PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус

Ўзингизни асранг, саломат бўлинг!
#антикоронавирус

Бугун, 15 август куни аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи “Call-center”
марказига жами 28 та (фаолият бошидан буён жами –710 та) мурожаат келиб тушган.


Шундан
Тана ҳароратининг ошиши бўйича – 18 та (жами 266);

Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича – 1 та (жами 46 та);

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –1 та (жами 46 та);

Бошқа масалалар бўйича – 3 та (жами 198 та) тани ташкил этади.

Мобил гуруҳлар орқали 3 та мурожаат бўйича (фаолият бошидан 149 та) манзилли ёрдам кўрсатилган.


@piskenthokimligi
#антикоронавирус

Республика махсус комиссияси қарори билан юртимизда бўлгани сингари Пискент тумани масжидлари ҳам фаолият бошлаган.

Айни вақтда 7 та жомеъ масжидда - "Пискент", "Мулла Бўта қози", "Ўсмат ота", "Кўлота", "Келовчи", "Собиржон ота", "Саид ота" масжидлари карантин чекловларига амал қилган ҳолда намозхонларнинг диний амалларини адо этиши учун фаолият кўрсатмоқда.

Мунтазам дезинфекция тадбирлари олиб борилиб, фуқаролар ҳарорати текширилмоқда. Ижтимоий масофа сақланиши қатъий назоратга олинган.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#call_center

Бугун, 19 август куни аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи “Call-center” марказига 1270 қисқа рақами орқали жами 38 та (фаолият бошидан буён жами –831та) мурожаат келиб тушган.

Шундан
Тана ҳароратининг ошиши бўйича – 18 та (жами 327);

Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича – 8 та (жами 69 та);

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –0 та (жами 49 та);

Бошқа масалалар бўйича – 4 та (жами 202 та) тани ташкил этади.

Мобил гуруҳлар орқали 8 та мурожаат бўйича (фаолият бошидан 184 та) манзилли ёрдам кўрсатилган.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#дезинфекция

Карантин қоидаларининг юмшатилиши карантин тугатилди, дегани эмас. Туманда пандемияга қарши курашда фидойилик кўрсатган СЭОМ ходимлари томонидан зарарсизлантириш тадбирлари асло камайтирилмади.
Профилактика тадбирлари қатъий тартибда мунтазам ўтказилмоқда.

Бугун, 19 август куни ҳам жами 6420 м кв майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди:

🏥 1та даволаш муассасаси
2 та бозор ва савдо муассасаси
🏫 11 та ташкилот ва муассаса (ҳокимият, банк, ИИБ ва бошқа)
🛣 2 та марказий кўча
🏘 2 МФЙ идораси
⭕️ 9 карантин ҳудуди

Шунингдек, аҳоли гавжум масканларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#дезинфекция

Карантин қоидаларининг юмшатилиши карантин тугатилди, дегани эмас. Пандемияга қарши курашда туман СЭОМ ходимлари
фидойилик кўрсатиб зарарсизлантириш тадбирларини олиб боришмоқда.

Бугун, 22 август куни ҳам жами 6350 м кв майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди:

🏥 1та даволаш муассасаси
1 та бозор ва савдо муассасаси
🏫 9 та ташкилот ва муассаса (ҳокимият, банк, ИИБ ва бошқа)
🛣 2 та марказий кўча
🏘 1 МФЙ идораси
⭕️ 5 карантин ҳудуди

Шунингдек, аҳоли гавжум масканларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан мунтазам тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#call_center

Бугун, 25 август куни аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи “Call-center” марказига 1270 қисқа рақами орқали жами 56 та (фаолият бошидан буён жами – 1021та) мурожаат келиб тушган.

Шундан
Тана ҳароратининг ошиши бўйича – 36 та (жами 421);

Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича – 1 та (жами 90 та);

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –2 та (жами 54 та);

Бошқа масалалар бўйича – 1 та (жами 215 та) тани ташкил этади.

Мобил гуруҳлар орқали 16 та мурожаат бўйича (фаолият бошидан 241 та) манзилли ёрдам кўрсатилган.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

🌦Куз фаслининг кириб келиши, салқин об-ҳаво мавсумий касалликлар сонини орттириб, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини янада оширади.

Касалликка чалиниш хавфини камайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

❗️Бу ҳақда Пискент тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази бош шифокори Моҳирахон Убайхонова орқали муҳим тавсиялар берди.

🎥 Видеолавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

Дўконларда карантин қоидаларига риоя қилиняптими?

🦠Пандемия шароитида яшаш ва ишлашга кўникиб боряпмиз. Аммо коронавирус ҳамон хавфли касаллик, карантин амалда. Шундай вазиятда жойларда, савдо шахобчаларида карантин қоидаларига тўлақонли амал қилиняптими?

Пискент тумани санитария эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонидан маҳаллаларда мунтазам назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Ўткир юқумли касалликлар, қутуриш, ботулизмдан сақланиш, санитария гигиена қоидаларига риоя этиш ҳақида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

📝СЕОМ томонидан туманда фаолият кўрсатаётган 172 та савдо шохобчасида олиб борилган ўрганиш давомида карантин қоидаларига риоя этиш туғрисида кафолат хатлари, қутуриш, ботулизм юқумли касалликлари хақида эслатмалар тарқатилди. 76 та савдо дўкони эгасига огоҳлантириш берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

ЎЗБЕКИСТОНГА "COVID-19"ГА ҚАРШИ 660 МИНГ ДОЗА ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

— Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов. — Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади.

Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.

Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши курашни самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "CОVID-19"га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик учун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi