

Бугун туманимизда фаолият олиб бораётган мавжуд 5 та сиёсий партиялардан номзодлар иштирокида Ёшлар иттифоқи Пискент туман Кенгашининг
комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Zoom дастури орқали ўтган тадбирда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари, "Камалак" болалар ташкилоти раҳбари Ахатов Сунатилла Бахтиёр ўғли Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти"нинг Пискент туманидаги аъзоси этиб сайланди.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Янги ўқув йилида мактабларда ўқиш бошланадими?

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифингда долзарб саволларга жавоб берилди.

@piskenthokimligi
Forwarded from Элдор
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали (АРГОС) тўғрисида маълумотга эгамисиз ?
Anonymous Poll
11%
1. Ҳа, маълумотга эгаман
15%
2. Эшитганман, лекин нима фаолият билан шуғулланиши тўғрисида билмайман
74%
3. Йўқ бундай ташкилот тўғрисида эшитмаганман
#COVID_19

🔺Пискент туманида коронавирус инфекциясининг тарқалиши ҳолати тўғрисида (2020 йил 7 август соат 14:00 ҳолатига)

❗️Коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар сони – 4 нафар;

Соғайган фуқаролар сони – 6 нафар (жами 139 нафар);

❗️Даволанаётган фуқаролар – 41 нафар. Шундан

- стационар шароитда – 5 нафар;

- уй шароитида – 36 нафар (аломатларсиз, енгил турда)

@piskenthokimligi
#антикоронавирус

🔺Туманда уй шароитида даволанаётган беморларни даволаш учун жами 62 нафар тиббиёт ходими жалб этилган.

🔺Улардан 27 нафари шифокор, 27 нафари хамшира, 4 нафар кичик тиббиёт ходими ва 4 нафари соҳасининг бошқа вакилларидир.

🔺Транспорт воситаси 2 тa жалб этилган.

@piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон билан пандемия даврида Пискент туманидаги 12 569 нафар кексалар, 1365 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 547 нафардан ортиқ боқувчисини йўқотган шахслар пенсия ва нафақаларини ошириш орқали моддий қўллаб-қувватланади.

Батафсил🔽

https://telegra.ph/Pensiya-va-nafa%D2%9Balar-mi%D2%9Bdori-oshiriladi-08-07
#Биласизми

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари қўллаб-қувватланади

@piskenthokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Тест синовлари сентябр ойи бошида ўтказилади

Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди:

❗️«Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг