PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи С.Алиева томонидан ҳоким қабулида ҳовлисидан ўтган ариқ суви тошиб кираётганлиги ҳақида мурожаат қилинган эди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев, архитектор ва кадастр бўлими, ирригация бўлими масъуллари ҳамда Мустақиллик маҳалласи раиси ҳамроҳлигида ҳолатни ўрганиш мақсадида мазкур хонадонга борди. Сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик ҳамда Олмалиқ сувоқава ташлама сувлари шу ҳудуддан оқиб ўтувчи ариқдан фуқаро ҳовлисигача тошиб кирган. Ушбу ҳолат ўз вақтида туман ФВБ томонидан махсус техникалар ёрдамида бартараф қилинган эди. Туман ҳокими эндиликда бундай муаммоларнинг олдини олиш учун ушбу маҳалла аҳолиси вакиллари билан суҳбатлашди. Вазиятни ўнглаш мақсадида мутасадди раҳбарлар билан фикр алмашилди.

Туман ҳокими бир ҳафта муддат ичида йўлни шағаллаштириш, ҳудудда таъмирталаб бўлган бир неча ёғоч устунларни бетон столбаларга алмаштириш, ҳудудда нотўғри ўрнатилган газ қувурларини тўғрилаш, ариқ ўрнига бетон лотоклар ўрнатиш тўғрисида тегишли раҳбарларга аниқ вазифалар қўйди. Шунингдек, С.Алиеванинг мурожаатига кўра, кўча юзигача чиқариб, девор билан ўраган ва йўлни торайтириб қўйган хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Туман ҳокими ўринбосари С.Хамдамов, Ойбек маҳалласи раиси А.Умаров, Бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари томонидан маҳалладаги хонадонларда бўлдилар.

Аҳоли мурожаатлари, хусусан суяк емирилиши хасталиги билан оғриган Б.Р.нинг мурожаати туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Қодирова иштирокида ўрганилди. Унга даволаниши учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиши учун тавсия қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Тошкент вилояти прокурори ўринбосари С.Рўзиев, туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев, Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ж.Сайфиев, сектор раҳбарлари, Адлия бўлими, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр бўлими раҳбарлари Дўстлик маҳалласида бўлишди.

Аҳоли вакиллари билан учрашиб, яйлов майдонидан самарали фойдаланиш чоралари таҳлил қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарори асосида аукцион савдолари орқали ерларни 10 йил муддатга ижарага олиш ҳақида фуқаролар билан келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Кеча Тошкент вилояти ИИБ раҳбари Т.Арипов, туман ҳокими Р.Рихсиевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бир гуруҳ хотин-қизлар “PRIME QUALITATIVE PRODUCE” корхонасининг 3 ойдан буён ойлик иш ҳақи бермаётгани тўғрисида шикоят билан мурожаат қилган эди.

Ушбу мурожаат изидан бугун туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев, ДСИ масъул ходимлари томонидан корхона раҳбарлари ва мурожаатчилар юзма-юз учрашдилар. Мурожаат юзасидан шикоятлар муҳокама қилинди. Меҳнат кодекси талаблари бажарилиши, 6 нафар ишчининг иш ҳақидан корхонанинг қарздорлигига аниқлик киритилиб, бир кун давомида тўлаб берилиши ҳақида топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Бир гуруҳ фуқаролар Пискент тумани “Лочин” ширкати хизмат кўрсатувчи 233-уйнинг тарновлари, 25-уйнинг томидаги носозликлар тўғрисида мурожаат қилган эди.

Мурожаат асосида Пискент тумани Уй-жой коммунал бўлими томонидан 233-уй тарновидаги муаммолар бартараф этилиб, дарахтлар буталди. 25-уйнинг томидан чакка ўтаётган қисмлари таъмирлаб, шифер ёпиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Кўлота маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудида жойлашган чорва фермасининг фаолиятидан норозилик билдириб, мурожаат йўлланган эди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаат юзасидан ҳудудга бориб, ҳолат билан яқиндан танишди, фуқароларнинг мурожаатини тинглади. Сўнгра ҳолатни ўрганиш юзасидан туман прокурори А.Жўраев, ҳоким ўринбосари Б.Шерматов, Экология, СЕО ва ЖС бўлими, кадастр, архитектура, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ чорвачилик фермаси ва тадбиркор фаолиятини ўргандилар. Ҳудуд аҳолисига ҳалал бермасдан иш олиб бориш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Сўнгги вақтларда кузатилаётган кучли ёғингарчилик коммунал соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бугун туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов бошчилигида коммунал соҳа раҳбарлари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича фикр алмашдилар. Туман Электр таъминоти корхонаси, Йўллардан фойдаланиш ДУК, Ободонлаштириш бошқармаси, Тоза ҳудуд, Сув таъминоти филиали мутасаддилари иштирокида мурожаатларни жойига чиқиб, белгиланган тартибда ўрганиш, ечим топиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Лолаариқ маҳалласида яшовчи фуқаро А.Хўжамқулов уйида иссиқхонаси борлиги, аммо иссиқхонани яна кенгайтириб, қўшимча даромад топиш истагини билдириб мурожаат қилган эди.

Бугун туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ва Молия вазирлигидан бириктирилган вакил У.Муҳаммедазизов биргаликда А.Хўжамқуловнинг хонадонида бўлдилар. Ховлисидаги иссиқхонадан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилди. Иссиқхона ва балиқ боқиш бўйича зарур тавсиялар беришди. Мутасаддилар тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган йигитни куни кеча Қашқадарё вилоятига олиб бориб, илғор тажрибаларни ўрганиб қайтишган эди.

М.Мирюнусов тадбиркорга қўллаб-қувватлаш бўйича зарур барча ёрдам кўрсатилишини билдириб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Қабулдаги айрим мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этади. Шу боис, қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаатлар изидан тегишли раҳбарлар билан бирга ҳудудларда бўлди. Хусусан, фуқаро А.Шелуханинг мурожаати юзасидан Навоий маҳалласидаги бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди. Уларнинг саволларини тинглаб, масалалар бўйича масъулларга топшириқ белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi