#ижтимоий_ҳимоя
#қабул_2020
Президент қарори биз каби қизларда келажакка ишонч уйғотди
Оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ўқишга қўшимча квоталар берилишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Педагогика олийгоҳида ўқиш ва устозларимдек ўқитувчи бўлиш энг катта орзуим. Лекин контракт асосида ўқишга имкониятимиз етмайди. 2011 йилда отам юрак ҳасталиги туфайли оламдан ўтганлар. Онам уй бекаси, биз уч фарзандни бир ўзлари тарбиялаб вояга етказдилар. Акаларим коллежни тамомлаган, оилавий шароитимиз тўғри келмаганлиги учун олий таълим ололмаганлар. Мен кенжа фарзандман. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиганман. Онам доим дуоларида олий маълумотли, зиёли ўқитувчи бўлишимни тилайдилар. Президентимизнинг ушбу қарори биз каби қизлар учун келажакка ишонч уйғотди. Ҳозир имтихонларга тайёрланаяпман. Насиб этса, албатта университет талабаси бўламан!
✍Дилфуза Маҳкамова
@piskenthokimligi

#обод_хонадон
#ижтимоий_ҳимоя
Айни вақтда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
III сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Тўрахонов ташаббуси билан манзилли дастур асосида ҳудуддаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган хотин-қизлар хонадонлари беғараз таъмирланмоқда.
“Лолаариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Қиличева онаси, беш нафар вояга етмаган фарзанди билан яшайди.
Ушбу хонадон сектор раҳбари Ш.Тўрахонов, туман ҳокими ўринбосарлари С.Исақулов, А.Деҳқонов томонидан назоратга олинди. Оила бекаси ҳақ тўланадиган жамоат ишларига тавсия этилди.
Айни вақтда мазкур хонадонда тўлиқ ички ва ташқи таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хонадондаги табиий газ ва энергия тармоқлари ҳам таъмирланди.
-Кам таъминланган хонадонларни таъмирлаш билан чекланмай, ишлаш имкони бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди сектор раҳбари Ш.Тўрахонов.

Пандемия даврида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан хайрли ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, ташқарига чиқиш имконияти чекланган кексаларнинг руҳини кўтариш мақсадида уларнинг эҳтиёжлари ўрганилмоқда. "Лолаариқ" МФЙ да яшовчи Лида Григоренко 86 ёшда. Нуроний онахон ўзига ҳаракатланиши учун аравача сўраб мурожаат қилган эди. Файзободлик Жаҳонгир Хавасовнинг эса имконияти чекланган.
Республика Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Наргиза Абдуллаева, туман ҳокими ўринбосари Абдулла Деҳқонов ушбу фуқаролар хонадонида бўлиб, турмуши, саломатлигидан бохабар бўлдилар.
Уларнинг мурожаати қондирилиб, ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий кўрик ўтказилиб, зарур даво муолажалари тавсия этилди.
Айни вақтда туманда 51 нафар ёлғиз кексалар ҳаёт кечирмоқда. Улар давлат ҳимоясида, тиббий ижтимоий хизмат ходимлари ва патронаж ҳамширалар томонидан парвариш қилинмоқда.

#Ижтимоий_ҳимоя
ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли фармони қабул қилинди.
Ушбу фармон билан пандемия даврида Пискент туманидаги 12 569 нафар кексалар, 1365 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 547 нафардан ортиқ боқувчисини йўқотган шахслар пенсия ва нафақаларини ошириш орқали моддий қўллаб-қувватланади.
Батафсил🔽
https://telegra.ph/Pensiya-va-nafa%D2%9Balar-mi%D2%9Bdori-oshiriladi-08-07

Telegraph
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади
2020 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли фармони қабул қилинди. Ушбу…
#ижтимоий_ҳимоя
«Темир дафтар» нима?
Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?
Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?
«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби қандай?

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_ҳимоя
Бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони ижроси доирасида Пискент туманида 27 та маҳалладаги "темир дафтар"га киритилган оилаларга мурувват ёрдами улашилди.
423 та оиладаги 1785 та фуқарога жами 392 млн 700 минг.сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
Шундан,
1-сектор бўйича 100 та оилага 93 млн 720 минг сўм;
2-сектор бўйича 60 та оилага 55 млн 440 минг сўм;
3-сектор бўйича 132 та оилага 124 млн 080 минг сўм;
4-сектор бўйича 131 та оилага 119 млн 460 минг сўм.
Қийин ва синовли кунларда эътибордан баҳраманд бўлган инсонлар давлатимиз раҳбарига миннатдорчилигини дуолари билан изҳор қилдилар.

Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Пискент туманида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилди.
Республика бюджетидан ажратилган 354 миллион 500 минг сўм маблағ туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ва маҳалла раислари томонидан ўз эгаларига топширилди.
Туманда моддий ёрдам тарқатилган оилалар сони 346 та бўлиб, ушбу оилаларда 16 ёшга тўлмаган 709 нафар болалар яшайди.
Секторлар кесимида
1 секторда 84 оиладаги 180 нафар болага
2 секторда 50 оиладаги 107 нафарболага
3 секторда 127 оиладаги 248 нафар болага
4 сееторда 85 оиладаги 174 нафар болага қишки кийим-бош ва бошқа эҳтиёжлар учун тақдим этилди.

“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни ишчи гуруҳлар шакллантиради
📝Пискент тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Деҳқонов, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Х.Ахмедова ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
🔎Тадбирда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар аъзоларига амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тушунтириш берилди.
✅ Масъулларга махсус саволнома асосида ҳар бир хонадонга кириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича тушунтириш берилди.

👨👩👧👦Дилбар Давлатова турмуш ўртоғидан айрилиб, 4 фарзандига ўзи бош бўлиб қолган эди.
🏠Республикамизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Оғир шароитдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури бўйича аёлга имтиёзли кредит асосида уй олишида ёрдам кўрсатилди. Иқтисодий кўмак берилмоқда. Лекин Дилбарнинг ўзи ишлаб, фарзандларини ҳеч кимдан кам қилмай вояга етказиш ниятида. Унинг истагидан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги томонидан трикотаж фабрикасига ишга тавсия этилди.
🔸Бугун оила ўтаётган кунига шукр, эртанги ёруғ кунларга умид ва ишонч билан ҳаёт кечирмоқда.
🎥Батафсил видеолавҳада кўринг
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#мурожаат_изидан
⚡️Пискент тумани ҳокимлиги мутасаддилари тумандаги эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олдилар
🔹Туман ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ҳоким қабулида бўлган "Бекобод", "Оқтом", " Мустақиллик", "Сувти" маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонига борди. Улар билан суҳбатлашиб, турмуш шароити, эҳтиёжлари ўрганилди.
✍"Сувти" маҳалласида яшовчи Ф.Омонованинг уйи ёниб, таъмирлашда амалий кўмак сўраган. "Бекобод" МФЙ да яшовчи С.Ўзбекхўжаев 79 ёшда ва ёлғиз яшайди. "Оқтом"лик А.Абдухошимов ногирон аёли билан истиқомат қилади.
✅Уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат қобилияти мавжуд ва ишлаш истагидаги фуқароларга иш ўринлари таклиф этилди. Юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги таъкидланди.

#бунёдкорлик
#ижтимоий_ҳимоя
🤱Пискент туманида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган оналарга арзон уй-жойлар бериш тартибига кўра 807 та аёл рўйхатга олинган.
✅Туманда аҳолини яшаш шароитини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш мақсадида “Бирлик” МФЙ “Гулшан” массивида янги 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилган.
🔹Эндиликда "Ойбек" МФЙ ҳудудида Давлат хизматлари маркази ва 2 та 5 қаватли уй-жой қурилиши бошланган бўлиб, 2021 йилнинг май ойида фойдаланишга топшириш белгиланган.
🔸"Бирлик" МФЙ ҳудудида 2 та 7 қаватли уй-жой, “Ғайрат” МФЙ ҳудудида 19,0 гектар ер майдонида объектлар учун таклиф лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, жами 70 та турар жой, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, 45 та савдо ва маиший хизмат уйлари, маҳалла гузарлари, спорт ва болалар майдончалари қурилади.

#инфографика
#ижтимоий_ҳимоя
⚡️ Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш тартиби бўйича инфографика.

#эзгулик_ойи
#ижтимоий_ҳимоя
КЎНГИЛЛАР ОБОДЛИГИ УЧУН
Рамазон-меҳр-саховат ойи. Пискент туманидаги "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида муборак Рамазон кунларида хайрия ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, туман ҳокими топшириғига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори асосида туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 184,5 миллион сўм маблағ ажратилди.
Туман ҳокимлиги, Халқ банки ходимлари томонидан карантин талабларига риоя қилинган ҳолда "Аёллар дафтари"даги 251 нафар хотин-қизлар учун бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилиб, имконияти чекланган аёлларнинг хонадонларига етказиб берилмоқда.