PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ФВБ_огоҳлантиради

⚡️Тилсиз ёвдан огоҳ бўлинг!

12 октябрь куни “Зоминовул” маҳалласида хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида фалокат юз бериб, хонадон ёниб кетган. 13 октябрь куни эса “Намуна” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Анор гулбоғи” боғдорчилик ширкатидаги дала ҳовлиларнинг бирида қўлбола ва мўркони носоз бўлган ностандарт иситиш печидан фойдаланиш натижасида хонадон эгалари А.О. ва У.О.лар ис газидан заҳарланган.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари таҳлил қилинди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 19 та ёнғин содир бўлиб, уларнинг асосий қисми, яъни 13 та ҳолатда фалокат аҳоли хонадонларига тўғри келиши аниқланди.

Туман ФВБ куз-қиш мавсумида барча фуқароларни огоҳликка чақириб, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, газ ва электр воситаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, ёш болаларни олов билан ўйнамаслик ва қаровсиз қолдирмасликка чақиради!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

💨Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябр кунлари Республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 16-17 ноябрда Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.

16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° гача совуқ, кундуз кунлари 0-3° гача илиқ, шимолда кечалари 12-15° гача совуқ, кундуз кунлари 0-3° гача совуқ пасаяди.

Пискент тумани ФВБ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

ҲУРМАТИ ТУМАНДОШЛАР!

❗️Жорий йил 15 ноябрдан 15 декабрь кунига қадар юртимизда “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги ўтказилмоқда.

❗️Сиздан ойликда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Бунинг учун, Сиз

-Ўз яшаш хонадонингиз ёки иш жойингизни иситиш мақсадида фойдаланаётган электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланинг;

- ХОЗИРОҚ! ЗУДЛИК БИЛАН! мавжуд носозликларни бартараф этинг ва бу борада барча яқинларингизни хушёрликка чақиринг;

- Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда 101 ёки 1050 қисқа рақамлари орқали қутқарув хизматига хабар беринг!

Зеро, хушёрлик – хотиржамлик гаровидир!

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_хабари

Туман ФВБ хабарига кўра,
“Оқтепа” маҳалласи Нурафшон кўчасидаги фуқаро Д.Қ. га тегишли 6-уйда ёнғин содир бўлган. Натижада хонадоннинг 90 кв м қисми ёнган. Туман ФВБ ёнғин ўчириш бригадаси томонидан ҳодиса тезликда бартараф қилинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Профилактика
#ФВБ

Бугун туманимизда қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳамда ташкилотларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари бўйича махсус тактик ўқув машқи бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ
#Тактик_ўқув_машқи

ҚУТУРИШ: ЮҚУМЛИ ВА ХАВФЛИ КАСАЛЛИККА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШ ОЛИБ БОРИЛАДИ?

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/%D2%9AUTURISH--YU%D2%9AUMLI-VA-HAVFLI-KASALLIK-02-11

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотларига кўра, 5-9 март кунлари вилоятимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларига кучли ёғингарчилик кузатилиб, сел келиши мумкин.

Шу муносабат билан фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, фавқулодда вазиятларда сел, тошқинга қарши кураш штабининг 1050 қисқа рақамига хабар беришлари сўралади.

Пискент тумани
ФВБ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ
#Мурожаат_изидан

Кеча 6 мартдан 7 мартга ўтар кечаси туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига чақирув тушган. Унда Мустақиллик МФЙ Бахт кўчаси 38-уйда яшовчи фуқаро С.Алиева томонидан ёғингарчиликда кўпайган ариқ сувлари ҳовлиларга тошиб кираётгани тўғрисида хабар берилган. Тунда воқеа жойига етиб борган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Ирригация бўлими ходимлари томонидан фермерлар билан сувни камайтириш чоралари кўрилган. Мазкур сув оқими Олмалиқ Сувоқава корхонасига қарашли оқава сувлари бўлиб, маҳалладан ўтган тозаланмаган ариққа тушиб, аҳоли ҳовлиларигача кириб борган. Бугун ФВБ ходимлари томонидан хавфсизлик чоралари яна давом эттирилиб, фуқароларни ҳам жалб этиб, ариқлар тозаланди. Фуқароларга ҳам ўз хавфсизлиги учун сув йўлларини вақтида тозалаш тўғрисида тушунтирилди.

Пискент тумани ФВБ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

Кучли ёғингарчилик ва сел хавфи бўлганда сув ҳавзалари ва ёндош ҳудудлар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактик тадбирлар олиб бормоқда.

Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёси ирмоқларига яқин жойлашган дала ҳовлилар бундай вақтда хавфли ҳудудлар ҳисобланади. Шу боис, ФВБ ходимлари қиш ва баҳор мавсумида ҳам дала ҳовлиларда яшаётган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, вазият ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Айни вақтда ёғингарчилик кўпгина муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Ёмғир сувлари оқиб чиқиб кетиши учун ариқлар бўлмаган кўчалар, жумладан Митан маҳалласининг Фарҳод, Ўқитувчилар кўчаси, Бирлик маҳалласининг баъзи кўчаларида ёмғир сувлари тўпланиши кузатилмоқда.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида ярим тун бўлишига қарамасдан, туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ФВБ барча куч ва воситаларни ишга солмоқда.

Муаммога ечим сифатида “Фарҳод” кўчасида сув тўпланиши учун қазилган зовурга насос ўрнатилган бўлиб, айни вақтда сувни чиқариб ташлаш учун техника воситалари ва қўшимча 2 та насослар ишлатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Митан ва Бекобод маҳалласида йиғилиб қолган ёмғир сувлари махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташланмоқда.

Шу ўринда фуқаролардан ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, хонадонинигиз ва унинг атрофидаги ариқлар, ёпилиб қолган сув йўлларини назоратга олишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Сел ва тошқин ҳолатларини олдини олиш мақсадида ФВБ томонидан Янгиобод, Ойбек, Митан маҳалласининг айрим кўчаларида сув йўллари куч ва техника воситалар жалб қилиб, тозаланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари энг оғир ҳудудларда хизматда.

Р.S.: Яшаш учун уйлар қурамизу, ариқ қилмаймиз, ёки бор ариқларни ҳам кўмиб, ўзлаштириб, устига девор уриб оламиз. Оқибатда ўзимизга қийин. Минг марта мурожаат қилганда ҳам табиат ходисаларини, қору ёмғирни тўхтатишнинг имкони йўқ.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Сўнгги кунларда кузатилаётган кучли ва мунтазам ёғингарчилик кўпгина муаммоларни юзага келтирмоқда. Аммо вазиятни ФВБ қўлга олиб, тезкор бартараф қилинмоқда.

Бугун баҳор ёғинларидан янада тўлиб оқаётган Оҳангарон дарёси сувлари туманимизнинг Гулистон ва Келовчи ҳудудларига тошиб кириши кузатилган. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ушбу хабар асосида ҳолат тезда бартараф этилди. Махсус техника воситалари жалб қилиниб, сув оқими хавфсиз ҳудудга йўналтириб, дарё ўзанига қайтарилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligiх